Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.8K subscribers
41.2K photos
4.63K videos
9 files
10.4K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
❗️Жиноят кодексининг 219-моддасига кўра, қаршилик кўрсатиш, яъни хизмат вазифасини бажараётган ҳокимият вакилининг қонуний фаолиятига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга фаол қаршилик кўрсатиш 1 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланишга олиб келиши мумкин.

➡️ Қонун доирасида хизмат вазифасини бажараётган ҳокимият вакили ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсни қандай шаклда бўлмасин ўзининг хизмат вазифасини бажариш ёки фуқаровий бурчини бажаришдан воз кечишга, шунингдек қонунга хилоф ҳаракатлар содир этишга мажбур қилиш 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланишга олиб келиши мумкин.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
ЯНГИ ТАШАББУС

Олтинкўл тумани ҳокими, сектор раҳбарлари билан собиқ маиший хизмат кўрсатиш ва сервис касб ҳунар коллежи биносида бўлиб, ҳозирда бўш турган биносидан самарали фойдаланиш, «аёллар» ва «ёшлар» темир дафтарига киритилган фуқароларни бандлигини таъминлаш мақсадида марказлашган тикув трикотаж цехи фаолиятини бошламоқда.

Ҳозирда бинони таъмирлаш ва тикув дастгоҳлари олиб келиниб, ўрнатилмоқда. Маълумот ўрнида ушбу корхона фаолиятини йўлга қўйиш орқали 50 нафар «аёллар» ва «ёшлар» темир дафтарига киритилган фуқароларни бандлигини таъминланади.

Фото: Олтинкўл тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилояти Пахтаобод туманида ватанпарварлик ойлиги доирасида ўтказилаётган тадбирлар

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва халқимизга йўллаган Мурожаатномасига Ёшлар иттифоқи Андижон вилоят кенгаши вакилларининг муносабати

Ёшлар иттифоқи Андижон вилоят кенгаши раиси Расулжон Каримов

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Ватанпарварлик ойлиги давом этмоқда

Бугун, 12 январь куни Андижон шаҳридаги 1-Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби томонидан ўқувчи ёшлар ўртасида спортнинг ўқ отиш тури бўйича «Янги йилни спорт билан» шиори остида «Ёшлар оммавий спорт фестивали» ўтказилди.

Ўтказилган мусобақада 40 дан зиёд ёш спортчилар иштирок этди. Ғолибликни қўлга киритган иштирокчилар диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Фото: Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Қуролли Кучлар Академиясига ташриф буюрди.
Давлат раҳбари замонавий қурол ва ҳарбий техника намуналари билан танишди.
Шундан сўнг Академияда Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони раислигида Қуролли Кучлар ва ҳарбий-маъмурий секторлар фаолиятининг 2020 йил якунлари ҳамда келгусидаги устувор вазифаларга бағишланган Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил Академию Вооруженных Сил.
Глава государства ознакомился с образцами современного вооружения и военной техники.
Затем в Академии под председательством Президента Республики Узбекистан, Верховного Главнокомандующего Вооруженными Силами состоялось расширенное заседание Совета безопасности, посвященное итогам деятельности Вооруженных Сил и военно-административных секторов в 2020 году и приоритетным задачам на перспективу.

#Mirziyoyev #yigilish #QurolliKuchlar #xavfsizlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Маъмурий ишлар бўйича апелляция муддати узайтирилди

“Суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун (ЎРҚ–662-сон, 12.01.2021 й.) Президент томонидан имзоланди.

Киритилган ўзгартишлар билан Маъмурий суд ишларини юритишда назорат инстанцияси тугатилди.

➡️ Бизнес омбудсманга биринчи инстанция судининг тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ қонуний кучга кирмаган ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти тақдим қилиш ҳуқуқи берилди.

Апелляция шикояти қарор қабул қилингандан бир ой муддатда берилиши мумкинлиги белгиланди (илгари бу муддат 20 кун эди).

🗓 Апелляция шикоятини иш юритишга қабул қилиш масаласини ҳал этишга оид ажрим ҳақида иштирок этувчи шахслар 3 кунда хабардор қилинади (илгари хабардор қилиш ажрим чиқарилган кунда амалга оширилган).

📝 Кассация шикояти апелляция инстанцияси судининг қарори қабул қилинганидан 1 йилда берилиши мумкин (илгари ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин бир ой ичида берилиши мумкин эди).

📌 Шунингдек, манфаатдор шахслар ишларни кассация тартибида такроран кўриш тўғрисида протест келтириш ҳақидаги ариза билан Олий суд раиси, Бош прокурор ва уларнинг ўринбосарларига мурожаат қилишга ҳақли.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Вилоят солиқ бошқармаси раҳбари ва ёшлар учрашуви

Ёшларни муаммо ва эҳтиёжларини ҳал этиш, улар билан очиқ, тўғридан-тўғри мулоқотни кучайтириш – бугуннинг долзарб вазифаларидан бири. Куни кеча Олтинкўл туманида Андижон вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи О.Турсунов Олтинкўл тумани ёшлари билан учрашув ўтказди. Қабулда туман сектор раҳбарлари хамда мутасадди ташкилот ва идораларнинг раҳбарлари иштирок этдилар. Унда асосан эътибор ёшлар ва аёлларнинг муаммо ва масалалари ечими ҳамда таклифларига қаратилди. Ёшлар томонидан 60 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушди. Қабул давомида ишга жойлашиш, арзон уй-жой ажратиш, оилавий мактабгача таълим муассасаси ташкил этиш, таълим кредити, тикув машинаси билан таъминлаш каби масалаларда мурожаатлар билдирилди. Ушбу мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилди.

Фото: Олтинкўл тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram