Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
12K subscribers
40.1K photos
4.51K videos
9 files
10.4K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
КЕКСАЛАРНИНГ ДУОСИ БИЛАН МАҲАЛЛАДА БУНЁДКОРЛИК БОШЛАНДИ…

Аввал ҳабар берганимиздек, “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”нинг дастлабки кунларидан Андижон вилоятидаги 887 та маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш, муҳими аҳолининг даромадини ошириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Избоскан туманидаги Дарё бўйи маҳалласи ҳам ана шу маҳаллалардан бири. Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ушбу 658 та хонадондан иборат маҳаллада бўлиб, аҳоли билан мулоқот ўтказди. Жараёнда мутасаддилар иштирокида фуқароларнинг мурожаатларига ечим топилиб, ҳудуд инфратузилмасини янгилаш, бунёд этиш юзасидан режа тасдиқланди. Анъанага мувофиқ, кексаларнинг дуоси билан маҳаллани ободонлаштириш, яъни ички йўлларга бетон қопламаси ётқизиш, ёғоч таянчлар бетонлисига алмаштириш ҳамда тоза ичимлик сув тармоғи тортиш ишларига киришилди.

- Маҳаллага 15 кун давомида электр устунлари ўрнатилади;

- Махалладаги 558 та хонадон суюлтирилган газ баллонлари билан таъминланади;

- Маҳаллада ҳозирги кунда 7,8 км тоза ичимлик суви тармоғи мапвжуд. Қолган 0,8 кмга 15 кун муддат ичида сув тармоғи тортиллади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
АНДИЖОН ТИББИЁТ СОҲАСИДА ҲАМ НАМУНАВИЙ ҲУДУД БЎЛАДИ...

Энг чекка қишлоқларда яшовчи одамлар ҳам сифатли тиббий хизмат билан қамраб олиниши шарт!

Мамлакатимиз раҳбарининг соғлиқни сақлаш тизими олдига қўяётган талаби шундай! Бунинг учун эса соҳада ҳали кўп ислоҳотларга эҳтиёж бор.

Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ҳамда Соғлиқни сақлаш вазири Бекзод Мусаев иштирокида соҳа ходимлари билан очиқ мулоқот ўтказилди.

Мулоқот давомида мураккаб жарроҳлик амалиётларини ўтказиш, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш механизмларини такомиллаштириш, иш ўринлари, меҳнат шароити, кадрлар малакаси, тиббий ускуна ва жиҳозлар таъминоти, тиббий кўрикларни ташкил этиш каби масалалар юзасидан мурожаатларни тезкор ҳал этиш юзасидан тизим мутасаддиларига тегишли кўрсатмалар берилди.

Жараёнда бирламчи тиббиёт бўғинини такомиллаштириш, жойларда янги оилавий поликлиника ва оилавий шифокор пунктларини ташкил этиш, мавжуд тиббиёт муассасаларини тўлиқ таъмирлаш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш кўзда тутилган.

Қатор туманларда перинатал ҳамда ўткир қон-томир касалликлари марказлари ташкил этилиши мақсад қилинган.

Шунингдек, вилоятда аҳолига юқори технологик тиббий хизмат кўрсатиш кўламини кескин кенгайтириш, хусусий тиббиёт муассасалари сонини кўпайтириш режалаштирилган.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хонобод шаҳрида ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришдан ортда қолаётган 2 та маҳалла "Янги ҳаёт ва Фозилмон МФЙ"да олиб борилаётган амалий натижадорлик ишлари қай даражада кетмоқда?

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЯНГИ ТАШКИЛ ЭТИЛГАН МАЙДОНДА КЎПКАРИ МУСОБАҚАСИ БЎЛИБ ЎТДИ

Кўпкари халқимизнинг қадимий ўйинларидан саналади. Пахтаобод туманида ана шу каби ўйинларни ўтказишга мўлжалланган майдоннинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Маросимдан сўнг моҳир чавандозлар иштирокида кўпкари мусобақалари ўтказилди. 500 нафардан зиёд чавандозлар қатнашган ўйинлар ғоят шиддатли кечди. Ғолиблик учун кечган мусобақаларда Қўқон, Наманган, Фарғона, қўшни Қирғизистон республикасидан келган чавандозлар от суришди.
Бош соврин наманганлик Карим полвонга насиб этди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Журналистикага қизиқасизми? Бу соҳада қисқа муддатли интенсив таълим олишни ва амалиётга эга бўлишни истайсизми?
Ундай бўлса сиз учун ажойиб янгилик!

91-486-28-20 рақамига қўнғироқ қилиб ёки @jurnalist_and орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин.
Шошилинг, энг тажрибали ва малакали журналистлардан сабоқ олиш имкониятини қўлдан бой берманг.


Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok