Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
12.1K subscribers
40K photos
4.5K videos
9 files
10.4K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
СПОРТДАГИ УСТУВОР ВАЗИФАЛАРГА БАҒИШЛАНДИ...

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида спорт таълимини яхшилаш, иқтидорли спортчиларни саралаш ва уларнинг захирасини яратиш ҳамда мураббийларни тайёрлаш бўйича устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида соҳа мутасаддилари олдига муҳим вазифалар қўйилган эди.

Андижон вилоятида спортнинг Дзюдо ва Таэквондо WТF турларини янада оммалаштириш ва уни тарғиб қилиш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди. Мазкур йиғилишда Ўзбекистон Дзюдо Федерациясининг раиси Азизжон Комилов, Ўзбекистон Таэквандо WТF Ассоциацияси раиси Шерзод Тошматов ҳамда Дзюдо Федерациясининг Андижон вилояти бўлими раиси Сардорбек Раҳмоновлар иштирок этдилар.

Жараёнда Азизжон Комилов Президентимиз томонидан видеоселектор йиғилишида билдирилган барча танқидий эътирозлар ўринли эканлиги, соҳада йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф этиш учун устувор вазифалар белгилаб берилганлигини айтиб ўтди. Бу борадаги ишларни амалга оширишда барчадан ўз вазифаларига масъулият ва виждонан ёндашишни талаб этишини билдирди. Шунингдек, спорт турлари бўйича фаолият олиб бораётган тренерлар ва ҳакамларнинг шаффоф ишлаш тизимини яратиш, уларнинг салоҳиятини ҳамда иш самарадорлигини ошириш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

#andijon #sport #wtf

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok