Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.5K subscribers
41.7K photos
4.7K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев:

"Ислоҳотларимизнинг муҳим йўналиши сифатида мамлакатда фуқаролик жамиятини ривожлантириш ва сўз эркинлигини таъминлаш, демократик медиа макон яратиш бўйича зарур чоралар амалга оширилмоқда.

Оммавий ахборот воситаларини “тўртинчи ҳокимият”га айлантириш, давлат идораларининг жамият олдидаги ҳисоб́дорлигини ошириш борасида сезиларли натижаларга эришмоқдамиз.

Бу борадаги энг муҳим ютуғимиз шуки – биз жамиятимизда “ёпиқлик муҳити”дан қутулиб, Янги Ўзбекистон пойдеворини айнан эркинлик ва адолат тамойиллари асосида барпо этмоқдамиз.

Кўп йиллар давомида мамлакатимизни турли “қора рўйхат”ларга киритилиши учун сабаб бўлган мажбурий, жумладан, болалар меҳнатига тўлиқ барҳам берилди.

Бунинг эътирофи сифатида яқинда халқаро “Cotton Campaign" коалицияси ҳамда жаҳондаги машҳур брендлар томонидан Ўзбекистон пахтаси ва текстиль маҳсулотларига нисбатан илгари ўрнатилган бойкот бекор қилинди".
“Биз ислоҳотларимизнинг биринчи кунидан бошлаб таълим ва инсон капиталини ривожлантиришга алоҳида эътибор бериб келмоқдамиз.

Сўнгги 5 йилда мамлакатимизда 21 мингдан ортиқ янги мактабгача таълим муассасалари ташкил этилиб, ушбу масканларда тарбия олаётган болаларимиз қамрови аввалги 27 фоиздан 67 фоизга кўтарилди.

Бундан ташқари, 200 га яқин янги мактаблар барпо этилди, 3 мингдан ортиқ мавжуд мактаблар эса реконструкция қилинди ва тўлиқ жиҳозланди.

Шу ўтган қисқа даврда 82 та янги университет ва институт, жумладан, 23 та хорижий олийгоҳ ташкил этилиб, олий таълим даргоҳларининг умумий сони 159 тага етди.

Натижада, мактаб битирувчиларининг олий таълим билан қамров даражасини олдинги 9 фоиздан 28 фоизгача етказишга эришилди ва бу йўналишдаги ишларимиз давом эттирилмоқда.

Барча соҳаларда бўлгани каби соғлиқни сақлаш тизимида ҳам муҳим ислоҳотлар изчил олиб борилмоқда”.
“Республикамизда амалга оширилаётган солиқ сиёсати ҳам бизнес соҳасини рағбатлантиришга хизмат қилмоқда.

Сўнгги йилларда солиқларнинг умумий сонини 13 тадан 9 тагача камайтирдик.

Мол-мулк, шахсий даромад ва ижтимоий солиқ ставкалари икки баробарга пасайтирилди. Шу билан бирга, 6 мингга яқин импорт бож ставкалари ҳам пасайтирилди.

Шунингдек, ўтган 5 йил ичида 200 га яқин лицензия ва рухсатномалар бекор қилинди ёки соддалаштирилди.

Тадбиркорлик субъектлари зиммасидаги солиқ юкини янада камайтириш ҳамда солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш чоралари тизимли равишда давом эттирилмоқда.

Ўзбекистонда хорижий инвесторлар билан ишлашнинг “ягона дарча” тамойили асосида мутлақо янги тизими жорий этилиб, сармоядорларга ҳар томонлама кўмак берадиган, барча ҳудудлар ва тармоқларни қамраб олган Инвестициялар вазирлиги фаолияти йўлга қўйилди”, деди давлатимиз раҳбари.
“Натижада иқтисодиётимизга жалб қилинган йиллик хорижий инвестициялар ҳажми уч ярим баробарга ошиб, охирги 5 йилда уларнинг умумий қиймати 25 миллиард долларни ташкил этди.

Бунинг ҳисобига 59 мингта инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши 2,5 миллиондан ортиқ янги иш ўринлари яратилишига муносиб ҳисса қўшди.

Шунингдек, тўқимачилик, чарм-пойабзал, фармацевтика, электротехника, кимё ва нефть-кимё, қурилиш материаллари, озиқ-овқат саноати ва бошқа кўплаб соҳалардаги қайта ишлаш даражасини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишга ҳамда экспортимизнинг йиллик ҳажмларини салкам 20 миллиард долларга етказишга муваффақ бўлдик.

Икки йил аввал мамлакатимиз тарихида биринчи марта камбағалликни бартараф этишни Ҳукумат сиёсатининг асосий мақсадларидан бирига айлантирдик.

Ушбу йўналишда алоҳида Стратегия қабул қилиниб, Камбағалликни қисқартириш вазирлиги ташкил этилди.

Натижада, қисқа давр ичида ярим миллиондан ортиқ оилани муҳтожлар тоифасидан чиқаришга эришдик”, деди Президент.
"Ислоҳотлар ортга қайтмайдиган муқаррар тус олгани реал ҳақиқатдир" - Президент.

"Умуман олганда, 5 йил давомидаги ҳаракатларимиз ўзининг ижобий натижаларини бермоқда.

Бу фикрни ислоҳотларимизнинг дастлабки йилларидаёқ, иқтисодиётимизнинг йиллик ўртача ўсиши 5 фоизни, саноат соҳасида эса – 8 фоизни ташкил этгани ҳам тасдиқлайди. Олтин-валюта захираларимиз 27 миллиард доллардан 35 миллиард долларга етди.

Ҳатто коронавирус пандемияси авж олган 2020 йилда ҳам мамлакатимиз ялпи ички маҳсулоти ўс́ишида ижобий динамика сақлаб қолингани, 2021 йилда эса унинг ўсиш суръати 7 фоиздан ошгани – ислоҳотлар йўлининг тўғри танланганидан далолат бўлиб, бизни янги амалий марраларга даъват қилмоқда.

Янги Стратегиямизнинг пировард мақсади
– давлатимиз ва жамиятимизнинг барча соҳа ва йўналишларида “Инсон қадри учун” ғоясини ҳаётга татбиқ этиш", деди давлатимиз раҳбари.
Президент инвестицияларни жалб қилиш жараёнини такомиллаштириш бўйича муҳим чора-тадбирларни белгилаб бердии.

Мамлакатимизнинг инвестицион жозибадорлигини ошириш, бизнес муҳитини янада яхшилаш йўналишида амалий таклифларни ишлаб чиқиш мақсадида 2022 йилдан эътиборан Президент ҳузуридаги Хорижий инвесторлар Кенгаши йиғилишларини мунтазам ўтказиб бориш йўлга қўйилади.

Шунингдек, “крауд-сорсинг” платформаси ва замонавий рақамли ечимлардан фойдаланган ҳолда, барча тармоқлар ва ҳудудлардаги инвесторлар ва тадбиркорлар билан тўғридан-тўғри мулоқот ўтказиш амалиётини давом эттирамиз.

"Умуман олганда, амалга ошириладиган ислоҳотларимиз натижасида кейинги 5 йил ичида ялпи ички маҳсулотимизни 100 миллиард долларга, йиллик экспорт ҳажмларини эса 30 миллиард долларга етказиш кўзда тутилган.

Хусусий секторнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 80 фоизга етказилади.

Биз Ўзбекистоннинг 2030 йилга бориб аҳолиси ўртадан юқори даромад оладиган давлатлар қаторидан жой олишига эришишни мақсад қилиб қўйганмиз", деди Президент.
Президент Шавкат Мирзиёев:

"Охирги йилларда дунёда юз бераётган пандемия синовлари, иқтисодиёт соҳасидаги мавжуд қийинчиликлар ва бошқа муаммолар бизни ностандарт чоралар кўришга, янгича вазиятда ишлаш ва натижага эришишга ўргатмоқда.

Дунёдаги бугунги мураккаб вазиятда ҳам Ўзбекистон яшаш ва ишлаш учун тинч ва хавфсиз макон сифатида танилганини ҳеч ким инкор қила олмайди.

Биз инвесторлар учун энг қулай ва жозибадор шароитларни яратиш бўйича ҳаракатларимизни янада жадаллаштирамиз.

Ислоҳотларни амалга ошириш жараёнидаги энг мураккаб вазифа – бу фақат қонунчиликни ўзгартириш ёки турли стратегияларни ишлаб чиқишдан иборат эмас. Булар албатта муҳим, лекин энг асосийси – одамларнинг дунёқараши ва фикрлашини ўзгартириш эканлигини, ўйлайманки, дунёдаги барча ислоҳотчилар тан олса керак".
Президент Шавкат Мирзиёев:

"Бугун ушбу залда Ўзбекистон Республикаси Президенти командаси аъзолари – вазирлар, идоралар ва маҳаллий ҳокимликлар раҳбарлари ҳам қатнашмоқда.

Уларнинг ҳаммаси, юқорида таъкидланганидек, юксак малакали мутахассислар, замонавий дунёқарашга эга, Янги Ўзбекистон вакиллари бўлиб, ушбу форумга тайёргарлик доирасида мендан аниқ топшириқлар олишган.

Бу раҳбарлар форумга ташриф буюрган Сиз, ҳурматли меҳмонларимиз билан амалий ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатиш, янги лойиҳаларни ишлаб чиқиш, энг муҳими – инвестор ва тадбиркорларга ҳар томонлама қулай шароитлар яратиш учун мунтазам ишлашга тайёр.

Форум доирасида сизларнинг эътиборингизга Ўзбекистонда ўз бизнесингизни самарали юритишингиз учун мавжуд шароитлар ва янги истиқболлар тўғрисида кенг маълумот берадиган 30 дан зиёд тадбирлар билан бир қаторда 200 дан ортиқ жозибадор лойиҳа таклифлари ҳам ҳавола этилади".
Давлатимиз раҳбари ҳозирги замон бутун жаҳон иқтисодиёти рақамлаштириш жараёнига ўтаётган, “яшил” технологиялар ва инновацион тараққиёт ҳар қандай соҳа ва бизнес ривожи учун устувор аҳамият касб этаётган бир давр эканлигини таъкидлади.

"Бизнес ва тадбиркорлик, халқаро иқтисодий алоқалар учун беқиёс имкониятлар очилаётган мана шундай шароитда сизларни қадимий цивилизация ва маданият маскани бўлган, бугунги кунда янгиланиш ва ислоҳотлар йўлидан дадил бораётган Янги Ўзбекистон билан амалий ҳамкорлик ўрнатишга таклиф қиламан.

Сизларнинг мамлакатимиздаги муваффақиятингизни таъминлаш Ўзбекистон Президенти ва Ҳукумати томонидан кафолатланади", деди Шавкат Мирзиёев.

Президент анжуманнинг барча иштирокчиларига форум натижалари бўйича муҳим ва самарали келишувларга эришишни, келгуси ишларида эса янги ютуқ ва зафарлар ёр бўлишини тилади.

Айни пайтда ялпи сессияда фикр алмашиш ва муҳокамалар давом этмоқда.
АНДИЖОН ФАРЗАНДИ ҲАЛОЛ БАҲОСИ БИЛАН БИРИНЧИ БЎЛДИ...

Тожикистон Республикасида миллий кураш бўйича Осиё чемпианати бўлиб ўтди.

Унда мамлакатимиз терма жамоаси таркибида Андижон туманида истиқомат қилувчи Ибодат Агажонова ҳам муносиб иштирок этди.

Беллашув давомида уч рақибидан устун келган Ибодат финалда Тожикистон вакили Фазилат Гулубойевани ҳалол баҳоси билан мағлуб этиб, биринчи ўринни қўлга киритди.

Андижон вилояти ҳокимлиги Ибодат Агажоновани мазкур ғалаба билан самимий муборакбод этади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
КЕГЕЙЛИДА БИТИРУВЧИЛАР БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШДА «АНДИЖОН ТАЖРИБАСИ» ЖОРИЙ ЭТИЛМОҚДА

Хабарингиз бор, Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси ҳамда Кегейли туманлари ўртасидаги ҳамкорлик келишувига асосан бир қатор андижонлик таълим фидойилари Кегейли туманида бўлиб турибди.

Жорий йилнинг 24 март куни Кегейли туман халқ таълими бўлими тасарруфидаги умумтаълим мактаблари директорлари ва Андижон вилоятининг илғор вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди.

Семинарда Андижон вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи томонидан Кегейли туманида ҳам мактаб битирувчиларини бандлигини таъминлаш бўйича «Андижон тажрибаси»ни тадбиқ этиш юзасидан фикрлар билдирилиб, андижонлик педагоглар томонидан ушбу йўналиш асосида битирувчиларни хоҳиш истакларини аниқлашга доир сўровномалар олиниши, натижаларга кўра йўл харита ишлаб чиқилиши ва бу синовдан ўтган тажрибалар кегейлилик 11-синф битирувчилар бандлигини таъминлашда катта хисса қўшиши таъкидланди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида Сурхондарё вилояти Ангор туманида янги иссиқлик электр станцияси қурилишига бағишланган маросим бўлди.
Президент Шавкат Мирзиёев бўлажак станциянинг қуввати ва самарадорлиги ҳақида сўзлади.
Ушбу лойиҳанинг умумий қиймати 1 миллиард 200 миллион доллар бўлиб, унинг натижасида 1 минг 560 мегаватт қувват яратилади.
Давлат раҳбари рамзий тугмани босиб, иссиқлик электр станцияси қурилишини бошлаб берди.

В рамках Ташкентского международного инвестиционного форума состоялась церемония запуска строительства новой тепловой электростанции в Ангорском районе Сурхандарьинской области.
Президент Шавкат Мирзиёев в своем выступлении остановился на параметрах и экономической эффективности объекта.
Стоимость проекта – 1 миллиард 200 миллионов долларов, мощность – 1 560 мегаватт.
Нажав символическую кнопку, глава государства дал старт строительству ТЭС.

#Mirziyoyev #forum #energetika #IES

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter