Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.7K subscribers
41.3K photos
4.65K videos
9 files
10.4K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
Андижон шаҳар ва Олтинкўл туманидаги 9 та маҳаллада қурилиш ва бунёдкорлик ишлари давом этмоқда

Андижон шаҳри ва Олтинкўл туманларида жойлашган 9 та маҳаллада ўтган давр мобайнида қурилиш бунёдкорлик ишлари жадал суратларда олиб борилди. Шуҳратбек Абдураҳмонов мазкур маҳаллаларда истиқомат қилувчи нуроний отахонлар маҳалла фаоллари билан учрашиб самимий мулоқотда бўлди. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки мазкур маҳаллалардаги йўллар асфальтланди, эскирган симёғочлар янги ва замонавий темир-бетон таянчларга алмаштирилди, ичимлик суви тармоқлари тортилди ва газ таъминотини яхшиланди. Бундан албатта, маҳаллий аҳоли мамнун.

Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
ҒАЛЛА РИЗҚ-РЎЗИМИЗ

Бугун Шаҳрихон туманидаги Сегаза массивида келгуси йил ҳосили учун ғалла экиш ишларини ташкил этиш бўйича вилоят кўргазмали семинари бўлиб ўтди. Унда барча туманлар секторлар раҳбарлари, қишлоқ хўжалигига дахлдор вилоят ташкилотлари масъуллари, массивлар раислари, фермерлар вакиллари иштирок этдилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Алишер Навоий номли истироҳат боғида жойлашган ёзги амфитеатрда олиб борилаётган қурилиш ва таъмирлаш ишларининг якуний босқичини кўздан кечириш мақсадида истироҳат боғида бўлди. Жараёндан фотолавҳалар.

Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
"Меҳрибонлик уйи" тарбияланувчиларига уй-жойлар топширилди

Бугунги кунда ёшларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни уй-жойли қилиш ва бандлигини таъминлаш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 февралдаги "Чин етим ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4185 сонли қарорига асосан, жорий йилнинг 22 август куни Андижон шаҳар ҳокими томонидан Андижон вилоятидаги "Болалар шаҳарчаси" битирувчи ёшларидан 5 нафарига уй-жой калитлари топширилди.
Андижон шаҳар ҳокими Б.Хайдаров ва барча сектор раҳбарлари иштирок этиб, ёшларнинг янги уйи билан муборакбод этдилар. Шаҳар хокими ёшларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда келгуси ҳаёт йўлларида ўзлари қизиққан соҳалар бўйича фаолият олиб боришларида барча шарт-шароитлар яратилишини таъкидлаб ўтди.

Фото: Андижон шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Бўстон туманида «Агробанк»нинг капитал таъмирланган ва замонавий қиёфа касб этган биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди

Унда «Агробанк»нинг вилоят раҳбарияти, туман ҳокими, сектор раҳбарлари, нуроний отахонлар ҳамда корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этишди. «Биз Бўстонликларга берилаётган шундай эътиборлари учун юртбошимизга миннатдорчилик билдирамиз, янги бинода ахолига ва тизимда фаолият олиб бораётган ишчи-ходимларга барча зарурий шарт-шароит яратилган.», – деди тадбирда сўз олган депутат О.Каримов.
Замонавий бинонинг очилиши тумандаги «Агробанк» ходимлари ва аҳоли учун навбатдаги яхши янгилик бўлди десак муболаға бўлмайди.

Фото: Бўстон тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
"Ҳар бир оила - тадбиркор" дастури асосидаги ишлар

Андижон вилояти Избоскан туманида "Ҳар бир оила - тадбиркор" дастурига асосан вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг ташаббуси билан кредит олиш истагида бўлган 11 синф битирувчиларининг ўз лойиҳаларига тижорат банклари томонидан кредит ажратишга рухсат берилди. Ушбу лойиҳа асосида тумандаги секторлар кесимида 1 ҳамда 3-сектор раҳбарлари сармоя учун ажратилган кредит сертификатларини тантанали равишда топширдилар.

Фото: Избоскан тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram