Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.5K subscribers
41.7K photos
4.7K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
#Ҳуқуқий_тарғибот

Ахборот хизматларини ривожлантириш маркази ташкил этилди

🔰 “Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатиладиган давлат хизматлари тўғрисида маълумот бериш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (179-сон, 03.04.2021 й.) қабул қилинди.

🏢 Қарорга мувофиқ, Давлат хизматлари агентлиги ҳузурида давлат муассасаси шаклидаги Ахборот хизматларини ривожлантириш маркази ташкил этилди.

📞 Марказ аҳоли ва тадбиркорлардан мурожаатларни қабул қилиш бўйича Ягона давлат хизматларини кўрсатиш ахборот-алоқа маркази фаолиятини ташкил этади.

📌 Қарор билан Марказ томонидан давлат хизматлари билан боғлиқ ҳамда боғлиқ бўлмаган мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш тартиблари белгиланди.

📋 Шунингдек, давлат органлари ва ташкилотларининг давлат хизматларини кўрсатишда идоравий алоқа марказлари (ишонч телефонлари) фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланди.

Идоравий алоқа марказлари томонидан мурожаатлар 20 дақиқа мобайнида қабул қилинади.

Идоравий алоқа марказлари, жумладан, мурожаатчиларга давлат хизматларини тақдим этиш ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти тўғрисида, давлат хизматлари бўйича маслаҳатлар бериш ва сўровларни қайта ишлашни амалга оширади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#Ҳуқуқий_тарғибот

“Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳитни муҳофаза қилишнинг иқтисодий механизмларини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (202-сон, 12.04.2021 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга мувофиқ, 2021 йил 15 июлдан:

ифлослантирувчи моддаларни атроф муҳитга чиқариб ташлаш, оқизиш ва чиқиндиларни жойлаштириш массаси тасдиқланган экологик нормативлардан 1 баравардан 5 бараваргача ёки ундан ортиқ (кам) бўлганда компенсация тўловчи субъектлар мос равишда 1 баравардан 20 бараваргача кўпайтирилган (камайтирилган) миқдорда компенсация тўловларини тўлайдилар;

экологик нормативларда тасдиқланмаган ёки уларнинг амал қилиш муддати тугаган бўлса, атроф муҳитга юқори (I тоифа) ва ўртача (II тоифа) даражада хавфли таъсир кўрсатадиган компенсация тўловчи субъектлар ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлаш, оқизиш, чиқиндиларни жойлаштиришнинг амалдаги массасига нисбатан 20 баравар, шунингдек, паст (III тоифа) ва маҳаллий (IV тоифа) даражада таъсир кўрсатувчи компенсация тўловчи субъектлар 10 баравар кўпайтирилган миқдорда компенсация тўловларини тўлайдилар;

ифлослантирувчи моддаларни бирваракайига ташлаганлик ва оқизганлик учун компенсация тўловлари ҳар бир модда бўйича белгиланган базавий ставкаларга нисбатан 10 баравар кўпайтирилган миқдорда тўланади.

📋 Қарор билан Ўзбекистон ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#Ҳуқуқий_тарғибот

Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси қайта ташкил этилди

“Хотин-қизларни қўллаб қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (210-сон, 14.04.2021 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси қайта ташкил этилди.

📋 Қарор билан Жамғарма тўғрисидаги низом тасдиқланди.

🔰 Унга мувофиқ Жамғарма:

👉 оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, шу жумладан, ногиронлиги бўлган шахсларга, ногиронлиги бўлган фарзандларини тарбиялаётган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож хотин-қизларга уй-жойларнинг бошланғич бадалини тўлаб беради;

👉 хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, соғлиғини сақлаш, аёллар спортини ривожлантириш, меҳнат ва ўқиш шароитларини яхшилаш билан боғлиқ тадбирларни молиялаштиришга кўмаклашади;

👉 хотин-қизларнинг тадбиркорлик ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш учун тижорат банкларига ресурс маблағларини белгиланган тартибда жойлаштиради;

👉 хотин-қизларга меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар бўйича билим ва кўникмаларни эгаллашлари учун зарур шароитлар яратиш билан боғлиқ тадбирларни молиялаштиришга кўмаклашади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#Ҳуқуқий_тарғибот

Ҳайдовчиларга ҳаракатланиш тезлиги билан боғлиқ қуйидаги ҳаракатлар тақиқланади:

тезликни мазкур транспорт воситасининг техник тавсифномасида кўрсатилган энг юқори тезликдан ошириш;

тезликни транспорт воситасига ўрнатилган “Тезлик чекланган” таниқлик белгисида кўрсатилганидан ошириш;

зарурият бўлмаганда жуда паст тезликда ҳаракатланиб, бошқа транспорт воситаларига халақит бериш;

йўл-транспорт ҳодисасининг олдини олиш зарурияти бўлмаганда кескин тормоз бериш.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#Ҳуқуқий_тарғибот

“Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди

💰 Фармонга кўра, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 12 млн сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти белгиланди.

☑️ Шунингдек, карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда Ватанимиз озодлиги ва шон-шарафи ҳимоячиларига бағишланган махсус учрашувлар ва маданий-маърифий кечалар ўтказилади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#Ҳуқуқий_тарғибот

Давлат хизматларини кўрсатишда агентлар фаолияти йўлга қўйилади

“Давлат хизматларини кўрсатишда агентлар фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (221-сон, 19.04.2021 й.) қабул қилинди.

📋 Қарор билан Давлат хизматларини кўрсатишда тадбиркорлик субъектларига агент сифатида иштирок этиш учун сертификат бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

ℹ️ Низомга кўра, агент – аккредитациядан ўтган ўқув марказлари томонидан бериладиган сертификатга эга бўлган, давлат хизматлари кўрсатиш ахборот тизими орқали ариза берувчиларнинг маълумот ва ҳужжатларини тегишли давлат органи ёки ташкилотига юбориш ҳамда хизмат натижасини ариза берувчига тақдим этиш фаолиятини амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркор (ходими) ёки юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъекти ходими ҳисобланади.

🧾 Сертификат Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясида аккредитациядан ўтган нодавлат таълим муассасалари томонидан давлат хизматларини кўрсатиш бўйича ўқув курслари якунларига кўра 3 йил муддатга берилади.

📝 Талабгорлар ўқув курсларида қатнашиш учун ўзига қулай бўлган ҳудуддаги ўқув марказларига мурожаат қилишлари мумкин.

👨🏻💻 Ўқув курсларида қатнашиш учун тўлов миқдори ўқув марказлари томонидан мустақил белгиланади. Ўқув курслари якуни бўйича талабгорлар сертификат олиш учун малака имтиҳони (тест) топширади.

➡️ Сертификатга агент томонидан кўрсатиладиган хизматлар рўйхати илова қилинади ҳамда агентга давлат хизматлари кўрсатиш ахборот тизимида ушбу рўйхатдаги хизматларни кўрсатиш имконияти яратилади.

📂 Шунингдек, қарор билан Тадбиркорлик субъектлари томонидан агент сифатида кўрсатилиши тақиқланган давлат хизматлари рўйхати (13 та) тасдиқланди.

🖥 Қарорга кўра, нодавлат таълим муассасалари томонидан агентларга QR-код қўйилган сертификат бериш имконини берувчи ахборот тизими жорий этилади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#Ҳуқуқий_тарғибот

Фуқаролар ҳам Конституциявий судга мурожаат этиши мумкин

"Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида"ги Қонун (ЎРҚ–687-сон, 27.04.2021 й.) Президент томонидан имзоланди

☑️ Қонунга кўра, Конституциявий суд доимий фаолият юритувчи суд ҳокимияти органи бўлиб, қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимият ҳужжатларининг Конституцияга мувофиқлиги тўғрисидаги ишларни кўради.

Конституциявий суд конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлари муайян ишда қўлланилган ва Конституцияга мувофиқ бўлмаган қонунда бузилган деб ҳисобловчи фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг шикоятларини ҳам кўриб чиқиши белгиланди.

Конституциявий суд раис ва унинг ўринбосарини қўшган ҳолда 9 нафар судьядан иборат бўлади (Илгари 7 нафар эди).

Конституциявий судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлган субъектлар қаторига қуйидагилар киритилди:
● Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман) ўринбосари – Бола ҳуқуқлари бўйича вакил;
● Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий маркази;
● Президент ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил.

Фуқаролар ва юридик шахслар қонун уларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларини бузмоқда деб ҳисобласа ҳамда судда кўрилиши тугалланган муайян ишда қўлланилган бўлса ва судда ҳимоя қилишнинг барча бошқа воситаларидан фойдаланиб бўлинган бўлса, қонуннинг Конституцияга мувофиқлигини текшириш тўғрисидаги шикоят билан Конституциявий судга мурожаат этишга ҳақли.

❗️Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#ҳуқуқий_тарғибот

Болалар пляжларида болаларнинг фақат 10 кишидан ортиқ бўлмаган таркибда гуруҳ-гуруҳ бўлиб чўмилишига рухсат берилади. Сувда бир вақтнинг ўзида биттадан ортиқ бўлмаган гуруҳнинг бўлишига рухсат берилади. Сузишни билмайдиган болалар алоҳида чўмиладилар. 10 кишидан иборат ҳар бир гуруҳ ҳисобига бир нафар қутқарувчи бўлиши керак.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#ҳуқуқий_тарғибот

Аҳолини кунлик юриш ва югуришга тарғиб қилиш мақсадида яратилган “Соғлом турмуш тарзи” платформаси тўлиқ ишга туширилади ва тўловлар белгиланган тартибда амалга оширилади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#ҳуқуқий_тарғибот

Профессионал таълим ташкилотларида таҳсил олаётган “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга улар ишлаб-чиқариш ёки хизмат кўрсатиш корхоналарида амалиёт ўтаган вақтида, бироқ 6 ойдан кўп бўлмаган муддатда профессионал таълим ташкилотлари томонидан БҲМнинг 2 баравари миқдорида ҳар ойлик субсидия ажратилади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram