Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
12K subscribers
40.3K photos
4.52K videos
9 files
10.4K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
Савдо саноат Палатаси Андижон ҳудудий бўлими биносида эндиликда корхоналарни соғломлаштириш ва хусусийлаштириш клиникаси фаолият бошлайди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг селектор йиғилишида ҳудудларда “Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ижроси юзасидан топшириқлар берган эди.
Ушбу Фармон ижроси юзасидан бугун Ўзбекистон Савдо саноат Палатаси Андижон ҳудудий бўлинмасида учрашув бўлиб ўтди. Мазкур учрашувда қатнашган вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ушбу Фармонда белгилаб берилган вазифалар ижросини ўз вақтида таъминлаш, уни ҳаётга татбиқ қилиш чора-тадбирлари юзасидан фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтди.

Батафсил:👉 Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
САВДО САНОАТ ПАЛАТАСИ АНДИЖОН ҲУДУДИЙ БЎЛИМИ БИНОСИДА ЭНДИЛИКДА КОРХОНАЛАРНИ СОҒЛОМЛАШТИРИШ ВА ХУСУСИЙЛАШТИРИШ КЛИНИКАСИ ФАОЛИЯТ БОШЛАЙДИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ВИЛОЯТ ҲОКИМИ Ш.АБДУРАҲМОНОВ АНДИЖОН ШАҲРИДАГИ 1 КИЧИК ДАҲАДА БЎЛИБ, УШБУ ҲУДУДДА КУЗ ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИК ҲАМДА ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИ БИЛАН ЯҚИНДАН ТАНИШДИ.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Motivation

⚡️Мақсадга эришиш учун интилиш керак!

👉Ҳар қандай тўсиқни енгиб ўтиш мумкин!

Мақсадга эришишнинг имкони йўқдай кўринса, мақсадни эмас, ҳаракат усулини ўзгартир. Замонавий талабларга жавоб берувчи малакали мутахассис бўл.

📌Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги - бу номзодларниинг очиқ мустақил танлови!

Ягона кадрлар сиёсати.

Меритократия тамойиллари асосида давлат фуқаролик хизматига киришда тенг имконият.

Ўзбекистоннинг янги ренессансига пойдевор қўй.

Кеча - орзу!
Бугун- мақсад!
Эртага - ютуқ!

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Андижонга «Китоблар карвони» етиб келди

Билим олишнинг, тафаккурни бойитишнинг энг муҳим усули китоб ўқишдир. Ҳар қандай восита катта аҳамият қозониши мумкин, бироқ китоб ўрнини эгаллай олмайди. Шу боис республикамизда халқ таълими йўналишида болаларни китобга жалб этиш, бунинг учун етарли шароит яратишга бўлган эътибор ҳар доимгидан ортиб бормоқда. Хусусан, Халқ таълими вазирлиги томонидан Андижон вилоятидаги умумтаълим муассасалари учун «Китоблар карвони» етиб келди.

Батафсил: «Халқ сўзи»

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Избосканда 140 та мурожаат ҳал этилди

Жорий йилнинг 29 октябрь куни Избоскан туманида истиқомат қилаётган фуқароларни мурожаатлари бўйича туман ҳокими ҳамда сектор раҳбарлари бошчилигида, сайёр қабул бўлиб ўтди. Қабулда 158 нафар фуқароларнинг мурожаатлари тингланиб, 140 та мурожаат ижобий ҳал этилди. Қолган 18 та мурожаат тегишли мутасадди ташкилотларга ўрганиш учун юборилди.
Жумладан: 32 нафар фуқароларга маҳаллий бюджетнинг орттириб бажарилган маблағлари ҳисобидан қурилиш материаллари, 50 нафарига вилоят ҳудудидаги тиббиёт муассасаларида даволанишлари учун имтиёзли йўлланмалар, 43 нафар фуқароларга куз-қиш мавсумидан қийинчиликсиз чиқиш учун 1 тоннадан кўмир етказиб берилди.
Бундан ташқари, 5 дона ногиронлик аравачаси, 3 дона кир ювиш машинаси, телевизор ҳамда эшитиш мосламалари фуқароларнинг мурожаатига асосан ўз эгаларига топширилди.

Фото: Избоскан тумани ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Давлат хизматлари агентлиги вилоят Бошқармаси бошлиғи марказда ўзи аҳолига хизмат кўрсатди

Давлат хизматлари агентлиги Андижон вилоят Бошқармаси бошлиғи М.Абдижалиев Андижон шаҳар Давлат хизматлари марказида ўзи аҳолига хизмат кўрсатди.
Ушбу лойиҳани ташкил этишдан асосий мақсад агентликнинг қуйи тизимида юзага келаётган мавжуд муаммо ва камчиликларни ўрганиш, хизмат сифатини ошириш, фуқароларнинг фикрларини ўрганишдан иборат.
Шунингдек, шу куни ДХА вилоят Бошқармаси бошлиғи ўринбосари, бўлим бошлиқлари ҳам ўзлари тушликка қадар аҳолига хизмат кўрсатишди.

Фото: Давлат хизматлари агентлиги Андижон вилоят бошқармаси матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Президентимиз Сеул шаҳрида видеоанжуман шаклида ўтган Шимолий иқтисодий ҳамкорлик иккинчи халқаро форумида иштирок этди ва нутқ сўзлади.
Форумда коронавирус пандемияси оқибатларига қарши биргаликда курашиш ҳамда кўп томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари атрофлича кўриб чиқилди.
Давлатимиз раҳбари халқаро сиёсатнинг долзарб жиҳатлари ва минтақавий ҳамкорлик истиқболларига тўхталиб, қатор муҳим таклифларни илгари сурди.

Президент принял участие и выступил с докладом на Втором Международном форуме северного экономического сотрудничества, который прошел в Сеуле в формате видеоконференции.
Были предметно рассмотрены вопросы совместного противодействия последствиям пандемии коронавируса, а также дальнейшего расширения многостороннего сотрудничества.
Глава нашего государства остановился на актуальных аспектах международной политики и перспективах регионального взаимодействия, выдвинул ряд важных предложений.

#Mirziyoyev #forum #nutq #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Шимолий иқтисодий ҳамкорлик иккинчи халқаро форумидаги нутқи

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на Втором Международном форуме северного экономического сотрудничества

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Таълим-тарбия тизимини такомиллаштириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Шу мақсадда ишлаб чиқилган Президент фармони лойиҳаси, соҳадаги долзарб вазифалар муҳокама қилинди.
Давлатимиз раҳбари аввало мактабларда ўқув юкламаси ва дарслар сонини қайта кўриб чиқиш, ўқувчиларни фикрлашга чорлайдиган методика яратиш зарурлигини таъкидлади.
Бу борада халқаро тажрибани ўрганиш, педагог кадрларни тайёрлаш методикасини ҳам янгилаш вазифаси қўйилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам совершенствования системы образования и воспитания. Обсуждены соответствующий проект указа Президента, актуальные задачи сферы.
Глава государства отметил необходимость пересмотра учебной нагрузки и количества уроков в школах, создания методики обучения, ориентированной на побуждение учащихся к мышлению.
Поставлена задача изучить международный опыт, обновить методики подготовки педагогических кадров.

#Mirziyoyev #videoselektor #talim #tarbiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter