Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.5K subscribers
41.7K photos
4.7K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
#мен_донорман

Мамлакатимизда беғараз донорлик ва уни ривожлантиришга ёшларнинг муносиб ҳиссасини қўшиш, оғир касалликка чалинган бемор болалар ва уларнинг оилаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Ёшлар ишлари агентлиги Андижон вилояти бошқармаси томонидан ташкил этилаётган донорлик акциясида Сиз ҳам қатнашинг!

Акцияда иштирок этиш учун 1 декабрь соат 9:00 дан 14:00 га қадар Андижон вилоят қон қуйиш марказига ташриф буюринг.

Унутманг! Сизнинг беғараз ёрдамингиз кимнингдир ҳаётини сақлаб қолиши мумкин!

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#мен_донорман

Донорлик ҳар қандай инсон қилиши мумкин бўлган оддий, лекин олий қаҳрамонликдир!

1-5 декабрь кунлари Республика қон қуйиш маркази, Тошкент шаҳар қон қуйиш маркази ҳамда вилоят тиббиёт бирлашмаларида «Мен - донорман» хайрия қон топшириш акцияси бўлиб ўтади!

Хайрия акциясида фаол иштирок этинг!

Акция давомида топширилган қон препаратлари Онкология ва гематология марказларида даволанаётган болалар учун беғараз берилади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#мен_донорман

1-5 декабрь Халқаро волонтёрлар куни муносабати билан ўтказилаётган иккинчи волонтёрлар форуми доирасида Андижон шаҳрида жойлашган вилоят Қон қуйиш марказида «Мен донорман» хайрия қон қуйиш акцияси ташкил қилинди.

Акцияда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда хизмат қилаётган ёшлар, фаол ва иқтидорли 500 нафардан зиёд кўнгилли ёшлар иштирок этдилар.

Акция карантин қоидаларига, санитария-гигиена талабларига тўлиқ риоя этган ҳолда, иштирокчилар учун зарур шароитлар яратилиб ўтказилди. Қатнашчилар тиббий кўрикдан ўтказилиб, донорликка муносиб деб топилганлар қон топширдилар. Акция доирасида қабул қилинган беғараз донорлик ёрдамлари оғир бемор болаларни даволашга йўналтирилади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram