Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
12.2K subscribers
39.8K photos
4.46K videos
9 files
10.4K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
Чекка қишлоқда замонавий маскан барпо этилди. Маданият қишлоғидаги истироҳат боғи қайта барпо этилиб, фойдаланишга топширилди.

-қўшимча маълумот-

Саҳифа: @andpress
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Чекка қишлоқда замонавий маскан барпо этилди
••••••••••••
Андижон вилояти ҳокими ташаббуси билан Маданият қишлоғидаги истироҳат боғи қайта барпо этилиб, фойдаланишга топширилди.

-қўшимча маълумот-

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
#Live

Айни дақиқаларда Андижонда ҳокимлик соати йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Йиғилишда вилоятимиздаги кўплаб долзарб масалалар кўриб чиқилмоқда. Энг асосий масала сифатида миграцияда меҳнат қилаётган фуқаролар билан ишлашни кучайтириш илгари сурилмоқда.

Жумладан, ҳозирда МФЙ расмийлари томонидан маҳалладаги ҳар бир меҳнат мухожири хонадонидаги вазият ўрганилмоқда. Чет давлатдаги оила аъзоси билан боғланиб, унинг иш фаолияти, меҳнат шароитлари, маоши бўйича маълумотлар аниқланмоқда.

Ушбу ҳолатлар қониқарли бўлмаган тақдирда юртдошимизни халқаро ҳамкорлик асосида чет давлатда бошқа қонуний тартибдаги иш жойига кўчириш, юртимизга қайтариш орқали иш билан таъминлаш ёки тадбиркорликка жалб этиш орқали қўллаб-қувватлаш амалга оширилади.

Мазкур масала бўйича вилоят ҳокими ўринбосарлари, барча шаҳар ва туманлардаги сектор раҳбарлари ҳамда МФЙ раисларига вазифалар белгилаб берилмоқда.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Ҳар куни фуқаролар қабули ўтказилади
••••••••••••••••••••
Андижон вилояти ҳокими топшириқларига асосан хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш бўйича кўплаб тадбирлар амалга оширилмоқда.

Эндиликда Андижон вилояти оила ва хотин-қизлар бошқармаси тасарруфидаги меҳнат жамоалари ўзига хос ташаббусни илгари сурдилар.

Унга кўра барча шаҳар ва туманларда бугун, 3 июнь санасидан бошлаб (дам олиш кунларидан ташқари) ҳар куни хотин-қизлар масалалари бўйича ҳоким ўринбосарларининг қабули ўтказилади.

Қабул жараёнлари 17:00 да бошланади ва барча опа-сингиллар билан халқчил шаклда мулоқотда бўлишни мақсад қилади.

Барча хотин-қизлар ўзлари истиқомат қилаётган шаҳар ва туманларда ушбу қабулларга ташриф буюришлари мумкин.

Маълумот учун, ҳудудлардаги қабул манзиллари ҳар бир ҳокимликнинг матбуот хизмати саҳифаларида эълон қилинади. Вилоят ҳокими ўринбосарининг қабул жараёни Андижондаги ёшлар маркази биносида ўтказилади.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Ҳуқуқий масалалар бўйича сайёр қабул ўтказилади
••••••••••••
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Андижон вилоят бошқармасида жорий йилнинг 6 июн, пайшанба куни ҳуқуқий масалалар юзасидан фуқаролар билан қабул бўлиб ўтади.
 
Қабулда бошқарма ҳуқуқшунослари томонидан қуйидаги масалаларда маслаҳат ва амалий ёрдамлар берилади:

-Васийлик ва ҳомийлик, вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари;
-Бола пули ва моддий ёрдам пуллари тайинланиши;
-Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларнинг ҳуқуқлари,
-Ногиронллиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқулари;
-Тазйиқ ва зўравонликка учраганларнинг ҳуқуқлари;
-Бошқа ҳуқуқий масалалар.

Қабул манзили: Андижон шаҳри, Навоий шоҳ кўчаси 86-а уй.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Андижон вилоят бошқармаси биноси.

Саҳифа: @andpress
Йўл белгилари замонавийлашмоқда
•••••••••••••••
Андижонимизда йўл ҳаракати ва ахборот кўрсаткичи белгилари янги кўринишдагиларига алмаштирилмоқда.

Вилоятимиз раҳбарига режа бўйича намуналар тақдим этилди. Ҳозирда таклиф маъқулланди.

Вилоят ҳокимлиги ва ИИБ ЙҲХБ иштирокида Андижон бўйлаб жами 30 минг дона чироқли йўл белгилари босқичма-босқич ўрнатилади.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
#Exclusive

Хитой Қашғаридан - Ўзбекистон Андижонигача темир йўл қурилади
••••••••••••••••
Айни дақиқаларда Пекин шаҳрида "Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон" темир йўли қурилиши бўйича стратегик лойиҳани амалга ошириш битими имзоланди.

Ушбу темир йўл “Қашғар – Торугарт – Макмал – Жалолобод – Андижон” йўналишида ҳаракатланади. Президентимиз бошчилигида амалга оширилаётган мазкур ҳамкорлик Андижон учун катта аҳамият касб этади.

Қўшимча маълумотлар кейинги хабарларда.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov