Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.8K subscribers
41.2K photos
4.63K videos
9 files
10.4K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
#Отам_онам_ва_мен_Спортсмен

Андижон вилоятида эълон қилинган «Саломатлик ойлиги» доирасида Андижон вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан «Отам, онам ва мен - Спортсмен» шиори остида спорт байрами ташкил этилди.
Сўлим Хонобод шаҳрида бўлиб ўтган спорт ўйинларида вилоятдаги умумтаълим мактаблари директорлари ва фаол ўқитувчиларидан иборат меҳнат жамоалари жам бўлдилар.
Мусиқий гимнастика машқлари билан кунни бошлаган таълим вакиллари «Саломатлик учун 5000 қадам» лойиҳаси билан спортнинг волейбол, шахмат, футбол ҳамда оилавий эстафета йўналишларида ўзаро беллашувларга киришдилар.
Тадбирда иштирок этган вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Азизбек Миркамилов томонидан мана шундай спорт байрамлари таълим вакиллари иштирокида анъанавий тарзда ташкил этиб борилиши таъкидланди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram