Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
12.1K subscribers
39.9K photos
4.48K videos
9 files
10.4K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
#Live

-Аҳолимизни, айниқса битирувчи ёшларни ишончини йўқотмаслик керак. Уларни алдамасдан, бирор масаланинг ечими ҳақида ваъда қилиндими, албатта бажаришимиз зарур! -Андижон вилояти ҳокими масъулларни огоҳлантирди.
••••••••••••••••
Айни дақиқаларда Андижонда ҳокимлик соати йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Вилоят раҳбари кўплаб масалалар қаторида муаммоларни ҳал этиш ҳамда битирувчи ёшларни қўллаб-қувватлаш масаласига алоҳида тўхталди.

Президентимиз топшириқларига асосан битирувчиларимизни катта ҳаёт остонасида қўллаб-қувватлаш учун барча имкониятлар сафарбар этилмоқда. Вилоят ҳокими айрим соҳаларнинг амалдаги ҳаракатлари ва натижалари қониқарли даражада эмаслигини қайд этди. Умумий доирада аҳолимиз ва алоҳида доирада юрт фарзандлари бўлган битирувчилар билан ишлашда вазифаларга виждонан ёндашиш зарурлигини такрор билдириб ўтди.

-Ёшларни кўзлари юртимиз келажагига ва юртбошимизга ишонч билан порлаб турибди. Бугун сиз ва биз улар билан ҳаққоний иш юритиб, имкони бор бўлган барча масалани ҳал этиб, уларга берилган ваъдани ўз вақтида бажариб, шу ишончини маҳкам сақлаб қолмасак, жуда катта бойлигимизни, фарзандлар ишончини йўқотамиз. Бунга эса ҳеч биримизни ҳаққимиз йўқ! -дея таъкидлади Шуҳратбек Абдураҳмонов.

Ушбу масала бўйича вилоят ҳокими ўринбосарларига, туман ва шаҳар ҳокимларига, тижорат банклари раҳбарларига ҳамда қатор масъулларга кўрсатмалар берилди.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
#Live

Айни дақиқаларда вилоят ИИБ биносида вилоят ҳокимининг тегишли фармойишига асосан ташкил этилган "Кибермаданиятни ривожлантириш ойлиги" доирасида матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Унда мазкур йўналишда фаолияти олиб борувчи масъулларга аҳоли ва жамоатчиликни қизиқтирган мавзулар бўйича саволлар журналист, блогерлар томонидан етказилмоқда ҳамда уларга мутасаддилар томонидан атрофлича жавоблар бериб ўтилмоқда.

Саҳифа: @andpress
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Айни дақиқаларда Избоскан туманидаги Лўғумбек қишлоғида ҳурсандчилик.

Вилоят раҳбари бошчилигида қишлоқдаги истироҳат боғида кенг кўламдаги ободонлаштириш ишлари, аҳоли учун кўнгилочар, маданий ҳордиқ масканларини барпо этиш ҳаракатлари олиб борилди.

Бугун истироҳат боғида очилиш маросими ўтказилмоқда ва амалий ўзгаришлар қишлоқ аҳолисига яна бир қувончли кунни ҳадя этмоқда.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Айни дақиқаларда Андижонда таълим соҳаси вакиллари билан очиқ мулоқот бўлиб ўтмоқда.

Унда Андижон вилояти раҳбари Шуҳратбек Абдураҳмонов ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова иштирок этмоқда.

Очиқ мулоқот давомида вилоятимиздаги ММТБ бошлиғи лавозимига тайинланган янги раҳбар таништириб ўтилди.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Айни дақиқаларда вилоят раҳбари машҳур боксчимиз Ҳасанбой Дўстматов билан учрашди. Яқин кунларда старт оладиган “Париж-2024” олимпиадаси сари йўл олаётган спортчимизга омад ва зафарлар тилади.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
#Live

Йўл қоидаси - умр фойдаси

Айни дақиқаларда Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ томонидан Андижон шаҳри бўйлаб назорат рейд тадбирлари бошланиш арафасида.

Барча ҳайдовчилар ва пиёдалардан йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишларини эслатиб ўтамиз!

Саҳифа: @andpress
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Айни дақиқаларда Қўрғонтепа туманининг Султонобод шаҳарчасида яна бир тантана бўлиб ўтмоқда.

“Соҳибқирон” маҳалласида янги гузар ва МФЙ биноси қуриб битказилиб, фойдаланишга топширилди.

Вилоятимиз раҳбари ушбу масканларнинг очилиш маросимида қатнашиб, аҳоли вакилларини табриклади ва улар билан самимий мулоқотлар ўтказди.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Айни дақиқаларда Андижон шаҳрида ЙҲХБ томонидан рейд тадбирлари ўтказилмоқда. Назорат жараёни Туркия тажрибаси асосида йўлга қўйилган.

Ушбу тадбирлар қоидабузарлик ҳолатларини бартараф этишни ва бу орқали аҳолимизнинг йўлларда хавфсиз ҳаракатланишини таъминлашни, ЙТҲларнинг олдини олишни мақсад қилади.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Айни дақиқаларда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Хонобод шаҳрида халқаро фестивалга тайёргарлик бўйича фаолият олиб бормоқда.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Янги кўприк қурилмоқда
•••••••••••••
Вилоят ҳокими кўрсатмаларига асосан Хўжаобод ва Жалақудуқ тумани оралиғида янги кўприк қурилмоқда.

Айни дақиқаларда “Оқбўйрасой” ҳудудида иш жараёнлари жадал суратда кечмоқда.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov