#Халқаро_кун
🗓 4 декабрь – Халқаро банклар куни
🏦 2019 йил 9 декабрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеяси томонидан қабул қилинган резолюцияга мувофиқ, банкларнинг жаҳон иқтисодий барқарорлиги, мамлакатларнинг молиявий ҳолати, инсоният турмуш тарзини яхшилашдаги аҳамиятини ҳисобга олиб, ҳар йилнинг 4 декабрь кунини Халқаро банклар куни сифатида нишонлаш белгиланган.
☑️ 2015 йил 27 сентябрь куни БМТнинг Аддис-Абеба (Эфиопия)да ўтказилган ривожланишни молиялаштириш бўйича Учинчи халқаро конференциянинг Ҳаракатлар дастурида ҳам глобал муаммоларни ҳал қилишда молиявий ташкилотлар, банк муассасалари ролини оширишга алоҳида эътибор қаратилган.
📝 Халқаро банклар кунини унга аъзо давлатлар, халқаро, давлат ва нодавлат ташкилотлари билан ҳамкорликда, миллий манфаатлардан келиб чиқиб, банкларнинг барқарор ривожланишни таъминлашдаги аҳамиятини эътиборга олган ҳолда муносиб нишонлаш тавсия этилган.
Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram

🗓 5 декабрь – Халқаро волонтёрлар куни
📌 1985 йил 17 декабрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг 40-сессиясида қабул қилинган резолюцияга биноан 5 декабрь Халқаро волонтёрлар куни деб эълон қилинган.
✅ Мазкур резолюцияга мувофиқ, БМТга аъзо давлатларга ушбу кунни кенг нишонлаш, ижтимоий ва иқтисодий ривожланиш йўлида кўнгилли равишда иш бошлаган волонтёрлар хизматини қўллаб-қувватлаш, уларнинг сафини кенгайтиришга кўмаклашиш тавсия этилади.
ℹ️ Маълумотларга кўра, 2019 йилда дунёнинг турли мамлакатларида ижтимоий ва иқтисодий ривожланиш масалаларига қаратилган чора-тадбирларга 8282 нафар кўнгилли волонтёр жалб қилинган. 13 186 нафар волонтёр эса, онлайн режимда БМТ тузилмалари билан ҳамкорлик қилган.
♻️ Таъкидлаш жоизки, 2020 йилда дунёнинг турли мамлакатларида коронавирус пандемиясига қарши курашиш, карантин шароитида кекса ёшдаги, имконияти чекланган ва эҳтиёжманд кишиларга ёрдамлашишда волонтёрларнинг хизмати катта бўлмоқда. Шу боис, жорий йилда бу сана “Волонтёрлар сафига қўшилинг!” шиори остида ўтмоқда.