Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.5K subscribers
41.7K photos
4.7K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
Жорий йилнинг 25 июль ҳолатига тадбиркорларнинг мурожаатларини қабул қилиш ва таҳлил этиш бўйича Штаб фаолиятининг натижалари

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
ТОКИО 2020: АНДИЖОНЛИК МУАТТАР НАБИЕВАНИНГ МАТОНАТИ...

Айни пайтда Японияда тўрт йилликнинг муҳим спорт мусобақаси Олимпиада ўйинлари қизғин паллага кирган. Ўзбекистон терма жамоаси спортчилари ҳам олтин медаллар учун курашда салмоқли натижаларни қўлга киритмоқдалар.
Улар сафида Андижон вилоятининг Балиқчи туманида туғилган Муаттар Набиеванинг борлиги барчамизга қувонч бағишлайди. Бугунги баҳсларда оғир атлетикачи, кўп карра Ўзбекистон ҳамда Осиё чемпиони Муаттар 55 килограмм вазн тоифасида иштирок этди.
Ўзбекистонлик оғир атлетикачи Муаттар Набиева даст кўтариш машқида Олимпиада рекордини ўрнатиб, ушбу машқни биринчи ўринда якунлади.

Оғир атлетикачимиз икки машқ натижасига кўра 212 кг билан (98, 114) 4-ўринни эгаллади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
👨‍👩‍👧‍👦 "Ёш китобхон оила" танловининг Андижон вилояти босқичи ўз якунига етди.

🥇1-ўринни 115 балл билан Хўжаобод туманидан Абдуллайевлар оиласи,
🥈2-ўринни 111,6 балл билан Жалақудуқ туманидан Зуҳриддиновлар оиласи,
🥉3-ўринни 105 балл билан Избоскан туманидан Хакимовлар оиласи қўлга киритди.

🇺🇿 Ёшлар ишлари агентлиги Андижон вилояти бошқармаси танловнинг барча ғолиб ва иштирокчиларини муборакбод этади!

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
АСАКА ТУМАНИДАГИ ФИДОКОР МФЙДА ИШЛАР ҚИЗҒИН

Обод қишлоқ дастури асосида тумандаги "Фидокор" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида туман ҳокими ва сектор раҳбарлари бошчилигида қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, ушбу маҳаллада шу кунга қадар 10 км ичимлик суви тармоғи яхшиланмоқда. Ички йўларда шағаллаштириш ишлари олиб борилмоқда. Мавжуд 1 та сув минораси реконструкция қилинди. 1 дона янги сув минораси қуриш ишлари олиб борилмоқда. Маҳалладаги мавжуд ҳонадонларнинг фасад қисмларини ҳам таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Айни кунларда маҳаллада ичимлик суви тармоғини тортиш ишлари олиб борилмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
ОЛТИНКЎЛДА ТИББИЙ-ИЖТИМОИЙ ХИЗМАТЛАР ҚАНДАЙ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛГАН?

Олтинкўл туманида тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш масалалрига бағишланган вилоят семинари бўлиб ўтди. Унда соҳа мутахассислари масъул ҳодимлар ҳамда тиббий-ижтимоий муассасаларнинг директорлари иштирок этдилар. Унда Олтинкўлда йўналишда олиб борилаётган ишлар намуна тарзида кўрсатилди.

Батафсил: Андижон вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ!!!

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзақовнинг отаси Умурзақов Ўктам Пардаевич вафот этди.
Республика олий таълим кенгаши раиси, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ректори, иқтисод фанлари доктори, профессор Ўктам Пардаевич фидойи олим, илм-фан ва таълимнинг ҳақиқий жонкуяри эдилар.
Қайд этиш жоизки, 1952 йил 20 август куни таваллуд топган Умурзаков Ўктам Пардаевич кўп йиллардан бери ўз иш фаолияти давомида Тошкент ирригация ва мелиорация институтининг ривожланиши учун улкан ҳисссаларини қўшиб келаётган эди.
Андижон вилояти ҳокимлиги марҳумнинг оила аъзолари, яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИ 5 ТАГА КЎПАЙДИ

Андижон вилоятида мактаб ёшига етмаган болажонларни таълим ва тарбиясига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борда янги мактабгача таълим ташкилотларини қуриш ва уларни замон талаблари даражасида жиҳозлаш асосий мақсадлардан бири.
Бугун вилоятдаги давлат-хусусий шерикчилик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотларининг сони 5 тага кўпайди. Тадбиркорларнинг ўз маблағлари ҳисобидан Хўжаободда 2 та, Жалақудуқ, Шахрихон ва Избоскан туманларида эса 1 тадан болажонлар маскани қуриб битказилди.
Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов тадбиркорларга субсидияларни олиш учун мактабгача таълим вазирлиги билан имзоланган битим шартномаларини тантанали топширди. Эзгу ишлар натижасида 700 нафар мактабгача таълим ёшидаги бола камраб олиниб, 90 та янги иш ўринлари яратилади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
УЛУҒНОР ТУМАНИ БОБУР, ШАХРИОБОД, ҲАМДА УЛУҒБЕК МАҲАЛЛА ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНЛАРИНИНГ ФУҚАРОЛАРИ БИЛАН НАВБАТДАГИ САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Сайёр қабул: мурожаатларга ечим топишнинг самарали механизми

Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Отабек Турсунов Асака туманининг “Занкен”, “Олақанот”, “Ахтачи” ва “Неъматобод” маҳаллалари аҳолиси билан навбатдаги сайёр қабулини ўтказди.

Тадбирда вилоят Халқ қабулхонаси, туман сектор, корхона, ташкилот, муассаса ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари иштирок этди. Сайёр қабулда аҳолининг мурожаатлари атрофлича ўрганиб чиқилди.

Асака тумани аҳолисининг кўплиги, ҳудуднинг ўзига хослиги, суғориладиган ва адирлик жойлардан иборат эканлиги билан вилоятда бошқа туманлардан ажралиб туради. Шу сабабли аҳоли мурожаатларининг қамрови, мазмуни ва хусусияти анча фарқланади.

Эндиликда шахсий муаммолардан кўра, жамоавий, ижтимоий ҳамда тадбиркорлик билан боғлиқ мурожаатлар сони ортиб бормоқда. Бу, одамларимизнинг руҳияти ҳамда дунёқараши, ҳаётга, ўз меҳнатининг натижасига муносабати ўзгараётганидан далолатдир.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok