Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
12.1K subscribers
40K photos
4.49K videos
9 files
10.4K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
Сифатли таълим билан миллат келажагини яратамиз!
—————
Қўрғонтепа туманидаги 39-умумий ўрта таълим мактабида “Мезонларга асосланган янги баҳолаш тизими” мавзусида вилоят миқёсидаги ўқув семинари ўтказилди.

Саҳифа: @andpress
Андижон шаҳрида янги подстанция қурилмоқда
——————
Андижон шаҳридаги «Иқбол» маҳалласида қуввати 20 мегаватт бўлган янги подстанция қурилиши бошланган. 22 сотих ер майдонини эгаллаган 110/6 кВли мазкур подстанция вилоят ҳокими ташаббуси билан, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Андижон ҳудудий филиали ҳамкорлигида маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан барпо этилмоқда.

Янги объект Андижон шаҳрининг катта қисмини электр энергияси билан таъминловчи 3 та йирик «Андижон», «Дархон» ва «Ёйилма» подстанцияларидаги кучланишни енгиллаштириб, аҳолига янада сифатли электр энергияси етказиб беришга, турли носозликларни олдини олишга катта хизмат қилади.

Ҳозирда қурилиш ишлари давом этмоқда.

Саҳифа: @andpress
Вилоят ҳокимлиги ишчи гуруҳи томонидан куз-қиш мавсумида аҳолининг электр энергия таъминотини яхшилаш бўйича ҳаракатлар амалга оширилмоқда
——————
Хонобод шаҳрида куз-қиш мавсумида электр энергияси таъминотини яхшилаш доирасида олиб борилаётган амалий ишлар яқиндан ўрганилди. Вилоят ҳокими ўринбосари ҳамда вилоят прокуратураси масъул ходимлари бошчилигидаги вилоят ишчи гуруҳи томонидан ҳудудлар бўйлаб олиб борилаётган ушбу ҳаракатларда, аҳолини муқобил электр энергияси билан таъминлаш мақсадидаги вазифалар бажарилишига эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, микро ГЭСларда олиб борилаётган қурилиш ишлари, саноат корхоналарида реактив қувватни барқарор тутиб туриш, трансформатор пунктларини қизиши ва зўриқишини олдини олиш мақсадида конденсатор батареяси ўрнатиш ишлари, корхоналарнинг тунги сменада фаолият юритишига кўмаклашиш каби масалалар кўриб чиқилди.

Мазкур йўналишдаги ишларни тизимли давом эттириш борасида қўллаб-қувватлаш ишлари ташкил этилиб, вазифалар доирасида масъулларга қўшимча кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Саҳифа: @andpress
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилояти ҳокими топшириқларига асосан вилоятимизда ичимлик сувидан бўлган қарздорликларни ундириш бўйича штаб фаолият бошлади.

Биринчи навбатда давлат хизматчиларида қарздорлик мавжуд бўлган ҳолатлар ўрганиб чиқилиб, ундирилмоқда.

Шунингдек, шаҳар ва туманларда ишчи гуруҳи тузилиб, аҳолининг ичимлик сувидан бўлган қарздорликларини ундириш ишлари бошланди.

Штаб фаолияти вилоят ҳокимлиги, вилоят прокуратураси ва бошқа тегишли мутасадди идоралар раҳбарлари томонидан назорат қилинмоқда.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда биринчи "Gastro food" гастрономик туризм фестивали ўтказилди.

(Фестивал тадбиридан қисқа лавҳалар)

Саҳифа: @andpress
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Андижон шаҳрида янги подстанция қурилмоқда. Айни дақиқаларда қурилиш ишлари қизғин паллада.

Саҳифа: @andpress