Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
12K subscribers
40.5K photos
4.56K videos
9 files
10.4K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
#fotoreportaj

Андижон шаҳридаги 5-кичик даҳасидаги кўп қаватли уйларда ҳам амалий ишлар амалга оширилмоқда.

Ҳусусан, кичик даҳадаги кўп қаватли уйларга олиб борувчи йўлларда таъмирлаш ва асфальтлаш ишлари олиб борилмоқда.

Саҳифа: @andpress
#fotoreportaj

"Яшил макон" умуммиллий ҳаракати доирасида Андижон шаҳридаги 5-кичик даҳа ҳудудида турли хил манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экиш ишлари олиб борилди.

Шунингдек, ҳудудда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ва ободонлаштириш ишлари фаол кечмоқда.

Саҳифа: @andpress
Андижонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари янада жадаллаштирилди.

Хусусан, Асака туманидаги ШТЁБда ташкил этилган кенг кўламли ишлар каби, энди Шаҳрихон туманидаги шошилинч тез ёрдам бўлимида қизғин иш жараёнлари бошланди.

Ҳозирда муассаса ҳудудидаги майдонлар ва йўлакларни таъмирлаш ва асфальтлаш ишлари якунланмоқда.

Саҳифа: @andpress
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вилоят ҳокими топшириқларига асосан куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ишлари янада жадаллаштирилди.

Андижон шаҳридаги барча кичик даҳаларда амалий ишлар ташкил этилди.

Саҳифа: @andpress
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Болаларимиз телефон ва телевизордан узоқлашиб, маҳалламизни текис йўлларида велосипедлар учишмоқда, бирга ўйнаб-кулишмоқда, кўриб севинаяпмиз!”

Андижондаги чекка маҳаллаларда амалга оширилаётган ишлар Жалақудуқ тумани мисолида.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Forwarded from Muslim Ibrohimov
“Умра” зиёратига оид маълумот

Андижон вилояти аҳолиси диққатига!

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 8 августдаги 345-сонли “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишда зиёратчиларнинг манфаатларини самарали ҳимоя қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори жорий йилнинг ноябрь ойидан бошлаб, кучга кирган.

Ушбу қарорга кўра, белгиланган янги норма талаблари асосида фақатгина вилоят туризм бошқармаси томонидан бериладиган тегишли лицензияга эга туроператор “Умра” тадбирини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларни кўрсатиш ҳуқуқига эга саналади.

10 ноябрь 2023 йил ҳолатига кўра Андижон вилоятида қуйидаги туроператорларгина “Умра” тадбирини ташкил этиш бўйича бўйича лицензияга эга:

1. “Rixos tour” МЧЖ Андижон вилоят филиали;
2. “MG Tour” MЧЖ;
3. “Sultan travel 2022” МЧЖ;
4. “Salaam” МЧЖ.

Маълумот учун, жорий йилнинг 1 ноябридан эътиборан кучга кирган янги норма талабларига кўра, тегишли лицензияга эга бўлмаган туроператорларга “Умра” тадбирини ташкил этиш ҳуқуқи берилмайди.

Тегишли лицензиясиз фаолиятни ташкил этиш амалдаги қонун хужжатларига кўра ҳуқуқий жавобгарликка сабаб бўлади.

Шу муносабат билан, фуқароларга тегишли лицензияга эга туроператорлар хизматидан фойдаланиш тавсия этилади.

@muslim_ibrokhimov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижон шаҳридаги 3 ва 4-кичик даҳа ҳудудида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳамда ободонлаштириш ишлари бўлиб ўтмоқда.

Шунингдек, кўп қаватли уйлар олдидаги бўш турган ер майдонларидан самарали фойдаланиш мақсадида тўқсонбости экинлари экилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, вилоят ҳокими топшириқларига асосан куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш жадаллаштирилди.

Саҳифа: @andpress
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон шаҳридаги 4 ва 5-кичик даҳа ҳудудида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳамда ободонлаштириш ишлари бўлиб ўтмоқда.

Саҳифа: @andpress
Ёнғин хавфсизлиги ойлиги
——————
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли Баёни талабларига мувофиқ, 2023 йилнинг 15 ноябрь кунидан - 15 декабрь кунига қадар юртимизда "Ёнғин хавфсизлиги ойлиги" ўтказилади.

Қадрли ватандошлар!

Андижон вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси ушбу мурожаат орқали, хонадонингиз ҳамда иш жойингизда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилишингизни ва буни кенг тарғиб қилиш орқали "Ёнғин хавфсизлиги ойлиги"да фаол иштирок этишингизни сўрайди.

Саҳифа: @andpress
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Касбига содиқ тиббиёт ходимлари мукофотланди

Саҳифа: @andpress