Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
12K subscribers
40.7K photos
4.58K videos
9 files
10.4K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ХОНОБОД ШАҲРИДАГИ ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ҚУРИЛИШ ИШЛАРИ БИЛАН ТАНИШДИ

Маълуми бугунги кунда Хонобод шаҳрини водий туризм марказига айлантириш мақсадида кенг кўламдаги қурилиш ва бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда.

Бугун Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов мазкур ҳудудда бўлиб, у ерда қурилаётган Янги Ўзбекистон денгизининг қурилиш ишларини кўздан кечирди.

Жараёнда қурилиш ишларини олиб бораётган Туркиялик қурувчилар билан суҳбатлашди.

Шунингдек, вилоят ҳокими мазкур ҳудудда яшил макон акцияси доираси яратилаётган янги боғга магнолия дарахтини экди.

Маълумот учун, ҳудуддаги ҳар бир дарахтга QR кодлар қўйилади. Мазкур кодларни сканерлаш орқали дарахт қачон ва ким томонидан экилган эканлиги бўйича маълумотга эга бўласиз.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
#Андижон_шаҳар
#фоторепортаж

Андижон шаҳридаги янги йил савдо ярмаркалари ҳамда марказий арчалар фаолияти бошланиши юзасидан хабар берган эдик. Бугун марказий арчалар ва янги йил ярмаркаларининг очилиш маросимлари ўтказилди. Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Қоратут маҳалласида ташкил этилган янги йил савдо ярмаркасида бўлиб, у ердаги сотувчилар ҳамда аҳоли билан учрашди. Маросимдан ўрин олган эстрада хонандаларининг чиқишлари ҳамда маросим сўнгида уюштирилган мушакбозлик йиғилганларга ўзгача кўтаринкилик бахш этди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ХОДИМЛАРИ КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ

Бўстон тумани «Ўзбегим тантаналар саройи»да 12 декабрь қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими, сектор раҳбарлари, кластер ходимлари, МФЙ раислари, қишлоқ хўжалиги ташкилотлари, фермер хўжалиги раҳбарлари ва ишчи ходимлари иштирок этди. Тадбирда сўз устаси Ғ.Ахмедов, хонанда Фарҳод ва Ширин иштирок этиб, санъаткорлар ўз ҳазиллари, куй-қўшиқлари билан иштирокчиларга байрам кайфиятини улашди. Тадбир давомида ғалла ҳамда пахта йиғим теримида фаол иштирок этган фермер хўжалиги раҳбарлари, ишчи ходимлари ва МФЙ раислари тақдирланди. Шунингдек сектор раҳбарлари ва «Сайёра фаввораси» МЧЖ раҳбари Вилоят ҳокимининг ташаккурномаси билан тақдирланди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok