Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.6K subscribers
41.5K photos
4.69K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
#ёшлар_форуми

Бугун Андижон шаҳридаги «Ёшлар маркази»да вилоятимиз ёшларининг вакиллари иштирокида тантанали кеча ташкил этилди. Унда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирок этди.

Батафсил: andijan.uz

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#ёшлар_форуми

Ёшлар форуми давомида вилоят ҳокими йиғилганлар билан очиқ мулоқот ўтказиб, Давлатимиз раҳбари бошчилигида мамлакатимиз ёшларига яратилаётган шароитлар, берилаётган имкониятлар ва бу эътиборни ҳис қилиб, муносиб ютуқларга эришаётган йигит-қизларнинг фаолияти хусусида атрофлича фикр-мулоҳазалар билдирди. Ўз ўрнида фаол ва иқтидорли ёшлар томонидан билдирилган илм-фан ривожи, юрт тараққиётига дахлдор таклиф ва мулоҳазалари инобатга олиниб, барчасига ишонч билдирилди.

Шунингдек, вилоят ҳокими 2020 йил давомида ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг иқтидорларини рўёбга чиқариш борасида амалга оширилган ишлар, 2021 йилда янада кенг қамровда давом эттирилишини таъкидлаб, барчага омад тилади.

Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Aндижон шаҳрида замонавий қиёфа касб этган яна бир боғча фойдаланишга топширилди

Видеоматериал: Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Имконияти чекланган фуқароларга эътибор қаратилди

Ёшлар ва хотин-қизлар хатловида аниқланиб «Темир дафтар»га киритилган ижтимоий ёрдамга муҳтож ҳамда имконияти чекланган фуқароларга ҳам ҳатлов жараёнида алоҳида эътибор қаратилиб, улар фойдаланишлари учун тиббий анжомлар тарқатилди. Уларга 77 дона ногиронлар аравачалари, 50 дона эшитиш мосламаси, 14 дона қўлтаёқ, 2 дона ҳасса ва 6 дона юришга ёрдамлашиш мосламалари ҳадя қилинди. Туман ҳокимлиги, туман прокуратураси, туман ИИБ, туман Тиббиёт бирлашмаси ва ҳамкор ташкилотлар биргаликда амалга оширган ушбу хайрли иш хаста кўнгилларга бир дармон бўлди десак муболаға бўлмайди.

Фото: Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АНДИЖОН ВИЛОЯТИДА ПАХТА ТОПШИРИШ ШАРТНОМАСИ ҚАНЧА ОРТТИРИБ БАЖАРИЛДИ?

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилояти Мактабгача таълим бошқармаси томонидан тайёрланган «ЎЗИМИЗНИНГ БОЛАЛАР» телекўрсатувининг навбатдаги сони анонси...

ТEЗ КУНДА...

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев бугун Ўзбекистон ёшлари форумида иштирок этади.
Давлатимиз раҳбари форумда нутқ сўзлайди ва ёшлар билан мулоқот қилади. Тадбирнинг ўзида 3 минг 300 нафардан зиёд, шунингдек, ҳудудлардаги студияларда 26 минг нафар йигит-қиз қатнашиши кутилмоқда.
Ушбу йирик тадбирни ташкил этиш ташаббуси давлатимиз раҳбари томонидан шу йил 20 ноябрь куни илгари сурилган эди.

Сегодня Президент Шавкат Мирзиёев примет участие в Форуме молодежи Узбекистана.
Глава государства выступит с речью и пообщается с молодежью. Ожидается, что на мероприятии будут присутствовать более 3,3 тысячи юношей и девушек, еще 26 тысяч молодых людей подключатся из студий на местах.
Инициатива проведения крупного молодежного события была выдвинута главой государства 20 ноября этого года.

#Mirziyoyev #forum #yoshlar #muloqot

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Спорт кийимлари 100 фоиз экспорт қилинмоқда

Андижон вилоятида ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотларига бўлган талаб тобора ортиб бормоқда. Мисол учун, яқиндагина иш бошлаган Андижон шаҳридаги “Drohmm textile” МЧЖ томонидан тайёрланган спорт кийимлари юз фоиз Россия ва Қозоғистон давлатларига экспорт қилинмоқда.

Батафсил: «Халқ сўзи»

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
ЯНГИ ЙИЛГА ТУҲФА

Андижон шаҳрининг Қўшариқ даҳасида жойлашган «Изюминка» давлат хусусий шерикчилиги асосидаги нодавлат таълим ташкилотининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Барча қулайликларга эга замонавий муассаса маҳалла аҳли ва болажонлар учун Янги йил туҳфаси бўлди.
Ҳудудга ўзгача тароват бахш этиб турган мазкур масканнинг очилишида Андижон вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирок этди. Тадбирда вилоят раҳбари давр талабига тўла мос келадиган муассасада 200 нафардан зиёд болажонларнинг тарбияланишлари учун барча шарт-шароитлар яратилганлиги хусусида атрофлича фикр-мулоҳазалар билдирди.
Вилоят мактабгача таълим бошқармаси, Андижон шаҳар ҳокимлиги мутасаддилари, нуронийлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида топширилган мазкур иншоот Изюминка» МЧЖ томонидан 6 млрд. 300 млн. сўм маблағ эвазига бунёд этилди.

Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
ИЗБОСКАН ТУМАНИДА “IT-CENTER” ЎЗ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ

Избоскан туман марказида жойлашган туман телекоммуникациялар боғланмаси биносининг 1-қаватида барча шароитларга эга замонавий тарзда жиҳозланган ёруғ хоналарда барча зарур техник жиҳоз ва воситалар билан таъминланган “IT-CENTER” марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Фото: Избоскан тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram