Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.5K subscribers
41.7K photos
4.7K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
ҲОКИМ АКАДEМИЯСИ» ОНЛАЙН ТАЪЛИМ ПЛАТФОРМАСИ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ...

Андижон шаҳридаги Digital City технопаркида вилоят ҳокимининг ташаббуси билан ташкил этилган «Ҳоким академияси» онлайн таълим платформасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят ҳокимлиги мутасаддилари, олий таълим муассасаларининг ректорлари, халқ таълими ходимлари, нуронийлар, ёшлар, профессор-ўқитувчилар ва оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирок этдилар.

Жараёнда вилоят раҳбари Шуҳратбек Абдураҳмонов сўз олиб, «Ҳоким академияси» фаолияти хусусида сўз юритди. Мазкур даргоҳда онлайн таълим платформасини ташкил этишдан асосий мақсад унда ҳудуддаги мактаб ўқитувчиларини масофадан туриб малакаларини ошириш баробарида таълим сифатини яхшилаш эканлигини таъкидлади.

Шунингдек, масканда мактаб битирувчиларини олий таълимга кириш имкониятларини кенгайтириш ва ёшларни чет тилини билиш даражасини оширишлари учун барча шароитлар яратилган.

«Ҳоким академияси» онлайн платформасига жойлаб бориладиган видеодарслар сараланган, малакали профессор-ўқитувчилар томонидан замонавий ва сўнгги русумдаги технологияларни ўз ичига олган “Jalinga” студияда олиб борилади.

Йил якунига қадар ушбу платформага вилоятнинг барча педагог-ўқитувчилари ҳамда ўқувчилар қамраб олинади.

Айни кунгача платформага аъзо бўлган мактабларнинг сони 752 тани ташкил этган. Жами рўйхатдан ўтган ўқувчилар сони эса 20 минг 283 нафарга етди.

Уларнинг 6 минг 868 нафари абитуриентлар, 7 минг 166 нафари Президент мактабига киришни мақсад қилган ёшлар ҳисобланади.

Шунингдек, 3 минг 741 нафар педагог-ўқитувчилар малака ва билимларини оширмоқдалар.

#hokimakademiyasi #ochilishmarosimi

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram