Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.6K subscribers
41.5K photos
4.69K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АНДИЖОН ИҚТИСОДИЁТ ВА ҚУРИЛИШ ИНСТИТУТИ ФАОЛИЯТ БОШЛАДИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Халқ депутатлари Жалақудуқ туман кенгашининг навбатдаги XIX сессияси бўлиб ўтди

2020 йил 10 декабрь куни Халқ депутатлари Жалақудуқ туман кенгашининг навбатдаги XIX-сессияси ўтказилди. Сессияда Жалақудуқ туманининг 2020 йилги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари бўйича туман ҳокими Х.А.Латиповнинг ҳисоботлари тингланиб, келгуси йилги режаларига бағишланган мурожаати йўлланди.
Шунингдек, туманда мавжуд ишлаб чиқариш корхоналари ва ҳунармандларнинг маҳсулотлари, ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасида етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотларининг кўргазмалари ташкил қилинди.

Сессияда вилоят прокурори
Ғ.Фозилов иштирок этди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Андижонда биринчи анъанавий сардорлар Форуми ўтказилади

🇺🇿 Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Андижон вилоят Кенгаши томонидан «Янги Ўзбекистон - янги сардорлар» шиори остида сардорлар Форуми ўтказилади.

Форум доирасида вилоят сардорлари томонидан ўқув-семинарлар, машҳур санъаткорлар, журналистлар, спортчилар, психолог ва Давлат мукофоти совриндори бўлган ёшлар томонидан маҳорат дарслари ўтказилади.

Шунингдек, Форум дастуридан сардорлар учун гала-концерт намойиши ҳам жой олган.

Сардорлар Форуми 11 декабрь соат 10:00 да вилоят Ёшлар Марказида бўлиб ўтади.

Барча фаол ёшларни таклиф этамиз.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қўрғонтепа тумани ҳокими ҳамда Энергетика вазири ўринбосари иштирокида долзарб масалалар юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.

Энергетика вазирлиги вакиллари иштирокида, тумандаги маҳаллаларга кўмир ёқилғиси, суюлтирилган газ балонлари етказиб берилди, ҳудудлардаги электр ва табиий газ таъминоти сифатини ошириш юзасидан ҳаракатлар жадаллаштирилди.

Шунингдек, «Қўштепа» маҳалласидаги муҳтож оилаларга кўмир ёқилғиси, биттадан тўлиқ ҳолдаги суюлтирилган газ балонлари бепул тақдим этилди ҳамда хонадонларидаги электр лампочкалар янгисига алмаштирилиб, носозликлар бартараф этилди.

Видеолавҳа: Қўрғонтепа тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#I_love_sport

⚽️Siz sport turlariga qiziqasizmi?

Sizni qiziqtirgan sport turi boʻyicha tashkil etiladigan sport musobaqasida ishtirok etish imkoniyatiga ega boʻlishni istaysizmi?

🤝Marhamat, siz uchun qulay imkoniyat...

🤔Buni qanday qilish mumkin?

⛳️Eng avval oʻz jamoangizni shakllantiring. Jamoangizni roʻyxatdan oʻtkazish uchun oʻzingiz yashab turgan mahalla fuqarolar yigʻinida tashkil etilgan shtabga murojaat qiling!

🏟Sport musobaqalari shahar va tumanlar markaziy oʻyingohlarida, yashash hududingizdagi sport arenalari, maktab sport zallari va sport majmualarida oʻtkaziladi.

📩 Shuningdek, sportning qaysi turlaridan oʻzingizni sinab koʻrishni istasangiz fikrlaringizni @sport_murojaatlar telegram akkauntiga yuborishingiz lozim.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
БЎСТОН ТУМАНИДА «ЁШЛАР МEХНАТ ГУЗАРИ» ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

Бўстон тумани «Тафаккур» маҳалла фуқаролар йиғинида тадбиркор Р.Жамолдинов томонидан «Ёшлар меҳнат гузари» қуриб фойдаланишга топширилди.
«Ёшлар меҳнат гузари»ни очилиш маросимида туман ҳокими, мутасадди раҳбарлар хамда нуроний отахон ва онахонлар иштирок этдилар.

Гузарда савдо маркази, гўзаллик салони, сартарошхона, қассобхона, компьютер хизматлари ва чеварчилик каби йўналишлар фаолият кўрсатмоқда. «Ёшлар меҳнат гузари»да ҳудудда ишсиз бўлган 20 нафар ёшлар доимий иш билан таъминланди. Бундан ташқари, шу ерда сунъий қопламали мини футбол майдончаси хам қуриб битказилди.

Фото: Бўстон тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Андижонда "Street workout" мусобақаси ўтказилди

Ёшлар ишлари агентлиги Андижон вилоят бошқармаси, Ёшлар иттифоқи Андижон вилоят Кенгаши, Андижон вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси билан ҳамкорликда спортнинг "Street workout " тури бўйича вилоят мусобақаси ўтказилди.
Мусобақада вилоятимизнинг 16 та шаҳар, туманларидан мазкур спорт турига қизиқувчи 120 нафар ҳаваскор ёшлар иштирок этиб, 3 йўналиш: статика, динамика ва техника борасида ўз маҳоратларини кўрсатдилар.
Якунда ғолиблар диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар. Биринчи ўрин соҳиби мусобақанинг республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Фото: Ёшлар ишлари агентлиги Андижон вилоят бошқармаси матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#ДИҚҚАТ_ЭЪЛОН

Ҳурматли Андижонликлар сизларни «Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси»га таклиф этамиз!

Андижон шаҳар ҳокимлиги ҳамда Андижон шаҳар аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан 2020 йил 11 декабрь куни соат 10:00 да Андижон шаҳрида жойлашган «Ёшлар маркази» биносида «Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси» ташкил этилмоқда.
«Ёшлар дафтари» ва «Аёллар дафтари»да аниқланган ҳар бир ишсиз ёшлар ва аёллар билан янгича тартибда манзилли ишлаш муҳимлигини инобатга олган ҳолда Жазони ижро этиш муассасаси ва чет давлатлардан қайтган, вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминотини таъминловчи алимент тўловчи ота-оналар ҳамда ишга лаёқатли ногиронлиги бўлган фуқароларни Андижон шаҳрида жойлашган «Ёшлар маркази» биносида ташкил этиладиган «Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси»га таклиф этамиз.

Мурожаат учун телефон: +998911690500

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📌 "ЗЎРОВОНЛИККА ҚАРШИ 16 КУН"

Андижон вилояти, Шаҳрихон тумани, 44-ИДУМда ушбу мавзуга бағишланган тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

☑️ЗЎРОВОНЛИК-МАЪНАВИЙ ҚАШШОҚЛИКДИР"

❗️Лойиҳа доирасида тадбирлар давом этади!

Видеолавҳа: Маърифат тарғиботчилар жамияти Андижон вилоят бўлими ахборот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Халқ депутатлари Пахтаобод туман Кенгашининг навбатдаги XI сессияси ўтказилиб унда туман ҳокими М.Бозоровнинг туман аҳлига мурожаати тингланди

10 декабрь куни Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги XI сессияси бўлиб ўтди. Сессияда жорий йилда туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида амалга оширилган ишлар ҳисоботи эшитилди. Ўз навбатида яқинлашиб келаётган 2021 йилга мўлжалланган устувор вазифалар юзасидан туман ҳокими М.Бозоровнинг туман аҳлига мурожаати тингланди. Сессия сўнгида тегишли қарорлар қабул қилинди.
Сессия ишида қатнашишни истаган ОАВ вакиллари, журналистлар ва блогерлар таклиф этилиб, уларнинг иштироки таъминланди.

Фото: Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram