Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.6K subscribers
41.6K photos
4.69K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятида Марказий ҳарбий округнинг артиллерия бригадасини бориб кўрди.
Мазкур ҳарбий қисмда катта ҳажмдаги қурилиш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, барча замонавий қулайликлар яратилган.
Олий Бош Қўмондон ушбу шароитларни кўздан кечирди, ҳарбий хизматчилар билан учрашди, ўқув машғулотларини кузатди.
Мутасаддиларга жанговар тайёргарликни янги поғонага кўтариш бўйича кўрсатмалар берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил артиллерийскую бригаду Центрального военного округа в Джизакской области.
В этой воинской части были проведены масштабные строительно-ремонтные работы, созданы современные условия для военнослужащих.
Верховный Главнокомандующий ознакомился с проделанной работой, встретился с военнослужащими, понаблюдал за учебными занятиями.
Ответственным лицам даны указания по выведению боевой подготовки на новый уровень.

#Mirziyoyev #safar #Jizzax #harbiyqism

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Таътил бериш вақти ҳақида ходим таътил бошланишидан камида ўн беш кун олдин хабардор қилиниши керак.

🔰 Қуйидаги ходимларга таътил уларнинг хоҳишига кўра ёзги ёки улар учун қулай бўлган бошқа вақтда берилиши керак: ⬇️

ўн тўрт ёшга тўлмаган битта ёки ундан ортиқ болани (ўн олти ёшга тўлмаган ногирон болани) тарбиялаётган ёлғиз ота, ёлғиз онага (бева эркаклар, бева аёллар, никоҳдан ажрашганлар, ёлғиз оналарга) ва муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларнинг хотинларига;
I ва II гуруҳ ногиронларига;
1941 – 1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига ва имтиёзлари бўйича уларга тенглаштирилган шахсларга;
ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга;
таълим муассасаларида ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ўқиётганларга;
жамоа шартномаси, келишувида назарда тутилган бошқа ҳолларда.

💼 Таътилдан фойдаланишнинг жадвалда белгиланган вақти ходим билан иш берувчининг келишувига биноан ўзгартирилиши мумкин.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
БУЛОҚБОШИ ТУМАНИДА ҚУЁНЧИЛИКДАН ДАРАМОМАД ТОПАЁТГАН АЁЛ.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
НОСОЗЛИК БАРТАРАФ ЭТИЛДИ

9 январь куни Андижон шаҳрига ичимлик суви етказиб берувчи диаметри 1 минг 400 мм.ли бўлган «Хонобод-Андижон» марказий сув қувурининг Андижон тумани Хортум МФЙга қарашли «Анжирзор» кўчаси ҳудудида жойлашган сув тақсимлаш жиҳозида носозлик юзага келган эди.
Шу кунинг ўзида вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошчилигидаги ишчи гуруҳи воқеа жойида бўлиб, носозликни бартараф этиш чораларини кўрди.
Айни дақиқаларда таъмирлаш ва созлаш ишлари якунига етказилди.
«Хонобод-Андижон» марказий сув қувурига сув очиш ишлари амалга оширилмоқда. «Андижонсувтаъминот» МЧЖ томонидан ҳудуд аҳолисига ичимлик суви 12 январь куни тушдан кейин меъёрида етказиб берилиши маълум қилинди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#хотира_турнири

Балиқчи тумани «Болалар ва ўсмирлар» спорт мактабида устоз мураббий Рустамжон Кимсанов хотирасига бағишланган «Волейбол» мусобақаси ўтказилди. Ўтказилган мусобақада водийнинг барча вилоятларидан ҳамда Қирғизистон Республикасининг Ўш шаҳридан келган жамоалар ўзаро беллашдилар. Мусобақа сўнгида ғолиб жамоаларга туман ҳокими Ж.Абдурайимов томонидан диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Фото: Балиқчи тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Андижонлик ёшлари диққатига

Сизда таклиф ёки муаммо борми? Энди буни тез ва осон ҳал қилишингиз мумкин!

Бунинг учун Сиз телеграм мессенжеридаги қуйидаги https://t.me/Andijon_yoshlar_murojaati_bot ушбу манзилга ўзингизни муаммо ёки таклифингизни ёзишингизни ўзи кифоя.

Айтганча ўзингиз ҳақингизда тўлиқ маълумот ёзишни унутманг! Бу сиз билан боғланишимиз учун бизга зарур.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилоятининг Пахтаобод туманида трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва маиший хизмат кўрсатиш корҳонаси ишга тушурилди

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Саноат корхоналари томонидан электр энргиясидан тежамкорлик асосида фойдаланиш бугунги кунда ҳар қачонгидан муҳим долзарб масала бўлиб турибди.
Андижон шаҳрида шу мавзуга бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram