Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.6K subscribers
41.5K photos
4.69K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
Андижонда арзонлаштирилган ярмаркалар фаолият олиб бормоқда

Бугун Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон шаҳрининг кичик даҳаларида ташкил этилган арзонлаштирилган ярмаркаларда бўлди. Ушбу ярмаркалар Андижон шаҳрида фуқаролар учун қулайликлар яратиш, янги йилга тўкин сочинликда ўтиш ва бозор расталарида нархларни кескин ошиб кетишини олдини олиш мақсадида ташкил этилди. Вилоят раҳбари ярмаркаларни кўздан кечириш давомида аҳолини янги йил билан қутлади.

Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АНДИЖОНДА НЕЧТА 16 ЁШГА ТЎЛМАГАН ЁШЛАРГА МОДДИЙ ЁРДАМ ПУЛЛАРИ БЕРИЛДИ?

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Хизмат ва сервис йўналишидаги 293 та лойиҳаларга 97 млрд. сўм миқдорида кредит маблағи ажратилиши ҳисобига
3 минг 432 та янги иш ўрни ташкил этилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#ўқув_семинар

Избоскан тумани мактабгача таълим бўлими томонидан 23- декабрь куни «Мактабгача таълим тизимида кеча ва бугун» мавзусида педагог кадрлар салоҳиятини ошириш ва янги инновацион ғоялар асосида тарбияланувчиларга сифатли таълим бериш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан семинар бўлиб ўтди. Семинар қатнашчилари 5-6- ДМТТ ва «Афсона болажон» ДХШАНМТТ ларини таълимий фаолиятлари билан танишдилар ва ўзаро тажриба алмашдилар.

Фото: Избоскан тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Андижон вилоятида 2020 йил декабрь ойи пенсия ва нафақа тўловлари ўз эгаларига тўлиқ етказиб берилди

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Андижон вилояти бошқармаси томонидан вилоятимиздаги 357 мингдан зиёд пенционер фуқароларимизга жорий йил декабрь ойи пенсия ва нафақа тўловларини ўз вақтида ва тўлиқ етказиб берилишини таъминлаш мақсадида жами 249.9 млрд. сўм маблағлар жорий йилнинг 10 декабрь кунига қадар Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари орқали банк филиалларига тўлиқ молиялаштириб берилди.

Батафсил: Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
АЁЛЛАР ДОИМО ЭЪТИБОРДА

Олтинкўл туманида «Аёллар дафтари»ни шакллантириш мақсадида хатлов ўтказилиб, масалага оид 1 минг 2 та муаммо аниқланган эди. Туман ҳокимлиги ва туман прокуратураси сектор раҳбарлари аёлларни қўллаб-қувватлаш жараёнида уларнинг 10 нафарига тикув машинаси тақдим этдилар. Шунингдек, касаначилик фаолиятини бошлашига молиявий имконияти етарли эмаслигини айтиб, ёрдам сўраган 60 нафар аёлга 5 млн сўмдан имтиёзли кредит маблағлари ажратилди.
Туман ҳокимининг эътибори билан 15 нафар ногиронлиги мавжуд фуқарога аравача берилди. Бундан ташқари эҳтиёжи бор 502 та оилага озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда 50 тонна кўмир ёқилғиси бепул тарқатилди.
Албатта, ушбу саъй-ҳаракат фақат ва фақат халқни рози қилиш, уларнинг фаровон ҳаёт кечиришларини таъминлашга қаратилган.

Фото: Олтинкўл тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Андижонда ёшлар форуми ўтказилди

Ўтказилган форум аввалида вилоят раҳбари иқтидорли, ҳунарманд ёшларнинг қўл меҳнатлари, инновацион ғояларини ўзида акс эттирган кўргазма билан яқиндан танишди. Ғоялар, ишланмалар муаллифлари билан самимий суҳбат ўтказиб, уларнинг ҳаракатларини доимо қўллаб-қувватлашини билдирди. Эслатиб ўтиш жоизки, умумтаълим мактаблари битирувчи ёшларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг тадбиркорлик фаолиятларини йўлга қўйиш, бандлигини таъминлаш мақсадида Президентимизнинг ташаббусига асосан бошланғич сармоя, имтиёзли кредит маблағлари ажратилган. Ўзларининг меҳнат маҳсулларини намойиш этган ёшлар имтиёзли кредит маблағлари эвазига фаолиятини бошлаган. Маълумот учун, жорий йилда 42,3 млрд. имтиёзли кредит маблағлари ажратилган.

Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram