Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.6K subscribers
41.6K photos
4.69K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
#live

Андижон шаҳридаги кичик даҳалардаги хонадонлар ва ижтимоий муассасаларни иссиқлик манбаи билан таъминлаш масаласи бўйича янги лойиҳа амалга оширилмоқда.

"Иссиқлик манбаи" ДУК ҳудудида қурилиш ва таъмирлаш ишлари қизғин кўриниш олган.

Айни дақиқаларда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов лойиҳани амалга оширишдаги мавжуд масалалар ва қўшимча ҳаракатларни ташкил этиш бўйича ўрганишлар олиб бормоқда.

Ушбу лойиҳа қиймати жами 36.000.000 долларни ташкил этади. Ушбу режа орқали Андижон шаҳридаги 271 та кўп қаватли уйлар, улардаги қарийб 11 минг 700 та хонадонлар иссиқлик билан таъминланади.

Саҳифа: @andpress
Сайлов қонунчилиги такомиллашмоқда
——————
Андижон вилояти ҳокимлиги мажлислар залида “Ўзбекистон Республикаси айрим қонун ҳужжатларига сайлов ва референдум ўтказиш тартибини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳиятига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Марказий сайлов комиссияси, адлия бошқармаси вакиллари, туман ва шаҳар партия фаоллари ҳамда депутатлар иштирок этдилар.

Саҳифа: @andpress
“Рақобат тўғрисида”ги ҳужжатлар таништирилмоқда
——————
Давлат органлари ва хўжалик юритувчи субъектлар ходимларига янги таҳрирланган “Рақобат тўғрисида”ги қонун ва бошқа қонунчилик хужжатлари яқиндан таништирилмоқда.

Бугун Андижонда мазкур қонунчилик мазмун моҳияти ва аҳамиятини кенг тарғиб этиш , соҳа ходимларига янада аниқ тушунчалар бериш мақсадида ўқув семинари ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган семинар “Рақобат тўғрисидаги Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари мазмун-моҳияти” номи остида ўтказилди.

Семинарни бошқарма бошлиғи очиб берди, рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси вакиллари томонидан маърузалар ва мавзу бўйича тафсилотлар ўқиб эшиттирилди.

Шунингдек, семинар қатнашчилари саволларига қўмита ва бошқарма вакиллари атрофлича ҳуқуқий жавоблар бериб ўтдилар.

Саҳифа: @andpress