Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.6K subscribers
41.5K photos
4.69K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#bugun

Вилоятимиз раҳбари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси иштирокида Кегейли туманида “Ийшан қалъа” ОФЙ биноси фойдаланишга топширилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#bugun #jarayon

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон шаҳридаги замонавий типда барпо қилинган «Ҳоким спорт мактаби»да олиб борилган бунёдкорлик ишлари ҳамда яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.

Мазкур манзилдан сўнг Андижон шаҳридаги «Аҳмад Дониш» кўчасидаги қурилиш таъмирлаш ишларини ҳам бориб кўрди. Маълумот ўрнида айтиш жоизки, ушбу кўчада бетон ариқчалар ётқизиш, электр тармоқлари таянчлари йўлдан олиш ҳамда қулайроқ бўлган жойга янги таянчлар ўрнатиш ишлари ва йўллар асфальтланиши кўзда тутилган

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#bugun

-Президентимиз ислоҳотлари ҳар бир мактаб ва ҳар битта ўқувчи ҳаётида сезилиши керак! Шу мақсад йўлида бирлашсак, мен ҳар қандай муаммойингизни ҳал этишга тайёрман. - Андижон вилояти ҳокими тадбиркор ва ҳунармандлар билан учрашди.

Андижон туманидаги 55-ўрта мактабда даромадли ва ишчи касб-ҳунарлар марказини ишга тушириш ҳаракатлари бошланди.

Шуҳратбек Абдураҳмонов маҳаллий тадбиркорлар ва ҳунар эгаларига муносиб шароит яратган ҳолда, фарзандлар келажагига хизмат қилувчи янги ташаббусни амалга оширишга чоғланган.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#bugun

Вилоят раҳбари Янги Андижон шаҳри лойиҳаси бўйича олиб борилаётган қурилиш ишлари билан танишди.

Хусусан, Андижон ипотека маркази, 1-мактаб бинолари, шунингдек, кўп қаватли уй-жойлар қурилишига яқиндан эътибор қаратилди.
#bugun

15 сотих ерда 25 миллион даромад
——————
Вилоят раҳбари ёшлар бандлигини таъминлаш масалалари бўйича Булоқбоши тумани “Байналминал” маҳалласига келди.

Вилоят раҳбари бошчилигида ёшларга ажратилган экин ер майдонларида уларнинг кўпроқ даромадга эга бўлишлари юзасидан янги ёндашувларни жорий этиш ташкил этилмоқда.

Саҳифа: @andpress
#bugun

Вилоят ҳокими бошчилигида Булоқбоши туманидаги 2-сон касб-ҳунар мактабидаги муаммолар ҳал этилди.

Бугун мактаб меҳнат жамоаси билан учрашув ўтказилиб, мактабдаги муаммо ва камчиликлар ўрганилди

Ҳайдовчилик курсини қайта йўлга қўйиш, ўқув хоналарини замонавий ускуналар билан таъминлаш масаласини тез фурсатда ҳал этиш юзасидан жойнинг ўзида ҳаракатлар бошланди.

Саҳифа: @andpress
#bugun

Ерни эъзозлаган меҳнаткашлар
——————
“Зар қадрини заргар билади” дейди доно халқимиз. Элимизнинг энг қадимий томонларидан бири ернинг ҳар бир қаричидан унумли фойдаланиб, она ерга меҳр бериш ҳамда ундан баракали ҳосилларни йиғиб олиш тажрибаси, десак муболаға бўлмайди.

Ана шундай қадриятлардан хабардор бўлган ва шунингдек, табиат ҳамда она заминга меҳр бериш ҳақида ёш авлодга намуна кўрсатиб келаётган Булоқбоши туманидаги бир гуруҳ меҳнаткашлар тўқсонбости экинларини етиштиришга бел боғлашди.

Бугун мазкур жараёнларни ўрганаётган ва мавжуд масалаларни ҳал этиб бораётган вилоят раҳбари деҳқонлар билан учрашди. Самимий суҳбатлар, иш жараёни бўйича мулоқотлар давомида уларнинг самарали режаларига зафарлар тилади.

Саҳифа: @andpress
#bugun

Андижонда 500.000.000 долларлик лойиҳалар амалга оширилмоқда
——————
Булоқбоши туманидаги “Қумариқ” МФЙ ҳудудида Хитойнинг “Western international new building materials pte. LTD” томонидан цемент ишлаб чиқариш заводи қурилмоқда.

Лойиҳа 48 гектар майдонида барпо этилиб, йиллик ўртача 2,5 миллион тонна тайёр цемент ишлаб чиқаради. Кунлик ҳисобда бу 6 минг тонна цемент дегани. Мазкур лойиҳанинг умумий қиймати 250 миллион долларни ташкил этади.

Президентимизнинг юртимизда инвестицион муҳитни яратишга қаратилган чора-тадбирлари натижасида бундай йирик режа тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобига амалга оширилмоқда.

Лойиҳа ишга тушганидан сўнг, 3 та қўшни давлатларга йилига 8,5 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилиниши кўзда тутилган. Шунингдек, корхонанинг ишга туширилиши ҳисобига 1000 та ишчи ўрни яратилади. Ҳозирнинг ўзида қурилиш ишларида меҳнат қилаётган юртдошларимизга ўртача 6 миллион сўм маош тўланмоқда.

Саҳифа: @andpress
#bugun

Булоқбошидаги фермер хўжаликлари дала майдонларида тўқсонбости экинларини экиш бошланди
——————
Булоқбоши туманининг "Қумариқ" маҳалласи ҳудудидаги фермер хўжалиги дала майдонида тўқсонбости экинлари экиш ишлари бошланди.

Вилоят раҳбари туман фаоллари ва қишлоқ хўжалиги ходимлари билан учрашиб, экинларни етиштириш масалалари бўйича зарур ҳаракатлар ташкил этилди.

Саҳифа: @andpress
#bugun

Андижонда 500.000.000 долларлик лойиҳалар амалга оширилмоқда
——————
Булоқбоши туманида яна бир йирик лойиҳа амалга оширилмоқда. “Қашқар” МФЙ ҳудудида Хитойлик инвесторлар ҳамкорлигида қурилаётган цемент ишлаб чиқаришни ташкил этиш корхонаси йилига ўртача 2,5 миллион тонна (кунда 6 минг тонна) тайёр цемент ишлаб чиқаришга мўлжалланган.

Лойиҳа қиймати 250 миллион долларни ташкил этиб, Хитойнинг “Conch International Holdings Limited (Хитой), “Zhejiang Shangfeng Building Materials Co” Ltd (Хитой) компанияларининг тўғридан-тўғри инвестициялари асосида амалга оширилмоқда.

Лойиҳанинг экспорт салоҳияти йилига 10 миллион долларни ташкил этади, шунингдек, 750 та иш ўрни яратилади. Завод учун жами 74 гектар ер майдони ажратилган. Корхона томонидан 2023 йилнинг 6 ойи давомида 73,3 миллион доллар хорижий инвестиция маблағлари молиялаштириб бўлинди.

Айни кунларда қурилиш ишлари жадал суратларда давом этмоқда. Қурилишда ишчи ходимларга энг кам 5 миллион сўмдан зиёдроқ ойлик маош тўланмоқда. Бўш иш ўринлари мавжуд.

Саҳифа: @andpress
#bugun

Андижонда жаҳон чемпионатини қабул қилишга ҳозирлик кўрилмоқда
——————
Андижон шаҳрида барпо этилаётган “Универсал” спорт мажмуаси футзал бўйича 2024 йилги жаҳон чемпионати ўйинларини қабул қилишга ҳозирланмоқда. Шунингдек, мажмуа ёнида барча замонавий шароитларга эга 150 ўринли меҳмонхона қурилиши жадал суратларда кечмоқда.

Эслатиб ўтамиз, вилоят раҳбари бошчилигида амалга оширилаётган ушбу лойиҳалар футзал бўйича 2024 йилги жаҳон чемпионатини қарши олишга мўлжалланган ва Андижонда туризмни ривожлантиришга хизмат қилиши кўзда тутилган.

Саҳифа: @andpress
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#bugun

Андижонда 500.000.000 долларлик лойиҳалар амалга оширилмоқда
——————
Булоқбоши туманидаги “Қумариқ” МФЙ ҳудудида Хитой компанияси ҳамкорлигида лойиҳа қиймати 250.000.000 долларлик цемент ишлаб чиқариш заводи қурилмоқда.

Ҳозирда қурилиш ишчи хизматчиларига энг камида 5 миллион сўм маош тўланмоқда.

Саҳифа: @andpress
#bugun

Электр таъминотини яхшилаш бўйича йирик режа амалга оширилмоқда
——————
Андижон шаҳрида республикамиз миқёсидаги йирик режалардан саналган 20 мегаваттлик янги подстанция қурилмоқда.

Лойиҳа қурилиши бўйича вилоят раҳбари узлуксиз назорат олиб бормоқда ва кундалик тарзда мавжуд масалалар ва муаммолар ечим сари йўналтириб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ушбу подстанция шаҳардаги кичик даҳалар тармоғидаги кучланишни енгиллаштиради ва бу ҳудудларни доимий электр билан таъминлашга хизмат қилади.

Саҳифа: @andpress