Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.6K subscribers
41.6K photos
4.69K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
#Ҳуқуқий_тарғибот

“Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди

💰 Фармонга кўра, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 12 млн сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти белгиланди.

☑️ Шунингдек, карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда Ватанимиз озодлиги ва шон-шарафи ҳимоячиларига бағишланган махсус учрашувлар ва маданий-маърифий кечалар ўтказилади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилоятидаги мактабларда "Ҳаракат хавфсизлиги синфхоналари" ташкил этилмоқда

Видеолавҳа
: Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
⚡️Фуқароларнинг вилоят ҳокимларига мурожаат қилиш имконияти кенгайди

Ҳурматли ватандошлар энди сиз Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимларига ижтимоий тармоқлар орқали исталган пайтда мурожаат йўллашингиз мумкин. Кўрсатилган манзилларга жўнатилган мурожаатлар бевосита вилоят ҳокимларининг назоратида бўлади.

Эслатма: Мурожаатда тўлиқ исм-шариф, яшаш манзили ва телефон рақамингизни кўрсатишингизни сўраймиз. Бу мурожаатни тезкор кўриб чиқиш ва ҳал қилишда ёрдам беради.
#Ҳуқуқий_тарғибот

Давлат хизматларини кўрсатишда агентлар фаолияти йўлга қўйилади

“Давлат хизматларини кўрсатишда агентлар фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (221-сон, 19.04.2021 й.) қабул қилинди.

📋 Қарор билан Давлат хизматларини кўрсатишда тадбиркорлик субъектларига агент сифатида иштирок этиш учун сертификат бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

ℹ️ Низомга кўра, агент – аккредитациядан ўтган ўқув марказлари томонидан бериладиган сертификатга эга бўлган, давлат хизматлари кўрсатиш ахборот тизими орқали ариза берувчиларнинг маълумот ва ҳужжатларини тегишли давлат органи ёки ташкилотига юбориш ҳамда хизмат натижасини ариза берувчига тақдим этиш фаолиятини амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркор (ходими) ёки юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъекти ходими ҳисобланади.

🧾 Сертификат Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясида аккредитациядан ўтган нодавлат таълим муассасалари томонидан давлат хизматларини кўрсатиш бўйича ўқув курслари якунларига кўра 3 йил муддатга берилади.

📝 Талабгорлар ўқув курсларида қатнашиш учун ўзига қулай бўлган ҳудуддаги ўқув марказларига мурожаат қилишлари мумкин.

👨🏻💻 Ўқув курсларида қатнашиш учун тўлов миқдори ўқув марказлари томонидан мустақил белгиланади. Ўқув курслари якуни бўйича талабгорлар сертификат олиш учун малака имтиҳони (тест) топширади.

➡️ Сертификатга агент томонидан кўрсатиладиган хизматлар рўйхати илова қилинади ҳамда агентга давлат хизматлари кўрсатиш ахборот тизимида ушбу рўйхатдаги хизматларни кўрсатиш имконияти яратилади.

📂 Шунингдек, қарор билан Тадбиркорлик субъектлари томонидан агент сифатида кўрсатилиши тақиқланган давлат хизматлари рўйхати (13 та) тасдиқланди.

🖥 Қарорга кўра, нодавлат таълим муассасалари томонидан агентларга QR-код қўйилган сертификат бериш имконини берувчи ахборот тизими жорий этилади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
🏙Оғиз ёпиш дуоси
«Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар»
Рамазон ойининг рўзасини тонг отганидан кун ботгунича холис Аллоҳ таоло учун тутишни ният қилдим. Аллоҳу акбар

🌆Оғиз очиш дуоси
«Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аълаа ризқика афторту, фағфирлий ма қоддамту ва маа аххорту».
Ё Аллоҳ! Сенга имон келтириб, Сенга таваккал қилиб, Сен учун рўза тутдим. Сен берган ризқ билан ифтор қилдим.
Эй гуноҳларни кечиргувчи Зот! Олдинги ва кейинги гуноҳларимни кечир. Омин!

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
«ҚАЛБ НУРИ»ДАН ЧИҚҚАН ҚАЙНОҚ МEҲРЛАР

Меҳр-мурувватлилик ва саховатпешалик халқимизга хос азалий қадриятдир. Айниқса имконияти чекланган, ногиронлиги бўлган ёшларга ғамхўрлик қилиш бугун мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатининг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.
Жорий йилнинг 21 апрель куни Андижонда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, Соғлиқни сақлаш бошқармаси, Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси ва Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Андижон шаҳар Кенгаши ҳамкорлигида «Қалб нури» ижтимоий лойиҳаси ташкил этилди.
Лойиҳа доирасида Асака тумани 16-махсус кўзи ожиз болалар мактаби тарбияланувчилари ҳамда ногиронлиги бўлган ёшлар иштирокида ноодатий тарзда интервью усулида ҳар бир ёшнинг таклифлари тингланди.
Шунингдек, ёшлар учун кофе-брейк ва маданий дастурлар ташкил этилиб, уларда иқтидорли ёшларнинг чиқишлари намойиш этилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
ПАХТАОБОД ЎҒЛОНИ - ШОҲЖАҲОН АБДУЛЛАЕВ ФИНАЛДА

Айни кунларда Полшанинг Келсе шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати мусобақалари бўлиб ўтмоқда. Ушбу мусобақада ҳамюртимиз - туманимиздаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби тарбияланувчиси Шоҳжаҳон Абдуллаев иштирок этмоқда. Боксчимиз биринчи жангини белоруслик Андрей Масалауга қарши ўтказиб 5:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритди ва чорак финал йўлланмасига эришди. Ҳамюртимизга чорак финал жангларида ҳам зафар ёр бўлиб германиялик Делил Дадаевни яна ўша ҳисоб - 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Навбат ярим финалга. Шоҳжаҳон ярим финалда черногориялик рақиби билан рўбарў келди ва бу жангда ҳам ҳамюртимизнинг қўли баланд келиб навбатдаги - 3 : 2 ҳисобидаги муҳим ғалабани қўлга киритди. Шундай қилиб, Шоҳжаҳон финалда! Боксчимиз - Пахтаобод ўғлонини олқишлаб турайлик, спортсевар ҳамюртлар!

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
«АЁЛЛАР ДАФТАРИ»ГА КИРИТИЛГАН УМИДА МАМАЖОНОВА БУГУН ТАДБИРКОР

Олтинкўл тумани Оқтепа маҳалласида яшовчи Умида Мамажонова Россияда ишлаб, озроқ сармоя орттиришни ният қилди. Шу тахлитда Россияда 7 йил ишлади ва уйига қайтди. Бу орада пандемия бошланиб, топиб келган сармояси ҳам рўзғорга камлик қилиб қолди. Туманда ташкил этилган ишчи гуруҳи томонидан оиланинг шароити ўрганилиб, У.Мамажонова ҳам «Аёллар дафтари»га киритилиб, 10 миллион сўм имтиёзли кредит эвазига нон пишириш печи ўрнатиб берилди. Аёлга ош эмас, иш беринг, дея беҳуда айтилмас экан. Қўлигул пазанда саноқли кунларда маҳаллага манзур бўладиган қаймоқли нонлари билан танилди.
Ўғлим ўқишдан сўнг ишимга кўмаклашади, – дейди у. – Ҳар куни тўрт турдаги нон маҳсулотлари тайёрлаб . Кунлик даромади ҳозирча 150 минг сўмни ташкил этяпти.

Фото: Олтинкўл тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
РОССИЯНИНГ «ROYAL FLIGHT» АВИАКОМПАНИЯСИ ЎЗБEКИСТОНГА МУНТАЗАМ ҚАТНОВЛАРНИ АМАЛГАН ОШИРИШ УЧУН РУХСАТНОМА ОЛДИ

Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси Ҳукуматлари ўртасидаги ҳаво қатнови тўғрисидаги Битим асосида «Ўзавиация» агентлиги томонидан Россия Федерациясининг «Royal Flight» авиакомпаниясига 2021 йил 21 апрелда 9-К сонли Ўзбекистон Республикасига Москва – Андижон — Москва йўналишида мунтазам парвозларни амалга ошириш учун Эксплуатацион рухсатнома берилди.

Авиакомпания парвозларни Boeing 757-200 ҳаво кемасида амалга оширади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кам таьминланган ва эхтиёжманд оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдамлар хеч кандай инсон омилисиз "Ижтимоий химоя ягона реестри" ахборот тизими орқали тайинланади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Андижоннинг «Ёш чегарачилари» аниқланди

Ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган «Ёш чегарачилар» мусобақасининг Андижон вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Унда мусобақанинг туман, шаҳар босқичларида юқори натижа кўрсатган 7 та жамоа турли шартлар бўйича беллашиб, ғолиблик учун курашдилар.
Якунда Хўжаобод тумани «Ватанпарвар» жамоаси учинчи, Пахтаобод тумани «Турон» жамоаси иккинчи, Хонобод шаҳар «Темурийлар» жамоаси биринчи ўринни қўлга киритдилар.
Шунингдек, Мухторова Аълохон «Энг илғор қиз», Ўлмасбеков Жамшидбек «Энг илғор йигит» номинациясига муносиб топилиб, ташкилотчилар томонидан тақдирландилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram