Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
12K subscribers
40.5K photos
4.56K videos
9 files
10.4K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
ЎЗГАРАЁТГАН ХОНОБОДГА БАЛАНД УЙЛАР ЯРАШАДИ!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 март кунги ПФ-6186-сонли фармонига мувофиқ, бугун Хонобод шаҳар Кампирравот МФЙ Мироб кўчасида 2 та 9 қаватдан иборат ҳар бири 36 хонадонли ҳамда Фитрат МФЙ Обод кўчасида 1 та 9 қаватли 36 хонадонни ташкил этган аҳоли турар жойлари қурилиш ишлари бошланди. Бунга кўра даромади юқори бўлмаган ва уй-жойга муҳтож фуқароларга субсидия асосида уй-жойлар ажратилиши белгилаб ўтилган.
Уй-жойлар қурилиши натижасида шаҳримизда яшовчи жами 108 та хонадон эгалари замонавий ва барча қулайликлар мужассам бўлган турар жойларда яшаш имкониятига эга бўладилар.
Шу муносабат билан Хонобод шаҳар ҳокими М.Тажибаев, сектор раҳбарлари, қурувчилар, нуронийлар ҳамда имом хатиблари билан биргаликда қурилиши режалаштирилган майдон кўздан кечирилиб Қуръон тиловат қилинди ва қурилиш ишларига рухсат берилди.

Фото: Хонобод шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
АЁЛЛАР МУРОЖААТЛАРИ ЭЪТИБОРДА

Вилоят ҳокими 2 кун давомида "Аёллар дафтари"га киритилган Асакалик 631 нафар аёлларнинг муаммоларини ўрганиш ва ижобий ечим топиш мақсадида туманнинг Улуғбек маҳалласида уларни қабул қилди. Хотин-қизларнинг талаб ва таклифлари тингланди. Жумладан, ижтимоий иқтисодий, оилавий муаммолари мавжуд бўлган аёл қизларнинг мурожаатлари вилоят ҳокимлиги томонидан ижроси юзасидан муддатлар белгиланиб, мутасаддиларга бириктирилди. Бундан ташқари, Қолганлари эса вилоят ташкилотлари ва туман ташкилотлари томонидан ўрганилиб ижрога йўналтирилди. Шу куни 20 нафар тадбиркорлик қилиш истагидаги аёлларга 5 миллион сўмдан кредит маблағлари ажратилди. Шунингдек, яна 20 нафар аёлларга кафолатланган сертификатлар ҳам топширилди.

Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
ЁШЛАР ЮРТНИНГ КЕЛАЖАГИ

Бугунги кунда ёшларга қаратилаётган эътибор ва билдирилаётган ишонч ҳар қачонгиданда юқори. Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Асака туманида бўлиб, дастлаб 800 дан ортиқ ёшлар билан учрашди. Мулоқот давомида мамлакатимизда «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» Давлат дастурида белгиланган вазифалар ҳамда уларнинг ижроси бўйича амалга оширилаётган изчил сиёсат хусусида фикр-мулоҳазалар билдирди. Жараёнда Асака тумани ёшлари томонидан ҳудуддаги «Ёшлар саноат ҳудуди»да амалга оширилаётган лойиҳалар билан атрофлича танишиб, тавсия ва таклифларини берди. Шунингдек, ишсизлик, тадбиркорлик, ишлаб чиқариш масалаларида ёшларнинг муаммоларини тинглаб уларни хал қилиш чораларини кўриш бўйича вилоят, туман ташкилотлари, тижорат банкларига топшириқлар берилди. Маълумот ўрнида айтиш жоизки, мазкур қабул жараёни 2 кун давом этди.

Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
«Бутунжаҳон саломатлик куни» муносабати билан тадбир ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 25 мартдаги «Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, «Саховат» ва «Мурувват» интернат уйлари тизимини янада ривожлантириш тўғрисида» 6195-сонли Фармони ва 2021 йил 25 мартдаги «Ўзбекистон Республикаси тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги 5038-сонли қарорининг ижросини таъминлаш учун қилинган биринчи қадамлардан бири бўлди.

Батафсил: Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилоятида эълон қилинган "Саломатлик ойлиги" муносабати билан Андижон вилоятидаги умумтаълим мактабларида ўқувчиларнинг саломатлиги профилактикасини таъминловчи "Саломатлик сардорлари" фаолияти йўлга қўйилди.

Видеолавҳа: Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Андижон вилоятидаги Болалар шаҳарчаси тарбияланувчиларини бандлигини таъминлаш бўйича қандай ишлар амалга оширилди?

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги ота-она қарамоғисиз қолган ва тўлиқ давлат таъминотида бўлган болалар учун Болалар шаҳарчаси 2008 йилда ташкил этилган.
Ҳозирда муассасада жами 69 нафар тарбияланувчилар тарбияланмоқда. Шундан чин етим 12 нафар, ижтимоий етим 32 нафар, кам таъминланган оила фарзанди 7 нафар, ярим етим 18 нафарни ташкил этади. Шунингдек, қизлар 26 нафар ҳамда ўғил болалар 43 нафар.
2008-2020 йилларда муассасани жами 114 нафар тарбияланувчилар тамомлаб, таълимнинг кейинги босқичига жалб этилган ҳолда муассаса тарбияланувчилари сафидан чиқарилган. Сўнги 3 йилда муассасани жами 12 нафар, шундан 2018 йилда 9-синфни 5 нафар, 2019 йилда эса 2 нафар ҳамда 2020 йилда 11-синфни 5 нафар битирувчилар тамомлаган.
Шундан:
-Олий таълимга кирганлар сони 2018 йилда 1 нафар;
-Касб-ҳунар мактабларига кирганлар сони 1 нафар;
-Техникумга кирганлар сони 2 нафар;
-Академик лицейга кирганлар сони 1 нафар;
-Иш билан таъминланганлар сони жами 5 нафар, шундан, 3 нафари мавсумий ишчи, 1 нафари доимий иш билан таъминланган, 1 нафари якка тартибда аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш билан шуғулланмоқда.
-Фарғона шаҳридаги «Темурбеклар мактаби»да таълим олаётганлар сони 1 нафар;
-Бандлиги таъминланмаганлар сони 1 нафар. Шундан,
вафот этганлар йўқ;
чет элга иш излаб чиқиб кетганлар сони 1 нафар;
жазони ижро этиш муассасаларида битирувчилар мавжуд эмас.
Шунингдек, Болалар шаҳарчаси тарбияланувчиси Атабаев Темур Борисович Ички Ишлар Вазирлигининг Андижон Академик лицейи 1-босқич ўқувчилари сафига истисно тариқасида 2021 йилнинг 10 март кунидан қабул қилинди.
Сўнги 3 йилда муассаса битирувчилар томонидан ҳеч қандай жиноятлар содир этилмаган, шу жумладан қасддан одам ўлдириш, ўғрилик, безорилик, жамоат тартибини бузиш ва бошқа ҳолатлар аниқланмаган.
2020 йилда муассаса жойлашган ҳудуддаги 14- ва 33-умумтаълим мактаблари билан Болалар шаҳарчаси битирувчиларининг олий таълим муассасаларига ўқишга кириш кўрсаткичини ошириш юзасидан ҳамкорлик режаси ишлаб чиқилган. Тарбияланувчиларни касб-ҳунарга ўргатиш бўйича Андижон шаҳар 2-сон касб-ҳунар мактаби билан ҳамкорликда муассасада устки кийимлар тикиш ва компьютер операторлиги йўналишлари асосида ўқув машғулотлари йўлга қўйилган. Шунингдек, тарбияланувчиларни миллий каталогдаги ҳунармандчилик соҳаларига жалб қилиш мақсадида, вилоят ҳунармандлар уюшмаси билан ҳамкорликда бош кийимлар ва пойабзаллар тайёрлаш бўйича ўқув машғулотларини ташкил этиш режалаштирилган. Бундан ташқари, муассасадаги тарбияланувчи қизларни оиладаги соғлом муҳит, хонадонлардаги тинчлик-тотувлик, оилавий турмушга тайёрлаш мақсадида муассасада «Уй-рўзғор академияси» ташкил этилган бўлиб, ушбу академия пазандачилик сирлари, оилада болаларни шарқона одатлар асосида тарбиялаш каби йўналишларни ўз таркибига олади. Юқоридагиларга қўшимча сифатида муассасада дзюдо, таеквандо ва миллий кураш спорт тўгараклари ҳам ташкил этилган.
Муассасада «Бувижоним мактаби» кенгаши, «Қизларжон» клуби ҳамда «Ёш ватанпарварлар» гуруҳи каби тарбияланувчилар қизишлари доирасидаги йўналишлар ҳам ўз фаолиятини олиб бормоқда.

Мазкур мақола болалар шаҳарчаси директори М.Носирова томонидан тайёрланди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
ТАЙИНЛОВ

Дин ишлари бўйича қўмита раиси лавозимига Тошбоев Содиқ Донақулович
тайинланди.

С.Тошбоев 1978 йилда Самарқанд вилоятида таваллуд топган. 1999 йилда Г.Плеханов номидаги Россия Иқтисодиёт Академияси Тошкент филиалини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 2001 йилда “Ўзагросуғурта” Самарқанд филиали етакчи мутахассиси вазифасидан бошлаган.
Тайинловга қадар С.Тошбоев Андижон вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
Андижон вилояти ҳокимлиги Тошбоев Содиқ Донақуловични янги лавозимга тайинлангани билан табриклаб, фаолиятида улкан муваффақиятлар ва зафарлар тилаб қолади.

Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram