Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.8K subscribers
41.2K photos
4.63K videos
9 files
10.4K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#очиқ_мулоқот

Ҳоким ва ёшлар
МАҚСАДИМИЗ - ХАЛҚИГА, ЮРТИГА СОДИҚ ЎҒИЛ-ҚИЗЛАРНИ ТАРБИЯЛАШ

Батафсил:
www.andijan.uz

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#очиқ_мулоқот

Вилоятимизда уй-жой коммунал соҳаси фаолиятини янада такомиллаштириш юзасидан соҳа вакиллари билан очиқ мулоқот ўтказилди. Мулоқот давомида соҳадаги ютуқлар билан бир қатор мавжуд камчиликлар ҳам атрофлича муҳокама этилди. Шуҳратбек Абдураҳмонов соҳа вакиллари билан мулоқот мобайнида соҳани янада ривожлантиришга оид тавсияларини бериб ўтди.
Шунингдек, соҳа ходимлари томонидан йўл қўйилган камчиликларни танқид остига олди.
Мулоқотда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
#очиқ_мулоқот

АЁЛЛАР ДОИМО ЭЪТИБОРДА

Андижон вилоят ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси М. Низамова иштирокида очиқ мулоқот ўтказилди. Унда оммавий ахборот воситаларининг ходимлари, маҳаллий кенгаш депутатлари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.
Мулоқот давомида вилоятимиздаги «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларнинг муаммоларини ечими борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумотлар тақдим этилди. Унга кўра ҳудудда 29 минг 587 нафар хотин-қизлар «Аёллар дафтари»га киритилган. Сектор тизимида 9 йўналиш бўйича олиб борилган мониторинг хулосаларига асосан 1 июнь ҳолатига улар билан боғлиқ 29 минг 569 та муаммо ҳал этилди. Жараёнда эҳтиёжмандларга моддий ёрдамлар кўрсатилиб, ишсизларининг бандлиги таъминланди. Шунингдек, турли йўналишлардаги мурожаатлар юзасидан ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар олдилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
#очиқ_мулоқот

Бугун вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошчилигида Андижон шаҳар аҳолисини сифатли электр энергияси билан таъминлаш юзасидан очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Ўтказилган очиқ мулоқот давомида вилоятда аҳоли ва улгуржи истеъмолчиларни барқарор электр таъминоти билан таъминлаш мақсадида Давлат дастурлари асосида олиб борилаётган ишлар хусусида сўз юритилди. Мазкур йўналишдаги ишлар хусусида “Андижон ҲЭТК” АЖ директори А.Жўраев аҳолига батафсил ахборот бериб ўтди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok