Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.8K subscribers
41.1K photos
4.62K videos
9 files
10.4K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
Фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича ўқув машғулоти ўтказилди

Тадбир 2020 йил 9 декабрь куни Жалақудуқ тумани Ўроқчитепа Маҳалла фуқаролар йиғини Ҳаловат кўчаси 10-уйда жойлашган «Андижон нефть база» МЧЖ Гурунч-мозор филиалида 2020-2021 йиллар куз-қиш мавсумида содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар жумладан, ис гази ва овқатдан заҳарланиш, ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши ҳамда қутилиш касаллигига қарши профилактик тадбирларнинг самарадорлигини ошириш мақсадида ўтказилди.
Ўқув машғулотида туман ҳокими Х.Латипов бошчилигида мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирок этиб, ўқув машғулотларини кузатиб бордилар.

Фото: Жалақудуқ тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
«Давлат рамзлари миллий ғуруримиз» шиори остида тадбир ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси Андижон вилояти бошқармаси, Маънавият ва маърифат маркази Андижон шаҳар бўлими, шаҳар Адлия бошқармаси, Ёшлар иттифоқи шаҳар Кенгаши ҳамда шаҳар Маданият бўлимлари ҳамкорлигида бугун, 9 декабрь куни Андижон шаҳрида жойлашган Муҳаммад Юсуф ижод мактабининг фаоллар залида 10 декабрь Ўзбекистон Республикаси Давлат Мадҳияси қабул қилинган кунига бағишланган «Онам алласидек, суюклисан миллий мадҳиям» ҳамда «Давлат рамзлари миллий ғуруримиз» мавзуларида Маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтди.

Фото: Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#ЭЪЛОН

Жорий йилнинг 10-16 декабрь кунлари Халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман Кенгашларининг навбатдаги сессиялари ўтказилиши белгиланган.

Сессияларда 2020 йилги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари бўйича ҳисоботлар тингланиб, келгуси йилги режаларига бағишланган вилоят, шаҳар ва туман ҳокимларининг мурожаати йўлланади.

Сессияларда иштирок этишни истаган барча босма ва ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар таклиф этилади.

График билан танишиш👉Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Андижон туманида жойлашган Бўтақора Мурувват ногирон эркаклар учун интернат уйида 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни муносабати билан тадбирлар ўтказилди

Халқ депутатлари Андижон вилоят Кенгаши депутатлари Конституция қабул қилинганлигининг 28 йиллик байрам муносабати билан муассасадаги 319 нафар меҳрга муҳтож, ногирон тарбияланувчиларни йўқлаб бордилар.
Депутатлар Мурувват уйи тарбияланувчиларини байрам билан табриклаб, совғалар улашишди. Тарбияланувчилар ўзлари томонидан тайёрланган саҳна кўринишларини намойиш этдилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Бу икки соҳада ҳам иш услубимизни ўзгартиришга ҳаётнинг ўзи мажбур қиляпти

Шавкат Мирзиёев: Сама жизнь требует, чтобы мы изменили стиль работы в этих двух сферах

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#ҳоким_кубоги

Андижонлик ёшлар учун яна бир лойиҳа

Андижонда илк бора спортнинг бодибилдинг тури бўйича «Вилоят ҳокими кубоги» учун мусобақага старт берилди.

Ғолиб айнан Сиз бўлишингиз мумкин. Шошилинг имкониятни қўлдан бой берманг!

Қачон дейсизми? Декабрь ойининг учинчи ўн кунлигида мусобақа ўтказилади.

Батафсил маълумот учун: 97 580-61-11

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун 10 декабрь — Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси қабул қилинган кун.

📝 Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳиясининг матни ва мусиқаси Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 10 декабрдаги 768-ХII-сонли “Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида”ги Қонуни билан тасдиқланган.

❗️Ушбу Қонуннинг 2-моддасида “Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳиясига зўр эҳтиром билан қараш Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг ватанпарварлик бурчидир”, деб белгилаб қўйилган.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижоннинг сайёҳлик салоҳияти Швейцария платформасида акс этади

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#ТАЪЗИЯ

Бугун, 10 декабрь куни Андижон фарзанди, Ўзбекистон халқ шоири Тўлан Низом 82 ёшида вафот этди.

Тўлан Низом 1938 йилда Андижон вилоятининг Бўз (Бўстон) туманининг Бешгул қишлоғида туғилганди. 1965 йилда Андижон педагогика институтини тамомлаган.
1970 йилда шоирнинг "Сенинг эртакларинг" номли илк шеърий тўплами нашрдан чиқарилган. Шоирнинг 1982 йилда Ифтиҳор, 1988 йилда Ой қизлар, 1993 йилда Муқаддас руҳ ва Ватан туйғуси каби қатор тўпламлари халқимизга манзур бўлган.
Тўлан Низомнинг вафот этганлиги муносабати билан Андижон вилоят ҳокимлиги марҳумнинг оила аъзолари ва яқин қариндошларига чуқур таъзия билдиради.

Ўзбекистон гуллади чаман-чаман,
Ойдай юзи кулади чаман-чаман.
Тўлан Низом қалби юрт била обод,
Ундан илҳом қолади чаман-чаман.

Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Андижонда янги олий таълим муассасаси фаолият бошлади

Бугун Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институтининг очилиш маросимига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Андижон вилояти хокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирок этди. Вилоят раҳбари тадбир мобайнида 2020-2021 ўқув йилида ўқишга қабул қилинган талабалар билан ҳам учрашув ўтказиб, уларни талабаликка қабул қилинганлиги муносабати билан муборакбод этди. Тадбирда вилоятдаги олий таълим муассасалари ректорлари, меҳнат фахрийлари иштирок этдилар.
Маълумот учун, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг «Олий таълим муассасаларини ривожлантириш маблағлари жамғармаси» маблағлари ҳисобидан ўқув биноларини жорий таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари учун 2 млрд 485 млн сўм маблағ ажратилган. Ушбу маблағларни
2 млрд сўми ўқув биноларини жорий таъмирлаш ишларига 485 млн сўми эса жиҳозлаш учун сарфланди.

Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram