АНДИЖОНДА «ЭНГ ЯХШИ ҲУНАРМАНД ЎҚУВЧИ» КЎРИК-ТАНЛОВИ СТАРТ ОЛДИ
Халқ таълим вазирлиги томонидан умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг сифатли таълим олишлари билан бир қаторда уларни касб-ҳунарга йўналтириш бўйича янги ғоя ва ташаббуслар илгари сурилмоқда.
Мазкур ташаббусларнинг мантиқий давоми сифатида Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси томонидан ўқувчи-ёшлар ўртасида касб-ҳунарга қизиқишни янада ошириш мақсадида «Энг яхши ҳунарманд ўқувчи» кўрик-танлови ўтказилиши режалаштирилган.
Жорий йилнинг 10 декабрь куни вилоятдаги барча умумтаълим мактабларида ушбу кўрик-танловнинг мактаб босқичлари бўлиб ўтди.
Кўрик-танлов низомига кўра вилоятимиздаги фаол ҳунарманд-ўқувчилар тикувчилик, тўқувчилик, сартарошлик, пазандачилик, дурадгорлик ва миллий ҳунармандчилик намуналарини йўналишларида ўзаро беллашадилар.
Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ЭЪЛОН
❗️❗️❗️Ҳурматли Андижонликлар ҳамда вилоятимиз меҳмонлари!!!
Жорий йилнинг 🗓11 декабридан эътиборан Андижон шаҳридаги барча янги йил савдо ярмаркалари фаолият бошлашини маълум қиламиз.
Бундан ташқари, вилоят, шаҳар ва туманлар марказларидаги марказий арчалар🎄ҳамда байрамона безатилган 🏙тунги ёритиш чироқлари🌌 ўз иш фаолиятини бошлайди.
👉ЯРМАРКАЛАР МАНЗИЛЛАРИ👈

❗️Ипотека кредити бўйича субсидияларни тўлашда квартира майдонининг энг кўп меъёрини белгилаш амалиёти бекор қилинади
“Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–33-сон, 09.12.2021 й.) қабул қилинди.
🔰 Фармонга мувофиқ, 2021 йил 10 декабрдан:
➖ даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож фуқароларга ипотека кредити бўйича субсидияларни тўлашда квартира майдонининг энг кўп меъёрини белгилаш амалиёти бекор қилинади;
➖ дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар – қатъий белгиланган 32 миллион сўм миқдорида, фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар – биринчи 5 йил давомида 10 фоиздан ошган қисмига тўланади;
➖ субсидиялар сотиб олинаётган квартиранинг нархи ипотека кредитининг энг кўп миқдоридан ошган тақдирда ҳам тўланади. Бунда, квартиранинг нархи ипотека кредитининг энг кўп миқдоридан ошган тақдирда, қийматнинг қолган қисми қарз олувчи томонидан ўз маблағлари ҳисобидан тўланади;
➖ фуқароларга ипотека кредитини олишда, биргаликда қарз олувчи сифатида улар билан бирга яшамаётган ва яқин қариндоши бўлмаган бошқа шахсларни ҳам жалб қилиш ҳуқуқи берилади.
🔄 Шунингдек, фармонга кўра, электрон онлайн-аукцион ғолибларига ер участкаси қийматининг 30 фоизини аукцион якунланган кундан бошлаб 5 иш кунидан кечиктирмай, қолган қисмини 12 ой давомида тенг миқдорда фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилади.
📌 2022 йил 1 январдан пудрат ташкилотлари давлат рўйхатидан ўтказилган қурилиши тугалланмаган, том ёпиш ишлари бажарилган кўп квартирали уй-жойларни кредит таъминоти сифатида гаровга тақдим этиши мумкин.
➡️ 2023 йил 1 январгача цемент маҳсулоти (ТИФ ТН коди 2523) ва энергия тежамкор базальт қопламалари (ТИФ ТН коди 6806 1000 08) импортида божхона божининг ноль ставкаси қўлланилади.
🏘 Бундан ташқари, 2022 йилда хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган шахслар, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга 1 000 та квартира сотиб олиш чоралари кўрилади.
🏦 Фармонга кўра, 2022 йилда квартиралар сотиб олиш ва якка тартибдаги уй-жойлар қуриш ҳамда реконструкция қилиш учун жами 43 мингта ипотека кредитлари ажратилади.

🏇🏻 Андижонда улоқ ва кўпкари мусобақаси ўтказилди
🇺🇿 Хабарингиз бор «Ўзбекистон ёшлари форуми-2021» форуми доирасида вилоятимиз бўйлаб кўплаб лойиҳа ва тадбирлар ўтказиб келинмоқда.
✅ Ёшлар ўртасида миллий спорт турларини оммалаштириш мақсадида от спорт тури бўйича «Улоқ ва кўпкари» спорт мусобақасининг Андижон вилоят босқичи ўтказилди
🔹 Мусобақани 5000 нафар мухлислар кузатишди, 500 нафарга яқин ёш полвонлар эса ғолиблик учун курашдилар. Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом, қимматбаҳо совғалар ва пул мукофотлари билан тақдирланди.

Мунозара турнирининг вилоят босқич ғолиблари аниқланди.
Хабарингиз бор, Андижон вилоятида «Ўзбекистон ёшлар форуми-2021» ёшлар ойлиги эълон қилиниб, Форум доирасида кўплаб мусобақа ва танловларга старт берилди.
Форум доирасида Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида талаба-ёшларнинг нутқий маданиятини юксалтириш, қатъий ҳаётий позицияга эга бўлган ёшларни тарбиялаш, уларда тизимли таҳлил қилиш, мантиқий фикрлаш ва моҳирона мунозара олиб бориш қобилиятларини ривожлантириш мақсадида вилоятдаги олий таълим муассасалари талабалари ўртасида «Мунозара» дебат мусобақаси ўтказилди.
Мусобақада жамоалар ТАСДИҚ ва ИНКОР позициясида ўзаро беллашдилар.
Мусобақа натижаларига кўра, Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтининг «Андижон фарзандлари» жамоаси фахрли 1-ўринни эгаллаб, турнирнинг республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.