Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.6K subscribers
41.5K photos
4.68K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
ЁШ МУТАХАССИСЛАР БИЛАН МУЛОҚОТ...

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти битирувчи талабалари билан учрашиб, мулоқот ўтказди.

Мулоқот давомида вилоят раҳбари мамлакатимизда кейинги йилларда ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ўз иқтидор ва салоҳиятларини юзага чиқаришлари учун кенг имкониятлар яратиб берилаётганлиги, Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан олий ўқув юртлари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, илмий салоҳиятини юксалтириш, таълим сифатини халқаро андозалар даражасига кўтариш, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётганлиги хусусида атрофлича фикр-мулоҳазалар билдирди.
Юртимизда ёшларнинг олий таълим олиши, малакали мутахассис бўлиб етишишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, Андижон вилоятида 2 йил аввал 4 та олий ўқув юрти бўлиб, уларда 25 минг нафар талаба таҳсил олган бўлса, бугунги кунга келиб, вилоятда 8 та олий таълим муассасаси фаолият кўрсатмоқда, уларда 50 минг нафарга яқин талаба ўқимоқда. Талабаларнинг ўқиб, пухта билим олишлари учун барча шароитлар яратилган.

Шунингдек, мулоқотда битирувчи талабаларни иш билан таъминлаш, бу борадаги мавжуд имкониятлар, жорий ўқув йилида мазкур институтни 15 таълим йўналиши бўйича тамомлаётган 420 нафар талабани мутахассислиги бўйича иш билан таъминлаш масалалари атрофлича муҳокама этилди.

Очиқ, самимий тарзда ўтган мулоқот давомида вилоят ҳокими битирувчи ёшларни қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб қайтарди. Учрашув сўнггида мутасаддиларга ёш мутахассисларни тегишли ташкилотларга ишга жойлаштириш бўйича вазифалар юклатилди.

#ochiqmuloqot #aqxai #talabalar

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Андижон давлат тиббиёт институтида «Ҳоким ва битирувчилар учрашуви» ўтказилди. Унда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов, вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Салоҳиддин Юсупов, Андижон давлат тиббиёт институти ректори Мадамин Мадазимовлар иштирок этди.

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, бугунги кунда институтни 1 минг 271 нафар талаба битириш арафасида. Давлатимиз раҳбари раислигида олий таълим муассасалари талабалари бандлигини таъминлаш орқали уларнинг турмуш даражасини яхшилаш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселекторида белгилаб берилган вазифалар ижроси ҳамда вилоят ҳокимининг ташаббуси билан 1 минг 142 нафар битирувчилар иш билан таъминланган. Ҳозирда улар ўзларига бириктирилган тиббиёт муассасаларида оилавий шифокор сифатида фаолият олиб бормоқдалар.

Вилоят ҳокими битирувчилар билан мулоқот қилар экан, уларга берилган имкониятлардан унумли фойдаланишлари, аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, бирламчи тиббий хизматни янада ривожланиши учун бор билим ва кўникмаларини жалб этишлари тўғрисида алоҳида тўхталиб ўтди. Талабаларнинг мавзу борасидаги фикрлари билан ўртоқлашиб, муаммо ва камчиликлар бўйича мутасадди раҳбарларга керакли кўрсатмаларни берди. Ўз ўрнида ёшлар ҳам мана шундай имкониятлар учун, ҳам ўқиб, ҳам даромад топаётганликлари учун вилоят ҳокимига миннатдорчилик билдирдилар.

Шунингдек, энг фаол талабалар институт томонидан муносиб тақдирландилар.

#ochiqmuloqot #tibbiyot #oliygoh #talabalar

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Андижон туманидаги Машинасозлик ва электротехника саноат хабида вилоят ҳокимининг Андижон машинасозлик институти битирувчилари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Унда вилоят раҳбари битирувчилар бандлигини таъминлаш юзасидан амалий ишлар ва унинг натижаларига алоҳида тўхталиб ўтди.

Шунингдек, учрашувда битирувчиларнинг таклифлари тингланди.

#ochiqmuloqot #mashinasozlik #oliygoh #talabalar #bitiruvchilar

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг Андижон машинасозлик институти битирувчилари билан учрашуви

#ochiqmuloqot #mashinasozlik #oliygoh #talabalar #bitiruvchilar

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институтида вилоят ҳокимининг талабалар билан учрашуви бошланди

#live #talabalar #uchrashuv

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
"Ҳоким ва ёшлар учрашуви" давом этмоқда. Унда таълим сифатини янада ошириш борасида талабаларнинг таклифлари ҳам тингланмоқда.

#live #talabalar #uchrashuv

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
ЯНГИ АНДИЖОННИНГ БЎЛАЖАК БУНЁДКОРЛАРИ БИЛАН МУЛОҚОТ...

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институтида талабалар билан очиқ мулоқот ўтказди. Ушбу институтда ҳозирда 7 та йўналиш бўйича 743 нафар талаба таълим ва тарбия олмоқда.

Жараёнда вилоят раҳбари мамлакатимизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар, иқтисодий ўсиш ва ривожланишнинг бугунги босқичи ҳамда ёшлар учун яратиб берилаётган шароитлар, қурилиш соҳаси мутахассисларига бўлаётган эҳтиёж хусусида атрофлича фикр-мулоҳазалар билдирди. Шунингдек, имкониятлардан самарали фойдаланиб, келгусида мутахассис сифатида юрт равнақига муносиб ҳисса қўшиш ҳар бир талабанинг муқаддас бурчи эканлиги ҳақида сўз юритди. Бугун қурилиш соҳасини танлаган ёшларнинг етук мутахассис бўлиб етишишида таълим билан амалиёт уйғунлигининг муҳим жиҳатлари ҳамда талаблари юзасидан мисоллар асосида тушунчалар бериб ўтди.

Мулоқот давомида институт профессор-ўқитувчилари олдида турган долзарб масалалар ҳамда замон талаби даражасидаги мутахассисларни тайёрлаш борасидаги талаблар ва имкониятлар атрофлича муҳокама қилинди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб олдилар.

#talabalar #uchrashuv #Andijon #Abdurahmonov

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Forwarded from Minbar (Ахборот хизмати)
#Talabalar_uchun_yanada_qulay #sharoitlar_yaratilmoqda

Andijon qishloq xoʼjaligi va agrotexnologiyalar institutida 300 oʼrinli talabalar turar joyi taʼmirlanib, foydalanishga topshirildi.

Marosimda Andijon viloyati hokimining oʼrinbosari Nasibillo Moʼminov, faollar, ustozlar va talabalar qatnashishdi. Institutdagi mavjud talabalar yotoqxonasiga qoʼsh yarusli mebellarini joylashtirish natijasida 1 160 nafar yoshlar turar joy bilan taʼminlangan edi. Institutning byudjetdan tashqari mablagʼlari asosida yana 300 oʼrinli talabalar turar joyi rekonstruksiya qilinib, ijarada yashovchi talaba yigitlar joylashtirildi. Umumiy hisobda institutda 1 460 nafar talabalar istiqomat qilmoqda.Turar – joyda ularga barcha sharoitlarni yaratish maqsadida oshxona, kutubxona, sport va karaoke zallari, book kafe talabalar iхtiyorida. Buning natijasi esa turar joyga ehtiyoji bor talabalarning umumiy qismidan 85 % yotoqxona bilan taʼminlash imkonini berdi.

Shu bilan birga ayni kunlarda DXSh asosida tadbirkor tomonidan institutda yana 1 ta talabalar turar joyida taʼmirlash ishlari olib borilib, 3 oy muddatda foydalanishga topshiriladi. Yana bitta talabalar turar joyining esa yil yakuniga qadar taʼmirlash ishlarining tugatilishi rejalashtirilgan. Bu esa yana 1 200 nafar talabaning yotoqxonaga boʼlgan ehtiyojini qoplaydi.

♻️Andijon qishloq xo‘jaligi va agrotexnologiyalar instituti matbuot xizmati

https://t.me/AQXAI_pressa