Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
12.1K subscribers
39.3K photos
4.41K videos
9 files
10.4K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
#bugun

Андижонда 500.000.000 долларлик лойиҳалар амалга оширилмоқда
——————
Булоқбоши туманида яна бир йирик лойиҳа амалга оширилмоқда. “Қашқар” МФЙ ҳудудида Хитойлик инвесторлар ҳамкорлигида қурилаётган цемент ишлаб чиқаришни ташкил этиш корхонаси йилига ўртача 2,5 миллион тонна (кунда 6 минг тонна) тайёр цемент ишлаб чиқаришга мўлжалланган.

Лойиҳа қиймати 250 миллион долларни ташкил этиб, Хитойнинг “Conch International Holdings Limited (Хитой), “Zhejiang Shangfeng Building Materials Co” Ltd (Хитой) компанияларининг тўғридан-тўғри инвестициялари асосида амалга оширилмоқда.

Лойиҳанинг экспорт салоҳияти йилига 10 миллион долларни ташкил этади, шунингдек, 750 та иш ўрни яратилади. Завод учун жами 74 гектар ер майдони ажратилган. Корхона томонидан 2023 йилнинг 6 ойи давомида 73,3 миллион доллар хорижий инвестиция маблағлари молиялаштириб бўлинди.

Айни кунларда қурилиш ишлари жадал суратларда давом этмоқда. Қурилишда ишчи ходимларга энг кам 5 миллион сўмдан зиёдроқ ойлик маош тўланмоқда. Бўш иш ўринлари мавжуд.

Саҳифа: @andpress
#bugun

Андижонда жаҳон чемпионатини қабул қилишга ҳозирлик кўрилмоқда
——————
Андижон шаҳрида барпо этилаётган “Универсал” спорт мажмуаси футзал бўйича 2024 йилги жаҳон чемпионати ўйинларини қабул қилишга ҳозирланмоқда. Шунингдек, мажмуа ёнида барча замонавий шароитларга эга 150 ўринли меҳмонхона қурилиши жадал суратларда кечмоқда.

Эслатиб ўтамиз, вилоят раҳбари бошчилигида амалга оширилаётган ушбу лойиҳалар футзал бўйича 2024 йилги жаҳон чемпионатини қарши олишга мўлжалланган ва Андижонда туризмни ривожлантиришга хизмат қилиши кўзда тутилган.

Саҳифа: @andpress
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#bugun

Андижонда 500.000.000 долларлик лойиҳалар амалга оширилмоқда
——————
Булоқбоши туманидаги “Қумариқ” МФЙ ҳудудида Хитой компанияси ҳамкорлигида лойиҳа қиймати 250.000.000 долларлик цемент ишлаб чиқариш заводи қурилмоқда.

Ҳозирда қурилиш ишчи хизматчиларига энг камида 5 миллион сўм маош тўланмоқда.

Саҳифа: @andpress
#bugun

Электр таъминотини яхшилаш бўйича йирик режа амалга оширилмоқда
——————
Андижон шаҳрида республикамиз миқёсидаги йирик режалардан саналган 20 мегаваттлик янги подстанция қурилмоқда.

Лойиҳа қурилиши бўйича вилоят раҳбари узлуксиз назорат олиб бормоқда ва кундалик тарзда мавжуд масалалар ва муаммолар ечим сари йўналтириб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ушбу подстанция шаҳардаги кичик даҳалар тармоғидаги кучланишни енгиллаштиради ва бу ҳудудларни доимий электр билан таъминлашга хизмат қилади.

Саҳифа: @andpress
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вилоят ҳокими йирик лойиҳаларни амалга ошириш бўйича тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказди.

Саҳифа: @andpress
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда 500.000.000 долларлик лойиҳалар амалга оширилмоқда
——————
Булоқбоши туманидаги яна бир ҳудудда Хитой ҳамкорлигида қиймати 250.000.000 долларлик цемент ишлаб чиқариш заводи қурилмоқда.

Лойиҳа тўғридан-тўғри хорижий инвестициялари асосида амалга оширилмоқда ва келгусидаги экспорт салоҳияти йилига 10 миллион долларни ташкил этади. Шунингдек, 750 та иш ўрни яратилади.

Саҳифа: @andpress
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда хусусий таълим масканлари
——————
Илк маротаба мустақил экспертлар иштирокида хусусий таълим муассасалари йўналиши бўйича давра суҳбати ўтказилади.

Унда мавзуга оид энг керакли фикрлар, муносабатлар, қизиқарли саволлар ва таклифлар муҳокама этилади. Суҳбатда иштирок этиш имконияти барчада мавжуд.

Энг яхши савол муаллифи "Миллий тикланиш" партияси ҳамда экспертлар томонидан алоҳида тақдирланади.

Давра суҳбатида қуйидаги ҳавола орқали онлайн орқали иштирок этишингиз мумкин: ZOOM YOUTUBE

Саҳифа:
@andpress
Андижонда кузги тўқсонбости экинларини экиш бошланди
——————
Пахтаобод туманининг "Гулистон" массивида жойлашган “Бобур мустафо боғи” фермер хўжалигида кузги экинларни экиш бўйича семинар ўтказилди.

Унда туман ҳокимининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, соҳа мутасаддилари ва боғ-сабзавотчилик йўналишидаги фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этди.

Семинар давомида агротехник тадбирларни амалга ошириш, боғ қатор ораларига кузги экинларни экиш, жумладан, пиёз ва саримсоқпиёзни тўқсонбости усулида экиб етиштиришни ташкил қилиш, дала четларига узум ҳамда тут кўчатлари экиш бўйича қўшимча тушунчалар берилди, тажрибалар ва тавсиялар бўйича фикрлар алмашилди.

Саҳифа: @andpress