Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
12K subscribers
40.4K photos
4.54K videos
9 files
10.4K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
«Саховат» уйидаги кексалар ва ногиронлиги бўлган ҳамюртларимиз саёҳатга чиқдилар

Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2021 йилнинг 6 март куни «Саховат» ва «Мурувват» уйлари фаолиятини тубдан такомиллаштиришга бағишлаб ўтказилган видео селектор йиғилишида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, Андижон вилояти Туризмни ривожлантириш бошқармаси ташаббуси билан Андижон шаҳридаги «Саховат» уйида яшаётган бир гуруҳ отахон ва онахонлар учун саёҳат ташкил этилди.
Ички ва зиёрат туризмини ривожлантириш, шунингдек, “Баҳорги туристик мавсум бошланди: Саёҳатга марҳамат!» шиори остида саёҳатга чиққан йўловчиларнинг илк манзили Хўжаобод туманидаги «Андижон ҳайвонот боғи» бўлди.
Кейинги манзил Андижоннинг яшил ҳудуди ҳисобланмиш Хонобод шаҳри бўлди. Саёҳатчилар Хонободнинг сўлим ҳавосидан баҳраманд бўлиб, шаҳарнинг диққатга сазовор жойларида бўлиб, мириқиб саёҳат қилдилар. «Афсона дам олиш маскани»да тўкин дастурхон атрофида жам бўлиб қўллар дуога очилди. 

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Жорий йилнинг 28 март куни Балиқчи туманидаги 1-умумтаълим мактабида математика фани бўйича Ўзбекистон Фанлар Академияси академиги Абдулла Аъзамов иштирокида вилоятимиздаги 40 ёшгача бўлган математика фани ўқитувчилари учун фан олимпиадаси ҳамда мастер класс ташкил этилди. Мазкур тадбирда Абдулла Аъзамов билан бирга вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи, Андижон ва Наманган давлат университетларининг профессор ўқитувчилари иштирок этдилар. Ўтказилган тадбирда 80 дан ортиқ математика ўқитувчиларимиз академикдан математика фанига оид керакли билимларни ўрганиш билан бирга 8 нафар ўқитувчилар олимпиада ғолиблари бўлдилар. Якунда олимпиада ғолиблари вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи ҳамда Балиқчи тумани ҳокимларининг дипломлари, қимматбаҳо совғалар ҳамда академик Абдулла Аъзам томонидан ёзилган математика фанига оид ноёб китоблар жамланмалари билан тақдирландилар.

Фото: Вилоят Халқ таълими бошқармаси матбуот
хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#online

ҲОКИМ, ВАЗИР ВА ЁШЛАР МУЛОҚОТИ

Вилоят ҳокимлигида ҳоким, вазир ва ёшлар учрашувида мазкур вазифаларни ижросини таъминлаш ҳамда ёшларни тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш, касб-ҳунарга ўқитиш орқали бандлигини таъминлаш ва қўллаб-қувватлаш масалаларига бағишланди. Дастлаб унда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов мамлакатимизда Юртбошимиз бошчилигида ёшлар учун яратилаётган шароитлар, берилаётган имкониятлар ҳамда бунинг натижасида эришилаётган натижалар хусусида фикр-мулоҳазалар билдирди.

Батафсил: Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати томонидан янги лойиҳа.

Тез орада...


Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
🇺🇿 Андижонга узоқ кутилган мунтазам рейсларнинг қайта жорий этилиши!

Бир неча йиллик танаффусдан сўнг 2021 йил 6 апрелдан бошлаб Ўзбекистон ҳаво йўллари Тошкент - Андижон - Тошкент йўналиши бўйича мунтазам авиақатновларни қайта жорий этмоқда! Рейслар сешанба ва жума кунлари амалга оширилади!

🛫 Тошкент - Андижон

Нархи: 124 000 сўмдан бошлаб

🛫 Тошкент – Андижон - Тошкент

Нархи: 211 000 сўмдан бошлаб

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
JustStart дастурининг финал босқичи бўлиб ўтмоқда

Айни вақтда Андижон шаҳридаги IТ паркда Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда БМТ нинг «Фарғона водийси ёшларининг ижтимоий уйғунлиги» қўшма лойиҳаси доирасидаги «JustStart» акцелерация дастурининг «Demo Day» (демо куни) ўтказилмоқда.
Унда 4 ой давом этган дастурда қатнашган иштирокчилар ўз инновацион ғоялари акс этган стартап лойиҳаларини ишлаб чиқишди.
Бугунги «Demo Day»да 34 та satartap лойиҳаларининг тақдимоти ўтказилади, энг яхши ва пухта 10 та стартап лойиҳага 5 минг АҚШ долларидан грант берилади.
Барча иштирокчи ёшларга омад тилаб қоламиз.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram