Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.5K subscribers
41.7K photos
4.7K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
ЁШ МУТАХАССИСЛАР БИЛАН МУЛОҚОТ...

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти битирувчи талабалари билан учрашиб, мулоқот ўтказди.

Мулоқот давомида вилоят раҳбари мамлакатимизда кейинги йилларда ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ўз иқтидор ва салоҳиятларини юзага чиқаришлари учун кенг имкониятлар яратиб берилаётганлиги, Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан олий ўқув юртлари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, илмий салоҳиятини юксалтириш, таълим сифатини халқаро андозалар даражасига кўтариш, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётганлиги хусусида атрофлича фикр-мулоҳазалар билдирди.
Юртимизда ёшларнинг олий таълим олиши, малакали мутахассис бўлиб етишишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, Андижон вилоятида 2 йил аввал 4 та олий ўқув юрти бўлиб, уларда 25 минг нафар талаба таҳсил олган бўлса, бугунги кунга келиб, вилоятда 8 та олий таълим муассасаси фаолият кўрсатмоқда, уларда 50 минг нафарга яқин талаба ўқимоқда. Талабаларнинг ўқиб, пухта билим олишлари учун барча шароитлар яратилган.

Шунингдек, мулоқотда битирувчи талабаларни иш билан таъминлаш, бу борадаги мавжуд имкониятлар, жорий ўқув йилида мазкур институтни 15 таълим йўналиши бўйича тамомлаётган 420 нафар талабани мутахассислиги бўйича иш билан таъминлаш масалалари атрофлича муҳокама этилди.

Очиқ, самимий тарзда ўтган мулоқот давомида вилоят ҳокими битирувчи ёшларни қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб қайтарди. Учрашув сўнггида мутасаддиларга ёш мутахассисларни тегишли ташкилотларга ишга жойлаштириш бўйича вазифалар юклатилди.

#ochiqmuloqot #aqxai #talabalar

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok