#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Илмий ташкилотларнинг рейтинги тузилади
“Илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–6097, 29.10.2020 й.) қабул қилинди.
🔰Фармон билан Илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси ҳамда Концепциянинг мақсадли кўрсаткичлари ва индикаторлари тасдиқланди.
Концепция доирасида, жумладан:
👉 илмий ташкилотларнинг илмий-инновацион фаолияти самарадорлигини баҳолашга йўналтирилган миллий рейтинг тизими жорий этилади;
👉 2025 йилга қадар илм-фанга йўналтириладиган жами маблағларнинг ялпи ички маҳсулотга нисбатан улуши 6 бараварга, 2030 йилгача эса 10 бараварга оширилади;
👉 инновацион ишланмалар ва стартап лойиҳаларни молиялаштириш мақсадида 2021 йилда 2 та, 2025 йилда 10 та венчур жамғармалари ташкил қилинади;
👉 7 та замонавий лаборатория мажмуалари ташкил этилиб, улар GLP ва GMP жаҳон стандартларига мос ускуналар билан жиҳозланади.
🔰 Фармонга мувофиқ, 2021 йилда халқаро мустақил эксперт компанияларини жалб этган ҳолда барча давлат илмий ташкилотларининг илмий-инновацион фаолияти аудитдан ўтказилади.
Шунингдек, 2021 йил 1 январдан “Академик ҳаракатчанлик” дастури жорий қилинади.
Дастур доирасида, жумладан, илмий фаолият билан шуғулланиб келаётган иқтидорли ёшларнинг илмий ғояларини рағбатлантириш учун Ёшлар академиясининг иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан грантлар ажратилади.
2021 йил 1 январдан Илмий даражали кадрлар тайёрлашни мувофиқлаштиришнинг ягона электрон тизими жорий қилинади.
📍Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.
Facebook I Twitter I Instagram I YouTube I Telegram

“Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди (ЎРҚ–649, 24.11.2020 й.)
Геном бўйича давлат рўйхатига олиш биологик материални олиш, ундан фойдаланиш, уни сақлаш ва йўқ қилиш, шунингдек одамнинг шахсини, таниб олинмаган мурдани идентификация қилиш ва (ёки) биологик қариндошликни аниқлаш мақсадида геномга оид ахборотга ишлов бериш ва уни муҳофаза қилиш билан боғлиқ бўлган, давлат органлари ва муассасаси томонидан амалга ошириладиган фаолият ҳисобланади.
Геном бўйича давлат рўйхатига олиш соҳасидаги фаолиятни амалга оширувчи давлат органлари ва муассасалари қуйидагилардан иборат:
терговга қадар текширувни, суриштирувни, дастлабки терговни амалга оширувчи органлар ва суд;
Ички ишлар, Адлия, Соғлиқни сақлаш вазирликларининг суд-экспертиза муассасалари.
Ички ишлар вазирлиги геном бўйича давлат рўйхатига олиш соҳасидаги ваколатли давлат органидир.
Геном бўйича давлат рўйхатига олиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
● биринчи босқичда биологик материални олиш амалга оширилади;
● иккинчи босқичда биологик материалдан геномга оид ахборот олинади;
● учинчи босқичда геномга оид ахборот Геномга оид ахборотнинг ягона маълумотлар базасига киритилади.
Геном бўйича давлат рўйхатига олиш ихтиёрий (пулли асосда) ва мажбурий равишда давлат рўйхатига олиш тарзида амалга оширилади.
Қонун 2023 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.
Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.
Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram

“Андижон вилояти Хонобод шаҳрида “Life Khonobod” инвестиция ва туристик лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–4902-сон, 26.11.2020 й.) қабул қилинди.
🔰Қарорга кўра, “Water life mineral” масъулияти чекланган жамияти (инвестор)га Андижон вилояти Хонобод шаҳрида қуйидагиларни ташкил этиш бўйича босқичма-босқич 10 гектаргача бўлган ер участкаси доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилади:
▪️I босқичда – “Life Khonobod” бренди остида маъданли сув ишлаб чиқариш, аҳоли ва туристлар учун ичимликлар галереяси (бювет), эсдалик буюмлари (сувенер) дўкони ва ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотлар намойиш этиладиган шоурумларни;
▪️II босқичда – замонавий дам олиш масканини (меҳмонхона мажмуаси).
✅ Лойиҳани амалга ошириш доирасида инвестор қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олади:
▪️I босқичда (2020-2021 йиллар) – ўз маблағлари ва хорижий кредитларни жалб қилиш ҳисобига 14,3 млн евро миқдорида инвестиция киритиш ва камида 200 та янги иш ўрнини яратиш;
▪️II босқичда (2022-2023 йиллар) – ўз маблағлари ва банк кредитини жалб қилиш орқали 20 млрд сўм инвестиция киритиш ҳисобига замонавий 150 ўринли дам олиш масканини қуриш ва камида 30 та янги иш ўрнини яратиш.

Раҳбарларга ҳафтада камида бир марта ишга хизмат автомобилисиз келиб-кетиши тавсия этилди
“Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (735-сон, 19.11.2020 й.) қабул қилинди.
🏫 Қарорга кўра, мактаблар камида битта спорт турига ихтисослаштирилади ва уларда ҳар ойда камида битта спорт тури бўйича спорт мусобақалари ўтказилади.
🔰 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб:
● экстремал спорт ва спорт туризми бўйича кадрлар тайёрлаш мақсадида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳамда унинг филиалларида алоҳида кафедра очилади;
● “Спорт тадбирларини шарҳловчи”, “Йирик спорт тадбирларини ташкиллаштириш (промоутер)” ҳамда “Оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш” бўйича магистратура мутахассисликларига қабул бошланади.
🗓 2020 йил 1 декабрдан барча давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда ҳокимлар ва ўринбосарларига “Шахсий намуна” тамойили асосида ҳафтада камида бир марта автомобиллардан фойдаланмаган ҳолда ишга келиши ва кетиш тавсия этилди;
📌 2021 йилдан бошлаб 22 сентябрь куни республика бўйича “Автомобилсиз кун” сифатида эълон қилинди.
⏳ 2021 йил 1 апрелга қадар маҳаллалар, қишлоқлар, туманлар, шаҳарлардаги пиёда ва велосипедда юриш учун мўлжалланган “Саломатлик йўлаклари” ташкил этилади. Мазкур йўлакларда автомобил қўйишни тақиқловчи белгилар ва йўлакларнинг бошланиш қисмига махсус тўсиқлар ўрнатилади.

Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Деҳқон хўжалиги учун ерларни ижарага ва иккиламчи ижарага бериш қоидалари тасдиқланди
Батафсил инфографикаларда👆
📍Lotin alifbosida o‘qing
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot

Ҳоким ёрдамчиси лавозимида олий маълумотга эга бўлмаганлар ҳам ишлаши мумкин
“Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича давлат сиёсатининг устувор йўналишлари тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–29-сон, 03.12.2021 й.) қабул қилинди.
💼 Фармонга кўра, 2022 йил 1 январдан ҳар бир шаҳарча, қишлоқ, овулда, шунингдек, ҳар бир маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчиси лавозими таъсис этилади.
🔰 Мазкур лавозимга:
➖ Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш, Молия, Бандлик ва меҳнат муносабатлари, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирликлари, Давлат солиқ қўмитаси, тижорат банклари, иқтисодий ва инвестиция комплексларига кирувчи бошқа идоралар, уларнинг ҳудудий бўлинмаларида бўлим (шўъба) бошлиғидан паст бўлмаган лавозимда ишловчи раҳбар ходимлар, шунингдек, маҳаллий ҳокимликларнинг раҳбар ходимлари тайинланади;
➖ номзодлар очиқ танловлар асосида ишга қабул қилинади;
➖ тадбиркорлар, бошқа соҳа вакиллари, фаол ёшлар, раҳбарлик лавозимида фаолият юритмаётган ходимлар ва олий маълумотга эга бўлмаган фуқаролар ҳам ишга қабул қилиниши мумкин.
☑️ Фармон билан қуйидагилар ташкил этилди:
👉 Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари;
👉 туман (шаҳар) ҳокимликлари таркибида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш марказлари.
✅ Агентлик директори Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади.
🎖Фармонга кўра, “Янги Ўзбекистон ислоҳотчиси” кўкрак нишони таъсис этилди.
⚠️ Ушбу кўкрак нишони билан ҳоким ёрдамчиси лавозимига тайинланган ҳамда улар фаолиятини самарали ташкил этишга жалб қилинган шахслар тақдирланади.
➡️ Фармон билан шунингдек, Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилди.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok

Юридик шахслар мол-мулки солиғи камайтирилди
👉 https://bit.ly/3EFZRZK

Teletype
Юридик шахслар мол-мулки солиғи камайтирилди
“Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–741-сон, 29.12.2021 й.) Президент...
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Болаларни оилаларга тарбияга олиш тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори (451-сон, 16.08.2022 й.) билан Оилавий болалар уйлари тўғрисидаги низом тасдиқланди
🔰 Низомга мувофиқ, оилавий болалар уйи туман (шаҳар) ҳокими қарори билан ташкил этилади.
📝 Болаларни оилавий тарбияга олиш истагида бўлганлар ҳокимликка ариза беради.
❕Бунда никоҳдан ўтган, 35 ёшдан 60 ёшгача фуқаролар тутинган ота-она бўлиши мумкин.
➡️ Оилавий тарбиялаш учун туғилганидан бошлаб 18 ёшгача бўлган болалар берилади.
☑️ 10 ёшга тўлган ва ундан юқори ёшдаги болаларни оилавий болалар уйига фақат уларнинг розилиги билан бериш мумкин.
🔘 Оилавий болалар уйига тарбиялаш учун 3 ёшдан камида 3 нафар, лекин кўпи билан 5 нафар бола берилади.
Оилавий болалар уйидаги тарбияланувчиларнинг яшаш харажатлари Давлат бюджетидан қопланади.
💰Тутинган ота-оналарга ҳар бир тарбияланувчи боланинг яшаш харажатлари учун ҳар ойда 7 ёшгача болаларга БҲМнинг 5 баравари (1,5 млн сўм), 8-18 ёшдагилар учун БҲМнинг 7 баравари (2,1 млн сўм) миқдорида пул ажратилади.