#Mobile_foto
ИСТИҚБОЛЛИ ЛОЙИҲАЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЮЗАСИДАН ХУЖЖАТЛАР ИМЗОЛАНДИ...
Мамлакатимиз пойтахтида ўтказилаётган Тошкент халқаро инвестиция форумида Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда амалий ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатиш, янги лойиҳаларни ишлаб чиқиш, энг муҳими – инвестор ва тадбиркорларга ҳар томонлама қулай шароитлар яратилаётганлигини таъкидлади.
Ушбу халқаро форумда Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошчилигидаги вилоятимиз вакиллари ҳам иштирок этди.
Жараёнда вилоят раҳбари ривожланган хорижий давлатларнинг ишбилармонлари, компания ва корхоналарнинг раҳбарлари билан мулоқот ўтказди.
Ҳамкорлар билан Андижонга инвестиция маблағларини жалб этиш ва ҳудудда истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан ҳужжатлар имзоланди.
Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok

ФАРҒОНАЛИК ОАВ ВАКИЛЛАРИ АНДИЖОНДА...
Вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Андижон ва Фарғона вилоят бўлимлари ҳамда «Андижоннома» ва «Андижанская правда» газеталари таҳририяти ҳамкорлигида ҳар икки ҳудудда ижод қилаётган ОАВ вакиллари учун Андижонда пресс-тур этилди.
Иштирокчилар дастлаб вилоят савдо-саноат палатасида «Андижон вилояти: тараққиёт одимлари ва ҳамкорлик истиқболлари» мавзусида ўтказилган анжуман аввалида Андижон вилоятида ижтимоий-иқтисодий соҳаларда амалга оширилаётган ишлар юзасидан атрофлича маълумотларга эга бўлдилар.
Пресс-тур давомида ОАВ вакиллари Андижон шаҳри марказидаги ижодкорларнинг «Маърифат» уйида бўлиб, яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар. Шунингдек, Андижон вилояти телерадиокомпанияси ҳамда З. М. Бобур номидаги Андижон вилояти ахборот кутубхона марказида ижодий мулоқотлар ўтказилди. Ташриф давомида ижодкорлар ҳамкорлик алоқаларини янги босқичда давом эттиришга келишиб олдилар.