Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
12.1K subscribers
39.8K photos
4.45K videos
9 files
10.4K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
“Янги Андижон” қурилиши давом этмоқда

Батафсил: uza.uz

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
☑️ Белгиланмаган жойларга қаттиқ маиший чиқиндиларни ва қурилиш чиқиндиларини ташлаш, шунингдек суюқ маиший чиқиндиларни тўкиш:

фуқароларга БҲМнинг 3 бараваригача (810 минг сўмгача), мансабдор шахсларга эса 10 бараваридан 20 бараваригача (2 млн 700 минг сўмдан 5 млн 400 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

👉 Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилса:

фуқароларга БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача (1 млн 350 минг сўмдан 2 млн 700 минг сўмгача), мансабдор шахсларга эса 20 бараваридан 30 бараваригача (5 млн 400 минг сўмдан 8 млн 100 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
ИЖОДКОРНИНГ ИЛК КИТОБИ

Хабарингиз бор, 2021 йилда ҳамюртимиз, Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллуд куни олдидан Марҳамат туманида яшовчи ижодкорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида туман ҳокимининг соврини учун «Энг яхши ҳаваскор шоир» кўрик-танлови ўтказилган эди.

Батафсил: Марҳамат тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АНДИЖОН ВИЛОЯТИ ҲОКИМИ БАЛИҚЧИ ТУМАНИНИНГ ТОВУЛДИ МФЙ АҲОЛИСИ БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ ЎТКАЗДИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 25 январь куни дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан ўтказиладиган “Марказий Осиё давлатлари - Хитой” онлайн саммитида иштирок этади.
Тадбир кун тартибига мувофиқ, Марказий Осиё мамлакатлари ва Хитой ўртасидаги 30 йиллик ҳамкорлик якунлари сарҳисоб қилинади, кўп қиррали муносабатларни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади ва амалий ҳамкорликнинг истиқболли соҳалари белгилаб олинади.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев 25 января примет участие в онлайн-саммите «Государства Центральной Азии – Китай» по случаю 30-летия установления дипломатических отношений.
В соответствии с повесткой дня мероприятия будут подведены итоги 30-летнего сотрудничества между странами Центральной Азии и Китаем, рассмотрены вопросы дальнейшего развития многоплановых отношений и определены перспективные сферы практического взаимодействия.

#Mirziyoyev #sammit #MarkaziyOsiyo #Xitoy

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from MINENERGY.UZ
Республикамиз электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилмоқда

Бугун, 25 январь куни соат 11:00 да энерготизимда йирик носозлик юзага келиб республикамизнинг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилмоқда.

Айни пайтда мутахассислар томонидан носозликни тиклаш ишлари олиб борилмоқда.

Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилади.

Келтирилган ноқулайликлар истеъмолчилардан учун узр сўраймиз.

▶️@minenergy_uz
Forwarded from MINENERGY.UZ
Бугун соат 10:57 да Марказий осиё ягона электр тармоғида катта авария бўлиши оқибатида Қозоғистоннинг Олма-ота, Шимкент, Тарас, Туркистон (вилоятларида) ва атроф ҳудудларида электр энергия таъминотида ўчишлар юзага келди.

Бунинг натижасида Қирғизистон электр тармоғида, жумладан Бишкек, Ўш, Жалолобод ва бошқа барча шаҳарларда электр энергия ўчиши кузатилди.

Ягона электр тармоғига уланган Ўзбекистон электр тармоғи бу авариянинг салбий таъсири натижасида Тошкент ИЭСи, Сирдарё ИЭСида авария ҳимоя воситалари ишлаб кетиб бу иккала станцияни ҳам автоматик равишда ўчишига олиб келган. Бу ҳолат ўз ўрнида Талимаржон ва Тўрақўрғон ИЭСларининг ўчишига ҳам олиб келган.

Натижада Фарғона ва Тошкент шаҳри ва вилояти, Фарғона водийси ҳудуди, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Бухоро, Қашқадарё вилоятлари тармоқларида электр энергияси ўчди.

Ҳозирги вақтда қўшни давлат тармоқларидан узган ҳолатда ҳар бир ИЭСларни алоҳида ишга тушириб, босқичма-босқич тармоқларни улаб, ишга тушириш чоралари кўрилмоқда.

Авария тавсилотлари бўйича қўшимча равишда ахборот берилади.

Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати

▶️@minenergy_uz
▶️
@prminenergy
Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон вилояти ҳудудларида тозалаш хизматлари билан маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш юзасидан мавжуд маҳалла фуқаролари йиғинларини тўлиқ қамраб олиш ишларини ташкил этиш мақсадида тадбиркорларнинг бизнес лойиҳалари билан танишди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
ЖАМОАТ ТРАНСПОРТЛАРИ СОНИ ОРТМОҚДА...

Бугун Андижонга Zhong tong bus LTD томонидан ишлаб чиқарилган 6 та автобус ва худди шу корхона томонидан ишлаб чиқарилган 3 та микроавтобуслар келтирилди.

Ушбу транспорт воситалари Андижон шаҳри ҳудуди ҳамда Андижон - Асака йўналишига қўйилиши режалаштирилган.

Шунингдек, 2022 йил давомида вилоятимизга 37 та микроавтобус олиб келинади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
БОШ МEЗОН-ХАЛҚИМИЗНИ РОЗИ ҚИЛИШ

Мамлакатимизда давлат ва жамият фаолиятини такомиллаштириш, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини рўёбга чиқариш мақсадида «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла» тамойилига асосланган сиёсат амалга оширилмоқда.

Бу жараён Президентимиз бошчилигида Бош вазир, вазирлар, вилоят, туман ҳокимлари ва бошқа мутасаддилар томонидан ўтказилаётган қабулларда янада яққол намоён бўлмоқда.

Андижон вилояти ҳокими, 1-сектор раҳбари Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг ҳудудларга чиққан ҳолда жисмоний ҳамда юридик шахслар вакилларининг мурожаатлари бўйича сайёр қабуллари 2022 йилда ҳам давом этади.

Шунга кўра қабуллар Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни талаблари асосида қуйидаги тартибда ўтказилади.

🔹29 январь куни - Балиқчи тумани «Сирмоқ» МФЙ ҳудудидаги тиббиёт коллежида

🔹12 февраль куни - Олтинкўл тумани «Ижтимоят» МФЙ биносида

🔹26 февраль куни - Пахтаобод тумани «Наврўз» МФЙ ҳудудидаги 3 умумтаълим мактаби биносида

🔹26 март куни - Избоскан тумани «Гулистон» МФЙ биносида

❗️Эслатма: юқоридаги қабуллар жорий йилнинг биринчи чорагига мўлжалланган. Навбатдаги қабуллар биринчи чорак якунида эълон қилинади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
26 ЯНВАРЬ – ЎЗБEКИСТОН РEСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ХИЗМАТИ ХОДИМЛАРИ КУНИ

Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 22 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари ходимлари кунини белгилаш тўғрисида»ги Қонунига асосан 26 январь – Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати ходимлари куни – божхоначиларнинг касб байрами этиб белгиланган.

Мамлакатимизда фаолият юритаётган божхона ходимларини касб байрами билан самимий қутлаб, машаққатли фаолиятларида муваффақият, куч-қувват ва сиҳат-саломатлик тилаймиз.

Байрамингиз муборак бўлсин!

http://myurls.co/matbuot_kotibi