Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.6K subscribers
41.6K photos
4.69K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
#fotoreportaj

Хабарингиз бор хозирги кунда вилоятимиз бўйлаб куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари жадаллаштирилган.

Андижон шаҳридаги кўп қаватли уйларда иссиқликни таъминлаш учун Хитой ҳамкорлигида амалга оширилаётган лойиҳа қурилиши давом этмоқда.

Бугунги кунда 1 ва 2-кичик даҳадаги ишлар якунланмоқда ва 3-кичик даҳа худудидаги уйларни иссиқлик манбаи тизимига улаш ишлари олиб борилмоқда.

Саҳифа@ @andpress
Асака туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари фаол шаклда давом этмоқда.

Туманда ишга туширилган марказий қозонхона орқали 1 минг 34 та хонадон, 6 та ижтимоий объектлардан 4 та боғча, битта мактаб, битта туғруқ комплекси ва 3 та ташкилот бинонинг иссиқлиги таъминланади.

Жумладан, 2-туғруқ комплексини иссиқлик тармоғига улаш ишлари олиб борилмоқда.

Саҳифа: @andpress
Халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгашининг "Андижон вилояти маҳаллий бюджетининг 2023 йил III чорак даромадлари режасининг орттириб бажарилган қисми ҳисобидан шаклланган маблағларни йўналтириш тўғрисида"ги қарори имзоланди.

Саҳифа: @andpress
Юртбошимизнинг электр энергия таъминотини яхшилаш бўйича белгилаб берган вазифалари доирасида Андижонда бир нечта гидроэлектростанция лойиҳаларини қуриш ишлари амалга оширилмоқда.

Хусусан, Хитойлик мутахассислар ҳамкорлигида Избоскан туманида қурилаётган ГЭСда ҳаракатлар жадаллашган.

Қурилиш жараёнларини тезкор ва сифатли амалга ошириш ишлари бўйича ҳудудда ўрганиш олиб борган вилоят раҳбари бош лойиҳачи ва ҳамкор ташкилот вакиллари ҳисобланган хитойлик мутахассислар билан учрашди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур ГЭС битказилгач, Избоскан туманидаги электр энергиясига бўлган эҳтиёжни 30 фоизини қоплаш қувватига эга бўлиши режалаштирилган.

Ҳозирдаги қурилиш ишларида 50 нафардан зиёд хитойлик мутахассис-қурувчилар ишлашмоқда.

Шунингдек, вилоят раҳбари мавжуд муаммоларни ўрганиш, куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича масалаларни ҳал этиш ва таълим сифатини ошириш ҳаракатлари бўйича тумандаги 7-умумий ўрта таълим мактабида бўлди.

Мактабда ўқитувчилар ва раҳбарлар билан суҳбат ўтказилди. Аниқ фанлар ўқитиладиган синфхоналарни замонавий жиҳозлар билан таъминлаш, шу жумладан, янги авлод компютерлари ва операцион тизими жиҳозларини олиб келиш, улар орқали янги методларни жорий этиш каби муҳим вазифалар илгари сурилди.

Жойнинг ўзида, мутасадди раҳбарларга тегишли тарбида топшириқлар берилиб, ҳафта давомида мазкур режаларни бажариш белгиланди.

Саҳифа: @andpress