Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.7K subscribers
41.3K photos
4.63K videos
9 files
10.4K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев ихчам, самарали давлат бошқарув тизимига ўтиш вақти келганини таъкидлади

Президент Шавкат Мирзиёев отметил, что настало время перейти к компактной, эффективной системе государственного управления

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Мурожаатномасидан энг муҳим иқтибослар

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президентимиз иқтисодий ислоҳотлар қатъий давом эттирилиб, ички имкониятлар тўлиқ сафарбар қилиниб, хусусий сектор янада қўллаб-қувватланишини таъкидлади.

Биринчи навбатда, ҳудудлар ўртасидаги иқтисодий тенгсизликни қисқартириш, барча туман ва шаҳарларни бир маромда ривожлантириш бўйича янгича ёндашувлар жорий этилади.

Келгуси йилдан туман ва шаҳарлар мавжуд шароити, салоҳияти ва имкониятларидан келиб чиқиб 5 та тоифага ажратилади.

Тадбиркорлар учун субсидия, кредитлар ва компенсациялар тоифалардан келиб чиқиб ажратилади. Улар учун солиқ ставкалари ҳар хил бўлади.

Бизнесга солиқ юкини камайтириш
бўйича ишлар давом эттирилади. Жумладан, 1 январдан қўшилган қиймат солиғи ставкасини 15 фоиздан 12 фоизга пасайтириш ҳисобига тадбиркорлар ихтиёрида йилига камида 14 триллион сўм маблағ қолади.

Илғор тажрибалар асосида солиқ ва божхона маъмурчилиги жиддий ислоҳ қилинади.

Facebook|Instagram|Twitter
"Халқимиз ҳам, тадбиркор ва инвесторлар ҳам, биздан долзарб масала бўлган энергетика соҳасида аниқ ечимлар кутаётгани сир эмас", - деди Президент.

Иқтисодиётимиз барқарор ривожланиши учун энергетика соҳасига 25-30 миллиард доллар инвестиция керак. Бунга фақатгина хусусий инвестицияларни жалб қилиш орқали эришиш мумкин.

Шу боис, сўнгги уч йилда соҳага 8 миллиард долларлик тўғридан-тўғри инвестициялар жалб қилинди.

Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд, Фарғона ва Тошкент вилоятларида барпо этиладиган қуёш ва шамол электр станциялари ҳисобига қўшимча 14 миллиард киловатт электр ишлаб чиқарилади. Бу орқали хонадонларга бериладиган электр энергияси 50 фоизга кўпаяди.

Келаси уч йилда барча давлат ташкилотларида қуёш панеллари ва иссиқ сув коллекторлари ўрнатилади.

Аҳоли хонадонларида эса қуёш панели ўрнатишга ажратиладиган субсидиялар ҳажми 2 баробарга кўпайтирилади.

Facebook|Instagram|Twitter
"Уй, ишхона, боғча, мактаб ва кўчаларда одамларимизга энергиянинг қадрига етиш, уни тежашни ўргатиш керак. Қонунларимизда ҳам бу масалаларни мустаҳкамлаш зарур", - деди Президент.

Давлатимиз раҳбари газ захираларини кўпайтириш мақсадида геология-қидирув ишлари бўйича ўн йиллик дастур қабул қилинишини таъкидлади.

Бунда, янги технологияларни жорий этиб, илк бор чуқур қатламларда (6 километрдан кўп) газ қазиб чиқариш ишлари бошланади.

Жумладан, Устюртнинг юқори истиқболга эга чуқур қатламларида қидирув ишларига нуфузли хорижий инвесторлар жалб қилинади.

Газ қазиб чиқаришга олдин берилган барча лицензиялар қайта кўриб чиқилади, самарасиз ишлаётган корхоналар бўйича тегишли чоралар кўрилади.

Facebook|Instagram|Twitter
Иқтисодиётга маҳаллий ва хорижий хусусий инвестицияларни кўпайтириш учун шароитларни янада яхшилаш устувор йўналиш бўлади.

Келаси йили қарийб 30 миллиард доллар сармоя жалб қилинади, шундан 25 миллиард доллар хусусий инвестициялар бўлади.

Жумладан, умумий қиймати 8 миллиард долларлик 300 дан зиёд лойиҳани ишга туширамиз ва яна 40 та янги йирик лойиҳа бошланади. Мисол учун:

- “Ёшлик” мис конини ўзлаштиришнинг биринчи босқичи якунига етказилиб, 60 миллион тонна рудани қайта ишлаш қувватига эга 3-мисни бойитиш фабрикаси ишга тушади;

- Олмалиқда 4-мисни бойитиш фабрикаси ва Мис эритиш заводи лойиҳалари бошланади;

- Навоийдаги Пистали конида 4 миллион тонна олтин рудасини қайта ишлаш мажмуасининг қурилиши якунланади.

Facebook|Instagram|Twitter
Давлатимиз раҳбари келаси йили “катта хусусийлаштириш” бошланиши, 1 мингга яқин корхона савдога чиқарилишини таъкидлади.

"Менинг катта ниятим – юртдошларимиз орасида юз минглаб мулкдорлар, акциядорлар пайдо бўлсин. Одамларимиз ўз омонатларини инвестиция қилиб, юқори даромадларга эга бўлсин.

Шунинг учун, топшириқ бердим. Кейинги йилда энг йирик 10 та компаниялар ва тижорат банкларимизни акциялари ўз аҳолимиз учун очиқ ва шаффоф савдога чиқарилади.

Бу чинакам халқ IPOси бўлишига ишонаман
", - деди Президент.

Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш бўйича асосий музокараларни якунлаб, ички қонунчиликни мослаштириш, янги стандартларни жорий этиш ишлари жадаллаштирилади.

Умуман, 2023 йилда экспорт ҳажми тарихимизда илк бор 23 миллиард доллардан ортади (2018 йилда 14 миллиард доллар бўлган).

Facebook|Instagram|Twitter
Дунёдаги ҳозирги мураккаб шароитда очиқ ва прагматик, ўзаро ишонч ва ҳурматга асосланган ташқи сиёсат изчил давом эттирилиши таъкидланди.

Бундан кейин ҳам асосий эътиборимиз Марказий Осиёдаги барча қўшни мамлакатлар ва дунёдаги стратегик шерикларимиз бўлган давлатлар, халқаро ташкилотлар билан кўп қиррали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни кучайтиришга қаратилади.

Миллий хавфсизликни таъминлаш, Қуролли Кучларимиз жанговар салоҳиятини ошириш борасидаги ишлар янги босқичга олиб чиқилади.

"Биз жамиятимизда ҳар қандай радикаллашувга, ёшларимиз онгини бузғунчи ёт ғоялар билан заҳарлашга, диндан сиёсий мақсадларда фойдаланишга, маърифат ўрнини жаҳолат эгаллашига йўл қўймаймиз", - деди Президент.

Қадимий ва бетакрор тарихимизни, айниқса, ғоят оғир шароитда илм-маърифат, инсон эркинлиги, халқ озодлиги, Ватанга, миллий қадриятларга меҳр ва садоқат ғояларини дадил кўтариб чиққан жадид боболаримиз фаолиятини янада чуқур ўрганишимиз лозимлиги қайд этилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент Мурожаатномага якун ясар экан, унда айтилган вазифаларни дунёдаги ҳозирги мураккаб шароитда амалга ошириш осон бўлмаслигини қайд этди.

"Лекин биз ўтган даврда катта билим ва тажриба тўпладик. Энг муҳими, ўз куч ва имкониятларимизга бўлган ишончимиз тобора ортиб бормоқда.

Шу боис, қанчалик қийин бўлмасин, танлаган йўлимиздан ҳеч қачон ортга қайтмаймиз. Кўзлаган марраларимизга албатта етамиз.

Бу йўлда нияти улуғ, қалби пок, меҳнаткаш халқимизга таянамиз. Бир тану бир жон бўлиб ҳаракат қилсак, мен ишонаман, эл-юртимиз интилаётган Янги Ўзбекистонни албатта барчамиз биргаликда бунёд этамиз
", - деди давлатимиз раҳбари.

Президент сўзининг якунида йиғилганларни, бутун халқимизни кириб келаётган Янги йил байрами билан чин қалбдан самимий табриклаб, сиҳат-саломатлик, файзу барака, оилавий бахт тилади.

Facebook|Instagram|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қорақалпоғистон ва Хоразмда йўлга қўйилган бошланғич синф ўқувчилари учун бепул овқатланиш амалиёти келаси ўқув йилидан қолган вилоятлар ва Тошкент шаҳри мактабларида ҳам жорий этилади

Бесплатное питание для учащихся начальных классов, внедренное в Каракалпакстане и Хорезме, со следующего учебного года будет налажено в школах остальных областей и города Ташкента

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Олий Мажлисга мурожаат қилди

Жараёндан видеолавҳа

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига мурожаатномасига муносабат

Андижон педагогика институти талабаси Сарвиноз Одилжонова: "2023 йилда имтиёзли таълим кредитлари учун ажратиладиган маблағлар 2 баробар кўпайтирилади".

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига мурожаатномасига муносабат

Андижон шаҳар 31-умумтаълим мактаби директори Файзилло Дадажонов: “Қорақалпоғистон ва Хоразмда йўлга қўйилган бошланғич синф ўқувчилари учун бепул овқатланиш амалиёти келаси ўқув йилидан қолган вилоятлар ва Тошкент шаҳри мактабларида ҳам жорий этилади”.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига мурожаатномасига муносабат

Андижон вилояти меҳнат фахрийси Абдулхамид Нурматов: "Ўзбекистонда янги уй-жойлар қуриш ҳажмлари 1,5 баробарга оширилади"

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🆔Давлат пенсияларини тайинлаш учун фуқаролардан фақат паспорт ёки идентификация ID-картаси талаб этилади

➡️Бунда, Давлат пенсияларини тайинлаш ЯММТ ИДАКга киритилган электрон маълумотлар асосида амалга оширилади.

⭕️⭕️⭕️
Ҳурматли фуқаролар!!!

Пенсия тайинлашда фуқаролардан фақат паспорт ёки идентификация ID-картаси талаб этилишини ҳисобга олиб, Сиз томонингиздан иш стажи ва иш ҳақи тўғрисидаги маълумотларни рақамлаштириш лозим бўлади.

Агар маълумотларингиз тўлиқ ёки қисман рақамлаштирилмаган бўлса, мазкур маълумотларингизни рақамлаштиришингиз мақсадга мувофиқ!

💠Меҳнат фаолиятини давом эттираётган фуқаролар диққатига:

Агар Сиз бугунги кунда меҳнат фаолиятингизни давом эттираётган бўлсангиз, унда иш жойингиздаги кадрлар бўлимига мурожаат қилишингиз ва меҳнат дафтарчаси ҳамда диплом маълумотларингизни “Ягона миллий меҳнат тизими” (ЯММТ) идоралараро дастурий-аппарат комплексига киритишни талаб қилишингиз ҳамда тўғри киритилганлиги бўйича текшириб чиқишингиз сўралади.

💠Меҳнат фаолиятини тугатган фуқаролар диққатига:

Агар Сиз бугунги кунда меҳнат фаолиятингизни давом эттирмаётган бўлсангиз, унда исталган Бандликка кўмаклашиш марказларига мурожаат қилишингиз ҳамда меҳнат дафтарчангиздаги маълумотларни “Ягона миллий меҳнат тизими” (ЯММТ) идоралараро дастурий-аппарат комплексига киритиш хизматидан фойдаланиш ҳуқуқига эгасиз.
(Ушбу хизмат бепул амалга оширилади.)

ℹ️ Эслатиб ўтамиз, пенсия миқдори иш стажи ва иш ҳақига боғлиқдир.

Қўшимча саволлар бўйича Пенсия жамғармаси “Ишонч телефони” 11-40 қисқа рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.

🗣Батафсил

📞 11-40 🌍pfru.uz

Telegram 📱Facebook 📱Instagram 🌐Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳрида таҳсил олувчи талабалар диққатига!

Андижон вилояти ҳокими ташаббуси асосида талаба ёшларни Тошкент шаҳридан Андижонга олиб келиш бўйича махсус йўналишсиз такси ташкил этилмоқда.

Махсус қатнов талаба ёшларни бепул тарзда Андижонга олиб келади.

Батафсил видео орқали танишинг.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Мурожаатномаси Андижонлик устозлар томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok