Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.5K subscribers
41.7K photos
4.7K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
🏢 Андижон вилояти ҳокимлиги марказий штаби:
☎️ (+99874) 74-223-30-62;
☎️ (+99874) 74 223-23-74

Штаб раҳбари – Андижон вилояти ҳокими ўринбосари Иброҳимжон Холматов:
☎️ Тел: (+99874) 223-26-20.

🏘 Андижон вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи Расулжон Тўланов:
📱+998-90-172-00-05,
📱+998-90-253-33-99.
☎️+998-74-226-21-01.

🔥«Hududgaz Андижон» газ таъминоти филиали директори Даврон Салоҳиддинов:
📱+998-88-233-34-03;
📱+998-74-227-60-83.
☎️+998-95-202-01-04.
☎️ Қисқа рақам: 1104

⚡️«Андижон ҲEТК» АЖ бош директори Сардор Юсупов:
📱+998-93-910-04-13;
📱+998-95-203-56-01.

💧«Андижон сув таъминоти» МЧЖ директори Шуҳрат Матмусаев:
📱+99893-910-22-05;
📱+998 93-917-08-73
☎️+998-74-226-04-05,
☎️+998-74-223-04-05.

☀️Андижон вилояти «Иссиқлик манбаи» ДУК директори Мухаммадзохид Тўхтабоев:
📱+998-99-917-22-00;

🔥«Кўмир таъминот» директори Баҳодир Султонов:
📱+998-93-525-11-55;
📱+998-99-070-30-02.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Президент қарори билан ҳунармандларга имтиёзли кредитлар ажратилади

Батафсил: https://teletype.in/@huquqiy_axborot/VocDf4ZGhxX

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аксарият мурожаатлар жойида ижобий ечимини топди

6 январь куни Бўстон туманида Ички ишлар вазири ўринбосари Бекмурод Абдуллаев иштирокида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари юзасидан Сайёр қабул бўлиб ўтди.

Унда иштирок этган ҳамюртларимиз ўзларининг ижтимоий-иқтисодий мавзулардаги муаммолари юзасидан саволларига жавоб олган бўлсалар, юридик шахслар ҳудудда тадбиркорлик, ишбилармонлик муҳитини янада шакллантириш борасидаги масалаларга ечим ахтардилар.

Қабул давомида, ҳудудларни сувлаштириш, тоза ичимлик суви таъминотини ва истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилаш мақсадига йўналтирилган мурожаатлар ҳам қабул қилинди.

Қувонарлиси шундаки, бу каби масалалар «Андижон сув таъминоти» МЧЖ томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳи томонидан ўз вақтида ўрганилиб, ижобий ечими таъминланди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
ОЧИҚ МУСТАҚИЛ ТАНЛОВДА ИШТИРОК ЭТИНГ!

Избоскан тумани бўйича қуйидаги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танлов эълон қилинди.

🔸 Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Андижон вилояти бошқармаси:
— Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Избоскан тумани бўлими бошлиғи ўринбосари;

🔸 Андижон вилояти давлат солиқ бошқармаси:
— Избоскан туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари;

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
2021 йилда Андижон вилоятида ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмининг ўсиш суръати 102 фоизга, ҳудудий саноат маҳсулотлари 116 фоизга, қишлоқ хўжалиги 103,4 фоизга, қурилиш ишлари 104 фоизга, жами хизматларнинг ўсиш суръати эса 122 фоизга тенглашди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
«Чет элга чиқиш паспорти»ни энди Андижондаги ДХМлар орқали ҳам олиш мумкин

Жорий йилнинг 1 январидан бошлаб, Давлат хизматлари марказлари орқали Ўзбекистон фуқароларига хорижга чиқиш биометрик паспортини ҳамда шахсни тасдиқловчи ID-картани расмийлаштириш ва бериш амалга оширилмоқда. Ушбу хизмат вилоятимизда дастлаб синов тариқасида Андижон тумани Давлат хизматлари марказида жорий қилинди.

2022 йил якунига қадар босқичма-босқич вилоятимиздаги барча Давлат хизматлари марказларида ушбу хизматлардан фойдаланиш имконияти яратилади.

Эслатиб ўтамиз, хорижга чиқиш учун биометрик паспорт бериш учун тўлов миқдори БҲМнинг бир бараварига тенг, яъни айни дамда 270 минг сўмни (аввал БҲМнинг 1,2 баравари бўлган) ташкил этади.

Маълумот учун, бугунги кунга қадар Андижон туман давлат хизматлари маркази орқали хорижга чиқиш биометрик паспорти олиш учун 100 нафардан ортиқ фуқаро мурожаат қилган.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИГА ИШОНЧ БИЛДИРИЛДИ...

Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Отабек Турсунов Андижон туманидаги маҳаллаларда бўлиб, аҳоли ва ҳоким ёрдамчилари билан мулоқот ўтказди. Жараёнда ёрдамчилар амалга оширадиган ишлар, эътибор қаратиш зарур бўлган жиҳатлар ва мурожаатлар хусусида атрофлича сўз юритди.
Ҳоким ёрдамчилари маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш ва янги иш ўринларини яратишга масъул бўлади. Шунингдек, тадбиркорларга инфратузилмага эга қулай жой, кредит бериш, ишсизларни касбга ўқитиш ва бошқа зарурий кўмак бериш тизимини йўлга қўяди. Эҳтиёжманд оилаларга субсидиялар ажратиш, жамоат ишларига жалб қилишни ташкиллаштиради.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
ТОМОРҚАДА ТУРФА ГУЛЛАР...

Олтинкўл туманида истиқомат қилувчи Замира опа Акбарова узоқ йилдан бери гулчилик билан шуғулланади. Акбаровалар хонадонда 1-1,5 сотихлик 3 та иссиқхона мавжуд. Унда экилган гулларнинг эса санаб саноғига етолмайсиз. Турфа кўринишдаги гуллар ичида кезиб юраркансиз, қиш фаслида ҳам баҳорий тароватни ҳис этасиз. Дастлаб, 10 дона гул парваришидан иш бошлаган қаҳрамонимиз уларга бўлган меҳри ва энг асосийси даромадининг чўғи баландлиги сабаб йиллар давомида фаолиятини кенгайтирди. Ҳозирда турли давлатлардан келтирилган минглаб ноёб гуллар мана шу иссиқхоналарда ўстириляпти.

Қирқ йиллик тадбиркорни нафақат Олтинкўлда, балки бутун Андижонда яхши танийдилар. Замира опа парваришлаётган декоратив ва хона гулларига бўлган талаб катта.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!

Ҳурматли босма ва электрон ОАВ вакиллари, ижтимоий тармоқ фаоли ва блогерлар!

Андижон вилояти ҳокимлиги, вилоят Соғлиқни сақлаш ва вилоят Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармалари ҳамда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими билан ҳамкорликда пресс-тур ва матбуот анжумани ўтказмоқда.

Батафсил: Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Аёлларнинг жамиятдаги ўрнини янада ошириш борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан вилоят ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Мавлуда Низамованинг брифинги ўтказилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok