Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
12K subscribers
40.5K photos
4.56K videos
9 files
10.4K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
Андижон вилояти ҳокими 10 миллион долларлик лойиҳа бўйича Хитой компанияси вакиллари билан учрашди
——————
Бугун вилоятимиз раҳбари Шуҳратбек Абдураҳмонов Хитойдаги “Xinjiang Tian jiao Hong an Agricultural Co Ltd." компаниясининг Зҳанг Хинг Гуи бошчилигидаги вакиллари билан учрашди.

Хитойлик ишбилармонлар билан Андижонда қалампирни қайта ишлаш лойиҳасини ташкил этиш бўйича муҳокамалар бўлиб ўтди. Лойиҳанинг умумий қиймати 10 миллион долларни ташкил этади.

Мазкур лойиҳани амалга оширишда маҳаллий фермерлар билан 2 минг гектар ер майдонида қалампир етиштириш учун тўғридан-тўғри шартномалар имзоланиши илгари сурилди.

Хитойликлар Андижон фермерлари томонидан етиштирилган қалампирларни 1.1 доллар нархда сотиб олишга тайёр. Лойиҳани ишга туширилиши йилига қарийб 30 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилиш имконини яратади.

Вилоят ҳокими учрашув давомида хитойликлар томонидан тақдим этилган лойиҳа билан яқиндан танишиб чиқди. Ҳамкорлик юзасидан дастлабки босқичдаги келишув ҳаракатлари бошланди.

Саҳифа: @andpress
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шуҳратбек Абдураҳмонов "Xinjiang Tian jiao Hong an Agricultural Co Ltd." компанияси вакиллари билан учрашди.

Саҳифа: @andpress
#Live

Айни дақиқаларда Андижон шаҳридаги “Эко парк” масканида гастрономик туризм фестивали бошланиш арафасида.

Саҳифа: @andpress
#Live

Айни дақиқаларда Андижон шаҳридаги “Эко парк” масканида гастрономик туризм фестивали бошланиш арафасида.

Ушбу фестивал Андижон вилояти ҳокимлиги, туризм бошқармаси ҳамда Андижон шаҳар ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган.

Саҳифа: @andpress
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда биринчи "Gastro food" гастрономик туризм фестивали ўтказилмоқда
——————
“Gastro food” фестивалида вилоятда фаолият олиб борувчи таниқли гастрономик брендлар, моҳир ошпазлар ва туризм соҳасидаги фаолиятлар билан шуғилланувчи соҳа вакиллари иштирок этмоқдалар.

Фестивал давомида иштирокчилар турли миллий таомларнинг тайёрланиш жараёнлари билан яқиндан танишишлари мумкин бўлади.

(Тадбир тайёргарлигидан видеорепортаж)

Саҳифа: @andpress