Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.6K subscribers
41.5K photos
4.69K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
#online

Андижон вилоятида фаолият олиб бораётган журналист ва блогерлар учун махсус ўқув оромгоҳи ташкил этилди

Вилоят ҳокимлиги ҳамда Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси ҳамкорлигида ушбу сиҳатгоҳда 29 март кунидан журналист ва блогерлар учун медиа ўқув-семинари ташкил этилди. 5 кун давом этадиган семинар давомида уларга билимларини ошириш, фикр алмашиш асносида соғликларини тиклашлари учун барча шароитлар яратилган.

Батафсил: Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Хўжаободлик ёшлар билан мулоқот

Мамлакатимизда ёшларни қўллаб-қувватлаш асносида уларнинг орзу-истакларини рўёбга чиқариш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Бу борада Андижон вилоятида ҳам чора-тадбирлар белгиланиб, йигит-қизларга кенг йўл берилмоқда.
Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Хўжаобод туманидаги ёшлар билан мулоқоти давомида «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» Давлат дастури бўйича қилинган ишлар ҳамда режалар хусусида атрофлича фикр-мулоҳазалар билдирди. Шунингдек, хўжаободлик ўғил-қизларнинг тадбиркорлик, деҳқончилик ва бошқа йўналишлардаги лойиҳалари билан атрофлича танишди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
ХЎЖАОБОДДА ТАДБИРКОР АЁЛЛАРНИНГ САФИ КEНГАЙМОҚДА

Давлатимиз раҳбарининг топшириғига асосан мамлакатимиздаги ишсиз ва ижтимоий фаол бўлмаган хотин-қизларни ҳар томонлама ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш, уларга манзилли тарзда кўмаклашиш тизими жорий этилди. Бу эса мамлакатимизда гендер тенгликни таъминлашга ҳам ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда.
Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Хўжаобод туманидаги «аёллар дафтари»га киритилган фуқаролар билан мулоқот ўтказди. Мамлакатимизда аёлларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётган амалий сиёсат ва унинг юрт равнақида тутган ўрни ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирди.
Жараёнда тадбиркорлик қилиб, оилавий даромадларини оширишни мақсад қилган 70 нафардан зиёд аёлларга кредит маблағлари нақд пул кўринишида берилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#online

Журналистлар ва блогерлар учун Хонободда ташкил этилган семинарнинг иккинчи кунида KUN.UZ нашрининг водий бўйича мухбири Элмурод Эрматов ва DARYO.UZ нашрининг Наманган вилояти мухбири Азизбек Абдувалиевлар маърузалари тингланди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram