Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
12K subscribers
39.3K photos
4.41K videos
9 files
10.4K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бугун Андижон шаҳрининг Амир Темур шохкўчасида жойлашган арзонлаштирилган савдо ярмаркаси билан танишди.

Жараёнда вилоят раҳбари масулларга аҳолининг эҳтиёжини инобатга олган ҳолда маҳсулотларнинг сифатини ва уларнинг турини кенгайтириш юзасидан кўрсатмалар бериб ўтди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Хабарингиз бор, кеча Давлат раҳбари Олий Мажлисга мурожаат қилди.

Жараёнда янги 2023 йил «Инсонга эътибор ва сифатли таълим» йили деб эълон қилинди.

Ушбу муносабат билан Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов айни дамда Андижон шаҳридаги "Digital city"да ҳудудлардаги халқ таълими бўлимдари раҳбарлари ҳамда олий таълим муассалари раҳбарлари билан учрашув ўтказмоқда.

Учрашув 2022 йилда таълим йўналишида амалга оширилган ишлар ҳамда янги 2023 йилда амалга ошириши лозим бўлган ишлар муҳокамасига қаратилмоқда.

Шунингдек, жараёнда "Ҳоким академияси"га кўпроқ ўқувчиларни жалб қилиниши ва бунинг самараси тўғрисида "Digital city" раҳбари З.Саматов томонидан йиғилганларга батафсил ахборот берилмоқда.

Бундан ташқари, мазкур платформа "Андижон тажрибаси" сифатида Республика бўйлаб жорий этилиши кўзда тутилмоқда.

#live

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Вилоят ҳокими масъул ташкилот раҳбарларига Андижон вилоятидаги автомобиль йўлларини таъмирлаш, айниқса, йўл чизиқларини чизиб йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш масаласида топшириқлар берди.

Бундан ташқари, Андижон транспорт бошқармаси раҳбарига жамоат транспортларини (автобус, микроавтобус) тез орада мунтазам йўлга қўйиш, уларга малакали ҳайдовчиларни жалб этиш юзасидан кўрсатма берди.

Шунингдек, вилоят раҳбари томонидан ободонлаштириш ишларини жадаллаштириш, ҳамда ободонлаштириш бошқармасининг фидоий ходимларини кириб келаётган 2023 йил муносабати билан тақдирлаш масаласида кўрсатмалар берилди.

#live

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Андижон шаҳридаги "Digital city«да бўлиб ўтаётган учрашувда вилоят ҳокими томонидан мактабларда ўқувчи ёшларга янги методлардан фойдаланиб, чет тилига жалб этиш юзасидан ҳам кўрсатма берди.

#live

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Ҳоким академияси"дан фойдаланувчи ёшлар учун янада қулайликлар яратилади

#live

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Бўлиб ўтаётган учрашувда олий таълим раҳбарлари билан ҳам суҳбатлашилди.

Олий таълим муассасаларида талабаларга қулай шарт шароитлар яратиш, таълим сифатини ошириш юзасидан кўрсатмалар берилди. Шунингдек, Олий таълим муассасалари раҳбарларининг таклифлари ҳам тингланди.

#live

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok