Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.5K subscribers
41.7K photos
4.7K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Суюлтирилган газ баллонларини онлайн тизимда етказиб бериш йўлга қўйилди

Суюлтирилган газ баллонларини онлайн назорат тизимида етказиб бериш, шу орқали аҳолига қулайликлар яратиш борасида Андижон вилоятида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Шу кунга қадар 500 мингдан ортиқ маиший газ баллонларига штрих кодли стикерларни ўрнатилиб, барча истеъмолчилар ID карталар билан таъминланди. Жумладан, Шаҳрихон туманининг “Навбаҳор” ҳамда Избоскан туманининг “Мангуберди” МФЙларида ҳам суюлтрилган газ онлайн тизим асосида тарқатилмокда.

Андижон вилояти телевидениесининг “Андижон ахбороти” информацион дастурида эфирга узатилган лавҳада шу ҳақида маълум қилинди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
МАРҲАМАТДА ФУҚАРОЛАР УЧУН ҚАБУЛ БЎЛИБ ЎТДИ

Марҳамат туманида ҳудуд аҳолиси учун сайёр қабул ўтказилди. Марҳамат агротехнологиялар техникумида ўтган мулоқотда вилоят ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари А. Максумов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Андижон вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири М. Хўжамбердиев ва туман ҳокими Б. Юлдашев бевосита иштирок этди.
Жараёнда фуқаролардан асосан газ, электр, сув таъминотини яхшилаш ҳамда уй-жой ва кредит олиш борасида юзага келаётган муаммоларни ҳал этиш масалаларига оид мурожаатлар келиб тушди. Қўйилган масалаларнинг аксарияти шу жойнинг ўзида ижобий ҳал этилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
АНДИЖОНГА 5 ТА МАХСУС СУВ ТРАНСПОРТИ КЕЛТИРИЛДИ

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Ушбу ҳаракатларнинг натижаси "O'zsuvta'minot" AJ томонидан ичимлик суви таъминоти тизимидаги ишларда ҳам ўз аксини топмоқда. Республикамизга шу кунгача 80 та махсус сув транспортлари олиб келинди. Шунингдек, Андижон вилоятига ҳам 5 та "SHACMAN" русумли транспорт келтирилди. Ушбу махсус техникалар вилоят ҳокими иштирокида ўз эгаларига топширилди. Мазкур 25 тонна сув сиғимига эга транспортлар марказлашган тармоқ орқали ичимлик суви етиб бормаган ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳолини вақтинчалик обиҳаёт билан таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
ХОНОБОДНИНГ КЎЧАЛАРИ ОБОД БЎЛЯПТИ

Хонбод шаҳри ўзининг бетакрор табиати ва сўлим манзаралари билан сайёҳларни ўзига ром этаётган баҳаво маскан. Шу боис ҳудудда аҳолининг турмуш тарзини яхшилаш, келувчилар учун қулайликлар яратиш мақсадида самарали ишлар амалга оширилмоқда.
Айни кунларда шаҳарнинг Юксалиш маҳалласида ободонлаштириш қизғин паллага кирган. Янги замон кўчасининг узунлиги 400 метр бўлган ички йўлларига асфальт ётқизиш ишлари олиб борилмоқда. Мазкур ҳудудда бўлган Хонобод шаҳар ҳокими М.Тажибаев ва шаҳар прокурори Б.Алиев олиб борилаётган ишларни кўздан кечирдилар. Масъулларга ишларни тизимли ва сифатли давом эттириш юзасидан тавсиялар бердилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Избоскан туманида истиқболли йўналиш – гулчиликни ривожлантиришга алоҳида эътибор берилади

Президентимизнинг тавсиясига асосан Андижон вилоятида 27 та маҳалладаги 5 мингга яқин хонадонлар томорқасида гул етиштиришни йўлга қўйиб, камида 10 минг нафар аҳоли бандлигини таъминлаш ишлари йўлга қўйилди.
Шу боис, бу борада тажриба тўпланган Андижон, Избоскан ва Олтинкўл туманларида кластер усулида гул етиштиш йўлга қўйилди. Айни кунларда Избоскан туманидаги Ботиробод маҳалла фуқаролар йиғинидаги қарийб 50 та оилада гулларга меҳр бериб, парваришига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ҳисоб-китобларга кўра, 10 сотих ерга экилган орхидея гули 850 миллион сўмгача, лилия 450 миллион сўмгача, пион – 320 миллион сўмгача даромад олиш имконини беради.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
АҲОЛИ МУРОЖААТЛАРИ ДОИМО ЭЪТИБОРДА

Фуқаролар муаммоларини ўрганиш, уларнинг турмуш тарзини яхшилаш мақсадида Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ҳудуд аҳолиси билан доимий юзма-юз учрашувлар ўтказмоқда.
Бугунги қабул давомида фуқаролар асосан, соғлиқни сақлаш, ишга жойлашиш, уй-жой, моддий ёрдам, йўлларни таъмирлаш, тоза ичимлик суви билан таъминлаш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш масалаларида мурожаат қилдилар. Уларни қийнаб келаётган муаммолар имкон қадар жойида ҳал этилиб, муддат талаб этадиган масалалар юзасидан мутасаддиларга кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok