Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
12K subscribers
40.7K photos
4.58K videos
9 files
10.4K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Саҳнада Инна
••••••••••••••
Бобур юрти Андижондаги садолари дунёга таралмоқда. Халқаро фестивалнинг 3-кунидаги гала концерт саҳнасида дунё юлдузли Инна куйламоқда.

“Ўзбекистон Швeйцарияси” - Хонобод осмонида мушаклар порламоқда.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
#Live

Аҳолини уй-жой билан таъминлаш ҳаракатлари кучайтирилди
•••••••••••••••
Айни дақиқаларда вилоят раҳбари Янги Андижон ҳудудида аҳолини уй-жой билан таъминлаш масаласи бўйича барча тегишли мутасаддилар ва пудратчи ташкилотлар билан учрашди.

Ипотека кредити учун давлат субсидияси берилган фуқароларни янги хонадонга эга бўлишида кўмаклашиш, кредити ажратилишида қўллаб-қувватлаш масаласи барча тижорат банки раҳбарлари иштирокидаги учрашувда асосий мавзу сифатида илгари сурилди.

Ҳозирда Андижондаги ҳар бир шаҳар ва туманларда субсидия ажратилган фуқароларни Янги Андижонга таклиф этиш ишлари бошланди. Ҳозирда ушбу ҳудудда 300 га яқин тайёр янги хонадонлар мавжуд. Вилоят раҳбари аҳолини уй-жой билан таъминлаш ҳаракатланини ўз назоратига олган.

Жараёнлар давом этмоқда…

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Айни дақиқаларда Андижонда болалар учун футзал чемпионати доирасида фестивал бўлиб ўтди.

Вилоятимизда ўтказилиши кутилаётган футзал бўйича 2024 йилги жаҳон чемпионати доирасида ташкил этилган ушбу тадбирда ёш спортчилар иштирок этдилар.

Саҳифа: @andpress
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Айни дақиқаларда Шуҳратбек Абдураҳмонов “Шарда гроуп” бош директори жаноб Прашант Гупта бошчилигидаги ҳиндистонлик вакиллар билан учрашув ўтказмоқда.

Учрашувда тиббиёт соҳасида янги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича таклифлар муҳокама этилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Шарда” халқаро миқёсда диверсификацияланган университет сифатида эътироф этилади. Маълумот учун, Европанинг 37 та пойтахтида 51 та “Шарда” университети фаолият юритади. Шунингдек, Марказий Осиёдаги ягона университет Андижонда жойлашган.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Айни дақиқаларда Андижонда жаҳон кубоги тақдимоти бўлиб ўтмоқда. Вилоятимиз раҳбари кўплаб спорт иҳлосмандлари ва аҳоли вакиллари билан тақдимот тадбирида иштирок этди.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Айни дақиқаларда Андижонда энергия ресурсларидан фойдаланишда исрофгарчиликни олдини олиш, иқтисодиёт тармоқлари объектларида энергия самарадорлигини ошириш, энергия ресурсларидан оқилона фойдаланишни тизимли йўлга қўйиш тўғрисида семинар бўлиб ўтмоқда.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Айни дақиқаларда Андижонда ҳарбийлар учун янги уйлар топширилмоқда.

Президентимиз кўрсатмаларига асосан юртимиз мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан амалга оширилган мазкур қўллаб-қувватлаш Андижон шаҳрида хизмат қилаётган 100 дан ортиқ ҳарбийлар ва уларнинг оилаларига шодлик улашмоқда.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Рўзғор маҳсулотлари ва мактаб ўқув қуроллари аҳолига арзон нархда тақдим этилмоқда
•••••••••••••••
Андижондаги 14 та аҳоли гавжум нуқталарда арзонлаштирилган маҳсулотлар ярмаркалари фаолият бошлади.

Андижон шаҳридаги 2-кичик даҳада ташкил этилган ярмарка айни дақиқаларда тантанали тадбирлар ила иш бошлади.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Янги Андижонда байрамона дастурлар бошланди
••••••••••••
4000 минг гектар майдонда қад ростлаётган Янги Андижон аҳолиси учун навбатдаги байрам тадбири ташкил этилди.

Айни дақиқаларда аҳоли вакиллари юртимиз мустақиллигининг 33 йиллигини шодиёна ила қаршилашга чоғланган.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Айни дақиқаларда Шуҳратбек Абдураҳмонов oлий таълим, фан ва инновациялар бошқармаси тасарруфидаги таълим муассасалари раҳбар ва педагог ходимларининг август Кенгашлари ялпи йиғилишида қатнашмоқда.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov