Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.3K subscribers
42.1K photos
4.75K videos
9 files
10.6K links
Download Telegram
#vahimasizkarantin #карантинбезпаники

Ўзбекистондаги
коронавирус касаллиги бўйича энг ишончли ва расмий маълумотларни ушбу Телеграм каналидан топасиз t.me/koronavirusinfouz

Aндижон вилоятида коронавирус касаллигига қарши курашиш ва олдини олиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар бўйича расмий маълумот, янгилик ва эълонларни ушбу Телеграм канали орқали кузатиб боришингиз мумкин t.me/andpress

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube
Карантин вақтида фаолият олиб бораётган ходимлар учун тавсиялар

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube
2020 йил 19 март куни Ўзбекистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича республика махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда 2020 йил 19 мартдан бошлаб бутун мамлакат бўйлаб

- массаж салонлари
- дискотекалар, дискобарлар
- болалар ўйин заллари

фаолиятини тўхтатишга қарор қилинди.

Ушбу қарор ижроси Давлат солиқ хизмати, ички ишлар органлари ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси томонидан қатъий назорат қилинади.


@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube
Forwarded from Times.uz
UZ: Фидойи шифокорларимиз саъй-ҳаракати туфайли юртимизда коронавирус инфекциясига чалинган беморларимизнинг дастлабки 7 нафари бутунлай соғайиб, Республика вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан чиқаётган жараёнидан фоторепортаж.

Бизнинг қаҳрамонларимиз!

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
⚡️Andijonliklarni koronavirusdan ogoh etuvchi targ'ibot bannerlari o'rnatilmoqda

🦠COVID-19 pandemiyasiga qarshi ehtiyot choralarini ko'rish, o'zaro muloqotda masofa saqlash va gigiyena qoidalarini o'zida aks ettirgan targ'ibot bannerlari Andijon viloyatining tuman-shaharlariga o'rnatilmoqda.

🖼Ayni paytda 16 ta tuman-shahardagi aholi uylariga yaqin bo'lgan markazlarda ilingan bannerlar, yurtdoshlarimiz uchun karantin qoidalari haqida eslatma bo'lib xizmat qilyapti.

🔸Yoshlar ittifoqi Andijon viloyat Kengashi bannerlarni o'rnatgan barcha tuman-shahar hokimliklariga o'z tashakkurini bildiradi.
#uydaqoling, #stayathome, #vahimasizkarantin, #карантинбезпаники
Ҳурматли пенсия ва нафақа олувчилар!!!

Пенсия пулларингизни олиш учун уйдан чиқиб, маҳаллаларга йиғилманг!
Халқ банки ходимлари пенсия пулларингизни ўзлари уйингизга етказиш чораларини кўришади.

Агар сизда пенсия ва нафақа бўйича саволлларингиз бўлса уйдан чиқмаган ҳолда Пенсия жамғармаси мутахассисларига
TELEGRAM канали орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

Уйда қолинг! Ўзингиз ва оилангизни эҳтиёт қилинг.

#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Forwarded from Times.uz
UZ: "Ижтимоий ёрдам: кимга, қандай ва қаерда?" — энг кўп бериладиган саволларга жавоблар

Савол:
Ижтимоий ёрдам учун қаерга мурожаат қилишим мумкин?

Жавоб: Aхборот маркази — 11-97 қисқа рақамлари орқали.

Савол: Ким ижтимоий ёрдам олиши мумкин?

Жавоб: Ижтимоий ёрдам маҳсулотлари ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар, кексалар, ишсизлар, шунингдек доимий ишламайдиган ва ҳар куни карантин туфайли ишлай олмайдиган фуқароларнинг оилаларига етказилади.

Савол: Aхборот марказига уланишда қандай маълумотлар керак бўлади?

Жавоб: Эҳтиёжмандларнинг фамилияси, исми, отасининг исми ва телефон рақамлари (бу маълумотни киритиш учун керак бўлади)

Савол: Aхборот марказига куннинг қайси вақтида мурожаат қилишим мумкин?

Жавоб: Сиз ҳар куни соат 9:00 дан 17:00 гача Aхборот марказига (1197 қисқа рақами) мурожаат қилишингиз мумкин.

Савол: Мен пул билан ёрдам олсам бўладими?

Жавоб: Йўқ.

Савол: Ижтимоий ёрдам қанча вақт давомида берилади ва уни яна олиш мумкинми?

Жавоб: Ушбу тизимнинг асосий вазифаси ёрдамга муҳтож оилани аниқлашдир. Марказлар маълумотни учта манбадан олишади.

Фуқаролар ушбу рақамлар орқали биз билан боғланишлари мумкин.

Тошкент шаҳри:
90-900-63-46
71-210-01-15
Қорақалпоғистон Республикаси:
91-395-91-91
61-222-02-44
Aндижон вилояти:
97-472-97-11
98-190-92-82
Бухоро вилояти:
98-140-66-16
65-223-11-54
Жиззах вилояти:
99-550-03-69
72-226-31-88
Қашқадарё вилояти:
91-962-25-00
75-221-11-80
Навоий вилояти:
90-500-77-88
90-396-22-32
Наманган вилояти:
97-257-51-62
69-227-17-94
Самарқанд вилояти:
91-315-79-99
78-210-18-00
Сирдарё вилояти:
99-464-01-61
67-225-45-82
Сурхондарё вилояти:
93-220-82-88
93-760-64-64
Тошкент вилояти:
99-693-07-77
93-919-99-09
Хоразм вилояти:
99-965-30-07
62-228-45-15
Фарғона вилояти:
94-133-28-22
73-244-05-10

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Уйда қолиш нима учун муҳим? Уйда қолмасак нима бўлади?

Кўринг ва хулоса чиқаринг.

Манба: @dscuzbekistan

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
UZ: COVID-19 касаллигига чалинган 1380 нафар беморнинг даволаниш жойи бўйича маълумот
_________

RU: Статистика по месту лечения 1380 больных с COVID-19

Манба / Источник: @ssvmatbuotkotibi

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
🌐 Хориждаги Ўзбекистон фуқаролари орасида коронавирус касаллигига чалиниш ҳолатлари қайд этилган:

🇦🇹 Австрия — 1
🇦🇲 Арманистон — 1
🇺🇸 АҚШ — 11
🇦🇪 БАА — 1
🇬🇷 Греция — 6
🇮🇱 Исроил — 1
🇰🇷 Корея Республикаси — 1
🇵🇰 Покистон — 5
🇷🇺 Россия — 42
🇹🇭 Таиланд — 1
🇹🇷 Туркия — 1
🇯🇵 Япония — 1
🇰🇿 Қозоғистонда — 6

бўлиб турган 73 нафар фуқаромизда ушбу касаллик аниқланган.

2020 йил 18 апрель ҳолатига кўра, Ташқи ишлар вазирлиги Оператив штабида мавжуд маълумотлар.

Бу ҳақда АОКА ҳузуридаги штабда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Авазбек Ҳожиметов иштирокида ўтказилган брифинда маълум қилинди.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
❗️Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасидан илк бор коронавирус инфекциясига чалинган 11 бемор буткул соғайди.

Беморлардан 7 нафари эркак, 4 нафари аёл. Улардан 4 нафари пойтахтимиздан, яна 4 нафари Тошкент вилоятидан, 2 нафари Фарғона ва 1 нафари Андижон вилоятидан. Энг ёши каттаси 51 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 23 ёшда.

❗️Ҳозирга қадар юртимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами 225 нафар бемор тўлиқ соғайди.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
⚡️РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ

Республика махсус комиссияси айрим фуқаролар ва жамоат ташкилотлари томонидан 9 май — Хотира ва қадрлаш кунида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ёши улуғ фахрийларимизни ушбу байрам муносабати билан табриклаш ва уларнинг ҳолидан хабар олиш юзасидан берилаётган кўплаб саволлари бўйича қуйидагиларни маълум килади:

Бугунги кунда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо ва бошқа кўплаб хорижий мамлакатлар томонидан 9 май куни байрам тадбирлари ўтказишда фуқароларнинг жамоат жойларида тўпланиши бўйича қатъий чекловлар қўлланилаётганлиги, шунингдек, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига асосан коронавирус инфекцияси билан касалланиш ёши катталарда оғир кечишини инобатга олиб,

☝️ ҳудудларда "яшил", "сариқ" ва "қизил" тоифаларга ажратган ҳолда табақалаштирилган карантин чекловларидан қатъий назар,

‼️ барча ҳудудларда 9 май — Хотира ва қадрлаш кунида оммавий тадбирларни ўтказиш ҳамда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ёши улуғ фахрийларнинг ҳолидан хабар олиш ТАҚИҚЛАНАДИ ва барчамиз учун улуғ ушбу байрамни фақат оила даврасида нишонлаш тавсия этилади.

〰️〰️〰️〰️

Таъкидлаш жоизки, иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини байрам муносабати билан табриклаш ва рағбатлантириш тадбирлари санитария талабларига риоя қилган ҳолда давлат ташкилотлари томонидан амалга оширилиши таъминланади.

🔘 Бундан ташқари, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида жамоат жойларида ҳаракатланишда, савдо дўконлари ва бошқа жойларда 2 метрлик ижтимоий масофани сақлаш, шунингдек, уч кишидан кўп шахсларнинг тўпланиши бўйича талаблар сақланиб қолганлиги, ушбу талабларни бузганлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилишга сабаб бўлиши мумкин.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники