Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
12K subscribers
40.3K photos
4.52K videos
9 files
10.4K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
Андижон шаҳридаги учта маҳаллага 7 тонна арзонлаштирилган ун тарқатилди

Андижон шаҳар 2-сектор ҳудудида Аёллар ва Ёшлар дафтарини шакллантириш давомида фуқароларнинг мурожаатларига асосан қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Аҳмад Яссавий маҳалла фуқаролар йиғинидаги оилаларга жами 3 тонна, Янги турмуш ва Бобосадин маҳаллаларидаги 160 та хонадонга жами 4 тонна арзонлаштирилган ун тарқатилди.

Бундан ташқари, фуқароларнинг мурожаатлари бўйича Андижон ва Тўққизариқ маҳаллаларидаги 200 та оилага 200 дона суюлтирилган газ баллони тўлдирилган ҳолатда етказиб берилди.

Фото: Андижон шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
“Гиёҳвандлик ва наркожиноятларни салбий оқибатлари. Психофаол дори воситалари ҳамда синтетик наркотик моддаларни истеъмол қилишнинг ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий оқибатлари” мавзусига бағишланган мулоқот учрашуви бўлиб ўтди

Учрашув давомида вилоят ИИБ дан Дилмурод Хўжамбердиев, гиёхвандлик воситасининг ноқонуний муомаласи учун Жиноят кодексида белгиланган жавобгарликлар, жиноят қонунчилигида бу жиноятларга, айниқса вояга етмаганларни жалб қилишга аълохида ҳол деб қаралиши ҳамда айрим ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик ўрнатилганлиги, жиноят қонунчилигидан ташқари яна бир қатор қонунларимиз ҳам гиёхвандликка қаратилганлиги юзасидан маълумотлар бериб ўтилди.

Батафсил: 👉Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Андижонда «Ёшлар юридик клиникаси» иш бошлади!

Ёшлар ишлари агентлиги, БМТ гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатхонаси, Андижон вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда «Фарғона водийси ёшларининг ижтимоий уйғунлиги» лойиҳаси доирасида ёшларнинг сиёсий, ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларга беғараз юридик маслаҳатлар кўрсатиш «Ёшлар юридик клиникаси»нинг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбир давомида БМТ гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг Марказий Осиёдаги минтақавий вакили Ашита Миттал хоним, Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев иштирокида «БМТ ва ёшлар», «Ҳоким ва ёшлар» учрашувлари ташкил этилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Андижон шаҳар ҳокимлигида 70 та компьютер ва 70 кишидан иборат ишчи гуруҳ шакллантирилди

Жамиятда аёллар ва ёшларнинг рўлини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш юзасидан Андижон шаҳар 1-секторида ҳам ишчи гуруҳ аъзолари томонидан хонадонларга кирилиб, ёшлар ва аёллар муаммолари аниқлаш юзасидан хатловдан ўтказилмоқда.

Хатлов жараёнини совуқ кунларга қолмасдан тез кунларда якунлаш ва ҳар бир хонадонни электрон базасини яратиш мақсадида кучайтирилган тартибда иш ташкил этилиб Андижон шаҳар ҳокимлигида 70 та компьютер ва 70 кишидан иборат ишчи гуруҳ шакллантирилди. Шунингдек, кунлик маълумотларни электрон базага сифатли ва тез киритган ишчи гуруҳ аъзолари рағбатлантириб борилмоқда.

Фото: Андижон шаҳар ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Тармоқ ва ҳудуд раҳбарлари олдидаги вазифа давлат корхона ва активларининг ҳақиқий эгаларини топиб, уларни тўлиқ қувватда ишлатиш, маҳсулот ҳажми ва иш ўринларини кўпайтириш, солиқ базасини кенгайтиришдан иборат

Президент: Задача руководителей отраслей и регионов – найти реальных хозяев для государственных предприятий и активов, задействовать их в полной мере, увеличить объем производства и число рабочих мест, расширить налогооблагаемую базу

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
ДИҚҚАТ! ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ ТУФАЙЛИ АНДИЖОН ВИЛОЯТИНИНГ АЙРИМ ТУМАНЛАРИДА ГАЗ ТАЪМИНОТИ ТЎХТАТИЛАДИ

2020 йил 29 октябрь куни “Hududgaz Andijon” газ таъминоти филиалининг “Боғишамол” газ тарқатиш шаҳобчасида таъмирлаш ишлари олиб борилиши режалаштирилган.

Батафсил:👉 Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Давлат статистика қўмитасининг 2020 йилнинг 9 ойида мева ва резаворлар етиштириш бўйича берган маълумотига кўра Андижон вилояти биринчи ўринда. Андижон вилоятида 9 ой давомида 417,5 минг тонна мева ва резаворлар етиштирилган.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АСАКАДА ЁШЛАР ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАНМОҚДА

Асака тумани прокурори ёшлар билан учрашди. Учрашувда 27 нафар биритирувчиларга 5 миллон сўмлик сертификатлар ҳамда тадбиркорлик қилиш истагида бўлган ёшларга тикув машиналари ва керакли жиҳозлар топширилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram