Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.6K subscribers
41.7K photos
4.69K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
Маҳаллий шароитда биомаҳсулотлар тайёрланмоқда

Сўнгги йилларда соғлом турмуш қоидаларига амал қилмаслик, озиқ-овқат хавфсизлиги борасидаги мавжуд, коронавирус пандемияси каби муаммолар туфайли нафақат ёши катталарда, балки навқирон йигит-қизларда ҳам қоннинг қуюқлашиши ва иммунитет пасайиши каби ҳолатлар кузатилаётгани сир эмас. Бу эса ҳудудларда шу каби муаммоларни бартараф этиш учун имкон берувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга талабни оширмоқда. Андижон вилояти Бўстон туманида ўз фаолиятини бошлаган “Абдулатиф хожи мед фарм” МЧЖга қарашли “Био дори” ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этишдан кўзда тутилган мақсад ҳам шудир аслида.

Батафсил: Халқ сўзи

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
👋 Маҳалламиз ёшлари тайёрмисиз?!

Андижон вилоятида 2022 йил-«Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла» йилини маҳалла ёшлари фаоллиги билан бошлашга қарор қилдик.

🗓Январь ойи давомида вилоятимиз бўйлаб «Андижон вилояти ҳокими кубоги» учун қуйидаги интеллектуал ўйин ҳамда спорт мусобақалари ўтказилади:

📚«Заковат» интеллектуал ўйини.

🏓 Стол тенниси.

💪 Street workout.

⚽️ Мини футбол.

🏐 Воллейбол (қизлар ўртасида).

Агар Сиз ҳам мазкур мусобақаларда қатнашишни истасангиз, ўз жамоангизни шакллантиринг ва 7 январга қадар Ёшлар ишлари агентлигининг туман, шаҳар бўлимларига мурожаат қилинг.

Фаол ёшлар сафида бўлишга шошилинг!

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Асака_тумани

СОҒЛОМ ҲАЁТ УЧУН 5000 ҚАДАМ

Асака туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг аҳоли ўртасида спортнинг оммавийлигини таъминлаш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш бўйича берган топшириқларига асосан «Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам» шиори остида спорт тадбири ташкил қилинди.

Мазкур тадбирда вилоят маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бошқармаси бошлиғи М.Нишанов, туман ҳокимининг ўринбосарлари, туман маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими бошлиғи ва ўринбосарлари иштирок этдилар.

Тадбир доирасида туманда истиқомат қилувчи 3000 га яқин нуроний оқсоқоллар, онахонлар ва кексалар ҳамда маҳалла фаоллари қатнашдилар. Спорт тадбири кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
СПОРТ САЛОМАТЛИК ГАРОВИ...

5-6 январь Андижон олимпия захиралари коллежида аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва намуна кўрсатиш мақсадида вилоятдаги корхона ва ташкилотлар ҳамда таълим муассасалари ходимлари ва талабалари ўртасида спортнинг мини-футбол, стол тенниси, арқон тортиш ва тош кўтариш турлари бўйича мусобақалар ўтказилмоқда.

Батафсил: Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
⚡️Полиглот ёшлар учун янги имкониятлар! (1-қисм)

2022 йил, 1 январдан араб, хитой, француз, рус, испан, корейс, япон, итальян, турк ва немис тиллари бўйича 13 та халқаро имтиҳон тизимларида юқори натижага эришган ёшларнинг имтиҳон харажатларини компенсация қилиб бериш тизими ишга тушди.

Аввалроқ (IELTS, TOEFL, GMAT, GRE, SAT) халқаро имтиҳон тизимларида юқори натижа қайд этган ёшларнинг имтиҳон харажатлари Ёшлар ишлари агентлиги томонидан қоплаб берилиши ҳақида маълумот берилган эди.

2022 йил 1 январдан бошлаб ёшлар учун мана шундай имкониятларнинг яна 13 таси ишга тушиб, уларнинг сони жами 18 тага етди.

Эндиликда ушбу халқаро имтиҳон тизимларида ҳам юқори натижа қайд этган ёшларнинг имтиҳон харажатлари Ёшлар ишлари агентлиги томонидан қоплаб берилади.

Батафсил маълумот.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Андижонда 2022 йилда 282 миллион дона тухум етиштирилади

Президентимиз ташаббуси билан аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликдан чиқариш борасидаги ишлар жорий – 2022 йилда ҳам изчил давом эттирилади. Маҳалла фуқаролар йиғинларида фаолият олиб бораётган ҳоким ёрдамчилари орқали томорқаси бор хонадонларга 100 бошдан парранда, 20 бошдан қуён, 5-6 бошдан қўй-эчки, 5-10 бошдан курка ва 5 тадан асалари уяси тарқатиб, боқилишини ташкил этиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Батафсил: uza.uz

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
БАРЧАСИ ИНСОН ҚАДРИ УЧУН...

Аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш, ёрдамга муҳтож қатламини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили» да ҳам чора-тадбирлар асосида иш ташкил этилмоқда. Вилоят ҳокимининг ўринбосари Муҳаммаджон Нишонов Бўстон туманида бўлиб, фуқаролар мулоқот ўтказди.

Мулоқот давомида 200 га яқин фуқаролардан турли мазмундаги мурожаатлар келиб тушди.

Масалаларнинг аксарияти мутасадди ташкилотларнинг раҳбарлари иштирокида ўз ечимини топди.

Бевосита Ички ишлар вазирининг ўринбосари Бекмурод Абдуллаев иштирок этган жараёнда «Темир дафтар» ва «Аёллар дафтари»га киритилган фуқароларни тадбиркорликка йўналтириш мақсадида, уларнинг 30 дан зиёдига тикув машиналари ҳамда маиший техникалар берилди.

Шунингдек, 10 нафар фуқаро ногиронлик аравачаси ва реабилитация воситалари билан таъминланди. «Ёшлар дафтари»га киритилганларнинг 10 нафарига кредит олиш имкониятини берувчи сертификатлар топширилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
2022 йил январь ойи пенсия ва нафақа тўловлари банк пластик карточкаларига юклаб берилди

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Андижон вилояти бошқармаси томонидан вилоятимиздаги 380 мингга яқин пенционер фуқароларимизга жорий йилнинг январь ойи пенсия ва нафақа тўловларини ўз вақтида ва тўлиқ етказиб берилишини таъминлаш мақсадида жами 298.2 млрд.сўмга тўлов қайдномалари шакллантирилиб, жорий йилнинг 6 январь куни Пенсия жамғармасининг вилоят бошқармаси орқали маблағлар тегишли банк филиалларига тўлиқ молиялаштириб берилди.

Батафсил: Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok