Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.5K subscribers
41.7K photos
4.7K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
#Шаҳрихон_тумани

ШАҲРИХОНДА ХОТИН-ҚИЗЛАР ВА ЁШЛАР БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ

Жорий йилнинг 2 сентябрь куни вилоят прокуратураси ташаббуси билан Шаҳрихон туманидаги 1-сон касб-ҳунар мактабида хотин-қизлар ва ёшлар вакиллари билан учрашув ўтказилди. Унда вилоят прокурорининг ўринбосари, туман ҳокими, барча секторлар раҳбарлари, туман Халқ қабулхонаси ва бошқа мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирок этдилар.
Юзма-юз мулоқотларда 33 нафар аёллар ўзларини қийнаётган муаммоларни ижобий ҳал этишга амалий ёрдам сўрадилар. Уларнинг мурожаатлари асосида 6 нафарига хонадонида парваришлаш учун қуён ва паррандалар берилди. 2 нафар мурожаатчи шу жойнинг ўзида иш билан таъминланди. 1 нафар фуқарога ногиронлик аравачаси топширилди.
Учрашувда мактаб битирувчилари муаммолари ҳам ўрганилди. Чеварчилик йўналишида ўз тадбиркорлигини йўлга қўйиш истагида бўлган 8 нафар ёшга имтиёзли кредит асосида тикув машиналари берилди.

Фото: Шаҳрихон тумани ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram