Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.5K subscribers
41.7K photos
4.7K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
Жорий йилнинг 22 август куни Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон шаҳрида жойлашган 30 умумтаълим мактабида бўлди. Даставвал вилоят ҳокими ушбу муассасада янги ўқув йилига тайёргарлик жараёнлари билан яқиндан танишди. Ушбу мактаб ўқувчилари учун янада қулай шароит яратиш мақсадида ҳар бир синф хонасини янги ва замонавий парта ва стуллар ҳамда дарс машғулотларини янада сифатли олиб борилиши учун электрон доскалар билан таъминлаш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди. Шунингдек, мактабда ўқувчилар сони кўплиги ва синф хоналарининг етишмаслиги бўйича мактаб жамоасининг вилоят ҳокимига мурожаати шу жойнинг ўзида ҳал этилди. Вилоят раҳбари мактаб ҳудудида тез фурсатларда 3 қаватли 18 та синф хонага мўлжалланган янги бино қурилиши бошланишини айтиб ўтди. Мактабнинг ўқитувчи ва мураббийлари билан очиқ мулоқотда бўлган вилоят раҳбари, мактаб битирувчиларини олий таълим муассасаларига киришлари ҳамда уларни касб ҳунарга жалб этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлаб ўтди.
Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро шаҳридаги «Ҳазрати Имом» қабристонида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи, давлат ва жамоат арбоби Карим Камолов қабрини зиёрат қилди.
Марҳум ҳақига Қуръон тиловат қилинди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил место погребения исполнявшего обязанности хокима Бухарской области государственного и общественного деятеля Карима Камалова на кладбище "Хазрати Имам" в городе Бухаре.
В честь покойного были прочитаны суры из Корана.

#Mirziyoyev #safar #Buxoro #taziya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро шаҳрида Карим Камолов хонадонига келиб, унинг рафиқаси ва фарзандларига ҳамдардлик билдирди, жудоликни енгишда сабр-тоқат тилади.
Давлатимиз раҳбари марҳумнинг эл-юрт фаровонлиги йўлидаги хизматларини эътироф этди.
Шундан сўнг Баҳоуддин Нақшбанд мақбараси зиёрат этилиб, Қуръон тиловат қилинди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил в городе Бухаре дом Карима Камалова и выразил соболезнования его супруге и детям, пожелал сил и воли в преодолении утраты.
Глава государства отметил заслуги покойного в деле обеспечения благополучия людей.
Затем состоялось посещение мавзолея Бахоуддина Накшбанда, где были прочитаны суры из Корана.

#Mirziyoyev #safar #Buxoro #taziya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Хўжаободда 15 та уй-жойлар ўз эгаларига топширилди

Бугун Хўжаобод туманида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини, ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида мустақиллигимизнинг 29 йиллик байрами арафасида, 15 нафар уй-жойга муҳтож, оғир турмуш шароитида яшаётган хотин-қизларга туман ҳокимлиги томонидан ҳомийлик асосида қурилган уй-жойларни тантанали топшириш маросими ўтказилди. Тадбирда Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирок этиб, тадбир иштирокчиларини байрам билан табриклади ҳамда уй-жойларнинг калитлари, уй-жойдан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи сертификатлар ва қимматбаҳо совғалар ўз эгаларига топширилди.

Уй-жойларни топшириш маросимида вилоят ҳокимининг ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Юнусова Манзурахон, Хўжаобод тумани ҳокими Расулов Отабек ҳамда сектор раҳбарлари иштирок этдилар.

Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram