Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
12.1K subscribers
39.3K photos
4.41K videos
9 files
10.4K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
#Live

Андижонда ободонлаштириш ходимларига 8 та замонавий транспорт топширилди.

Батафсил маълумотлар кейинги хабарларда.

Саҳифа: @andpress
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Live

“Сизлар ҳар йили гул парваришлаяпсиз, лекин унга ҳаридор муаммо. Биз ҳар йили гулга маблағ сарфлаяпмиз, лекин парваришлаш муаммо. Бирлашиб ишласак, кўп ишлар қиламиз!”
•••••••••••••••
Айни дақиқаларда Шуҳратбек Абдураҳмонов гулчилик билан шуғулланувчи тадбиркор ва оилавий корхоналар вакиллари билан учрашув ўтказмоқда.

Гулчиларга янги ташаббуслар ва таклифлар илгари сурилмоқда. Ушбу режалар тадбиркорлар томонидан ғоят илиқ қаршиланмоқда.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
#Live

Банклар фаолияти танқидий муҳокама қилинмоқда
•••••••••••••
Андижонда ҳокимлик соати йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда бир қатор долзарб вазифалар, шунингдек, муаммоларни ҳал этиш масалалари илгари сурилмоқда.

Вилоятимиз раҳбари аҳоли даромадини ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш ҳаракатларига тўхталди.

Иш жараёнлари давомида кредит ажратиш масаласида тижорат банклари томонидан сусткашликка йўл қўйилаётганига урғу берилди.

Марказий банкнинг Андижон вилояти раҳбариятига ушбу ҳолатларни зудлик билан кўриб чиқиш ва тегишли тартибда бир нечта банк раҳбарига интизомий чора кўриш вазифаси юклатилди.

Йиғилиш давом этмоқда.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
#Live

“Бизлар олаётган маошда чет давлатда ишлаётган инсонларни ҳам ҳиссаси бор. Биз ҳам уларга етарлича ёрдам бераяпмизми?”
••••••••••••••
Айни дақиқаларда Шуҳратбек Абдураҳмонов миграция масаласига тўхталди.

Президент топшириғига асосан ҳар бир маҳалла кесимида четда ишлаётган фуқароларни ўрганиш, уларни иш билан таъминлаш орқали юртга қайтариш чораларини кўриш, турли вазиятларда қўллаб-қувватлаш ва кўмаклашишни ташкил қилиш вазифаси илгари сурилди. Маҳаллаларда мазкур вазифа бўйича хатловлар ўтказиш жадаллаштирилади.

Андижонда ҳокимлик соати йиғилиши давом этмоқда.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Live

“Сени ва болаларингни она юртимизга олиб кетамиз, уй-жой, иш ва моддий муаммоларингни биргаликда ҳал қиламиз”
••••••••••••
Шуҳратбек Абдураҳмонов Россияда қийин вазиятда қолган ёлғиз она билан учрашиб қолди.

Аёлнинг барча ташвишлари ҳақида тинглаган Андижон раҳбари бу оилани зудлик билан юртга қайтариш ва ҳар томондан қўллаб-қувватлаш ишларини ташкил қилмоқда.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Айни дақиқаларда Шуҳратбек Абдураҳмонов Москва вилояти губернатори Андрей Юрьевич Воробьёв билан учрашди.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Айни дақиқаларда Шуҳратбек Абдураҳмонов Москвадаги иккита йирик саноат зонаси билан танишмоқда.

Москва раҳбарияти вакиллари иштирокида ишлаб чиқариш фаолиятлари кўздан кечирилмоқда.

Вилоятимиз раҳбари ҳамкорликни йўлга қўйиш, Андижонда аҳоли учун янги иш ўринларини яратиш масалаларини илгари сурмоқда.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Москва раҳбари кутиб олинди
•••••••••••••••
Айни дақиқаларда Шуҳратбек Абдураҳмонов Россиянинг Москва вилояти губернатори Андрей Воробьёвни Тошкентда қарши олди.

Икки вилоят раҳбарлари бир неча кун олдин Москвада учрашган эди. Ҳозирда кутилаётган давлат ташрифи доирасида Андижон ва Москва ўртасидаги ҳамкорликлар алоҳида ўрин олиши белгиланган.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Айни дақиқаларда Шуҳратбек Абдураҳмонов электроавтобуслар ишлаб чиқариш лойиҳаси бўйича Хитойлик ҳамкорлар билан учрашув ўтказмоқда.

Суҳбатда иш жараёнларига оид барча масалаларга ойдинлик киритилди. Бугунги куннинг ўзидан амалий иш жараёнларини бошлашга келишиб олинди.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Айни дақиқаларда Шуҳратбек Абдураҳмонов тадбиркорлар билан учрашув ўтказди.

Учрашув Жалақудуқ туманидаги “Green world landshaft” МЧЖ ер майдонида кўргазмали семинар сифатида ташкил этилган.

Унда вилоятимиздаги гулчилик ва манзарали кўчатлар етиштириш билан шуғулланаётган тадбиркорлар иштирок этмоқда.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov