Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
12.1K subscribers
40K photos
4.49K videos
9 files
10.4K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
Вилоятимизда ўтказилаётган «Саломатлик ойлиги» доирасида, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этишни мақсад қилган ҳолда Қўрғонтепа туманидаги уюшмаган ёшлар ўртасида «Ҳоким кубоги» мусобақасига старт берилди.

Мусобақа маҳаллалараро тарзда ёшлардан таркиб топган жамоалар иштирокида ўтказилади. Ҳудудлар кесимида саралашдан босқичидан ўтган 8 та маҳалла жамоалари, тумандаги «Савой» ўйингоҳида мусобақанинг Play-off босқичида беллашади.

Бугун иккита қишлоқ ўрамида илк ўйинларга старт берилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
🏙Оғиз ёпиш дуоси
«Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар»
Рамазон ойининг рўзасини тонг отганидан кун ботгунича холис Аллоҳ таоло учун тутишни ният қилдим. Аллоҳу акбар

🌆Оғиз очиш дуоси
«Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аълаа ризқика афторту, фағфирлий ма қоддамту ва маа аххорту».
Ё Аллоҳ! Сенга имон келтириб, Сенга таваккал қилиб, Сен учун рўза тутдим. Сен берган ризқ билан ифтор қилдим.
Эй гуноҳларни кечиргувчи Зот! Олдинги ва кейинги гуноҳларимни кечир. Омин!

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
ТАЙИНЛОВ

Халқ депутатлари Улуғнор тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўриб чиқилди. Унда Андижон вилояти Улуғнор тумани ҳокими лавозимига Ахмаджонов Мухаммадисломиддин Мухаммадсобирович тайинланди.

Батафсил: Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Президент матбуот котиби Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари ахборот хизматлари раҳбарлари билан учрашди.

Учрашувда уларнинг фаолияти, ҳудудлардаги ўзгаришларнинг ёритилиши, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар билан ишлаш даражаси муҳокама қилинди.

ОАВ ва блогерлар билан алоқаларни етарлича йўлга қўймаган, танқидий материалларга тезкор муносабат билдирмаган ахборот хизматлари қайд этилиб, уларга кўмаклашиш чоралари белгиланди.

Учрашувга вазирлик ва идораларнинг матбуот котиблари ҳам чақирилиб, марказий ва ҳудудий ахборот хизматлари ўртасида ўзаро боғлиқлик механизми ташкил этилди.

Шундай форматдаги учрашувларни мунтазам ўтказиб туришга келишиб олинди.

Facebook|Instagram|Twitter
УЛУҒНОРЛИК ЁШЛАР ВА ХОТИН-ҚИЗЛАР БИЛАН МУЛОҚОТ

Мамлакатимизда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилмоқда. Моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилалар рўйхати шакллантирилиб, ҳисобга киритилган ҳар бир фуқарога ижтимоий, ҳуқуқий, психологик ёрдам кўрсатилмоқда. Шунингдек, билим ва касб ўрганишга эҳтиёжи ва иштиёқи бор бўлган ишсиз ёшлар ва хотин-қизлар ўқитилиб, даромадли иш билан таъминланмоқда.

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Улуғнор туманидаги 229 нафар «Аёллар дафтари» киритилган хотин-қизлар ҳамда 60 дан зиёд «Ёшлар дафтари»га фуқаролар билан мулоқот ўтказди. Вилоят раҳбари туман аҳолисининг бандлигини таъминлаш, уларга қулай меҳнат шароити яратиш, ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятларини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида атрофлича фикр-мулоҳазалар билдирди.
Йиғилганларнинг мурожаатлари эшитилиб, тегишлилиги бўйича мутасаддиларга йўналтирилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
ХОНОБОД ЁШЛАР КИЧИК САНОАТ ҲУДУДИДА ҚУРИЛИШ ИШЛАРИ ЖАДАЛЛАШМОҚДА

Хонобод шаҳар Ш.Рашидов массивидан «Ёшлар кичик саноат ҳудуди» учун 5 гектар ер майдони 73 та лот (майдон)ларга бўлинган ҳолда ёшларга ажратилиб берилган эди.
Бугун ушбу жойда ёшлар томонидан қурилиш ва бунёдкорлик ишлари кенг кўламда олиб борилмоқда.
Ушбу жойларда ёшлар томонидан амалга ошириладиган лойиҳалар негизида ўз навбатида ёшлар бандлиги таъминланиши ҳамда ишлаб чиқариш соҳасида ёш тадбиркорларни сафини кенгайтириш кўзда тутилган.

Фото: Хонобод шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
«Саховат» ва «Мурувват» интернат уйларида яшовчи кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар ижтимоий қўллаб-қувватланмоқда

Батафсил
: Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ